Тошкент шахар Йунсобот тумани Иқисодиёт ва молия бошкармасида утказилган амалиёт хисоботи Режа


Республика ғазна ҳисобварағи ва ҳудудий ғазна ҳисобварақлари


Download 198.5 Kb.
bet6/6
Sana18.06.2023
Hajmi198.5 Kb.
#1587509
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
murotaliyev Sherzot 519 zauchniy

Республика ғазна ҳисобварағи ва ҳудудий ғазна ҳисобварақлари

Давлат бюджетига юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар банклар томонидан ўрнатилган тартибда қабул қилинади ва 23402 (005) “Республика бюджетининг маблағлари” ҳисобварағига кирим қилинади ҳамда белгиланган меъёрларга мувофиқ, банкларда очилган тегишли бюджетларнинг ғазна ҳисобварақларига ажратилади.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлари тўлови молия йили учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида, тасдиқланган (аниқланган) харажатлар сметалари, шунингдек мазкур Қоидаларга мувофиқ рўйхатга олинган, бюджетдан маблағ олувчиларнинг маҳсулот етказиб берувчилар билан тузган шартномалари асосида:
Республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда.Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ёки маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Республика ғазна ҳисобварағи Республика бюджетидан молиялаштириладиган барча бюджетдан маблағ олувчилар ғазна ижроси билан тўлиқ қамраб олингунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказида (кейинги ўринларда – ҲККМ) 23402 (006) баланс рақами билан Республика ғазна ҳисобварағи (кейинги ўринларда – РҒҲ) очилади.

  1. РҒҲ га республика бюджетининг ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджетдан маблағ олувчиларнинг касса харажатларини амалга ошириш учун маблағлар ҲККМ да 23402 (005) ҳисобварағи билан очилган республика бюджетининг асосий ҳисобварағидан тушади.

  2. РҒҲ даги маблағлар тақсимловчиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳисобланади.

  3. Республика бюджетидан молиялаштиришни амалга ошириш учун ажратилган бюджет маблағларининг бош тақсимловчиси ҳисобланган бюджетдан маблағ олувчилар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тармоқ бошқармаларига бюджетнинг ғазна ижроси билан қамраб олинган ҳар бир бюджетдан маблағ олувчи бўйича сертификат суммасининг ёйилмасини илова қилган ҳолда шунингдек бюджетнинг ғазна ижроси билан қамраб олинмаган, қуйи турувчи бюджетдан маблағ олувчиларга маблағларни ўтказиш учун бюджет маблағлари бош тақсимловчиларининг бюджет депозит ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган қисми бўйича маблағларни РҒҲ га ўтказиш учун расмийлаштирилган тайинлаш сертификатларини тақдим этадилар.

Тармоқ бошқармалари бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим қилинган тайинлаш сертификатларини ўрнатилган тартибда текширганларидан сўнг, уларни ижро учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети Бош бошқармасига тақдим этади (кейинги ўринларда – ДБББ).
ДБББ бюджетдан маблағ олувчиларнинг тайинлаш сертификатлари асосида республика бюджетининг асосий ҳисобварағидан РҒҲ га маблағ ўтказиш учун тўлов топшириқномаларини ўрнатилган тартибда расмийлаштиради ва уларни ҲККМ га ижро учун тақдим қилади.
23402 (005) ҳисобварағидан республика ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтганлигини тасдиқловчи ҲККМ дан шахсий ҳисобварақдан кўчирмалар олинганидан сўнг, ДБББ ижро этилган тайинлаш сертификатларининг биринчи нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига тақдим этади.
Бюджетдан маблағ олувчилар (молиялаштириш сақланган шароитда – РҒҲда молиялаштирилган маблағлар мавжуд бўлганда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига РҒҲдан маблағларни маҳсулот етказиб берувчиларнинг бевосита банк ҳисобварақларига ёки қонунчиликда назарда тутилган мақсадларга ўтказиш учун тўлов топшириқномаларни қоидага кўра, маблағларни ўтказиш санасидан бир кун олдин тақдим этади.Республика бюджети қарамоғида бўлган бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари (ота-оналарнинг мактабгача таълим муассасаларида болаларни сақлаш учун тўловлари, ота-оналарнинг мусиқа ва санъат мактабларида болаларни ўқитиш учун тўловлари, мактабгача таълим муассасалари ишчиларидан овқатланиш учун тушган тушумлар, шунингдек ижтимоий таъминот органларидан бюджет ташкилоти ходимларига пенсия ва ижтимоий нафақа тўлаш учун тушган маблағлар) ўрнатилган тартибда РҒҲ га кирим қилинади.
Жорий йилда бюджетдан маблағ олувчиларнинг жорий молия йили учун келиб тушган дебиторлик қарзлари суммаси касса харажатларини тиклаш орқали РҒҲ га кирим қилинади (бюджетдан маблағ олувчиларнинг шартномалар тузмасдан амалга ошириладиган тўловлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятлар).
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг ўтган йилги дебиторлик қарзларининг жорий молия йилида қайтарилган суммалари, шунингдек товар-моддий бойликларни, асосий воситаларни сотишдан ва инвентаризация (текшириш) натижалари бўйича келиб тушган суммалар РҒҲга кирим қилинади ва кейинчалик ушбу суммалар бюджетдан маблағ олувчилар жойлашган ҳудуднинг шартли ҳисобварақ рақами (ШҲР) билан очилган, 23402 (005) “Республика бюджети маблағлари” даромадлар транзит ҳисобварақлари орқали республика бюджетининг даромадларига ўтказилиши билан алоҳида шахсий ҳисобварақларда ҳисобга олинади.
РҒҲ шахсий ҳисобварақларидан кўчирмалар РҒҲ да операциялар амалга оширилганлигини тасдиқловчи, бирламчи тўлов ҳужжатларининг асл ва кўчирма нусхалари иловалари билан, шунингдек нақд пул маблағларини бериш учун 23212 “Молия вазирлиги Ғазначилиги маблағлари” ва 23214 “Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари маблағлари” ҳисобварақларидан кўчирмалар уларга иловалар билан, тегишли равишда, ҲККМ ва тегишли хизмат кўрсатувчи банклар томонидан РҒҲ да ва 23212 “Молия вазирлиги Ғазначилиги маблағлари” ва 23214 “Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари маблағлари” ҳисобварақларида маблағлар ҳаракатининг кейинги иш кунида доимий равишда ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилади.
Республика бюджети қарамоғида бўлган бюджетдан маблағ олувчиларни ғазна ижроси билан тўлиқ қамраб олингандан сўнг, уларнинг харажатларини республика бюджетининг асосий ҳисобварағидан РҒҲ га молиялаштириш тўхтатилади ва асосий республика бюджети ҳисобварағи РҒҲ билан бирлаштирилади.
Республика бюджетининг асосий ҳисобварағи РҒҲ билан бирлаштирилгандан сўнг, республика бюджети даромадлари 23402 (005) “Республика бюджетининг маблағлари” ҳудудий даромад транзит ҳисобварақларидан маблағлар тўғридан-тўғри РҒҲ га кирим қилинади.
2. Ҳудудий ғазна ҳисобварақлари
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар қарамоғида бўлган бюджетдан маблағ олувчиларнинг пул маблағларини кирим қилиш ва ўтказиш бўйича операциялар ҳудудий ғазна ҳисобварақлари (кейинги ўринларда – ҲҒҲ) орқали амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар қарамоғида бўлган бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари (ота-оналарнинг мактабгача таълим муассасаларида болаларни сақлаш учун тўловлари, ота-оналарнинг мусиқа ва санъат мактабларида болаларни ўқитиш учун тўловлари, мактабгача таълим муассасалари ишчиларидан овқатланиш учун тушган тушумлар, шунингдек ижтимоий таъминот органларидан бюджет ташкилоти ходимларига пенсия ва ижтимоий нафақа тўлаш учун тушган маблағлар) ўрнатилган тартибда ҲҒҲ га кирим қилинади.
Жорий йилда бюджетдан маблағ олувчиларнинг жорий молия йили учун келиб тушган дебиторлик қарзлари суммаси касса харажатларини тиклаш орқали ҲҒҲ га кирим қилинади (бюджетдан маблағ олувчиларнинг шартномалар тузмасдан амалга ошириладиган тўловлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятлар).
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг ўтган йилги дебиторлик қарзларининг жорий молия йилида қайтарилган суммалари, шунингдек товар-моддий бойликларни, асосий воситаларни сотишдан ва инвентаризация (текшириш) натижалари бўйича келиб тушган суммалар ҲҒҲга кирим қилинади ва кейинчалик ушбу суммалар бюджетдан маблағ олувчилар жойлашган ҳудуднинг шартли ҳисобварақ рақами (ШҲР) билан очилган 23402 (005) “Республика бюджети маблағлари” даромадлар транзит ҳисобварақлари орқали тегишли бюджетларнинг даромадларига ўтказилиши билан алоҳида шахсий ҳисобварақларда ҳисобга олинади.
ҲҒҲ шахсий ҳисобварақларидан кўчирмалар ҲҒҲ да операциялар амалга оширилганлигини тасдиқловчи, бирламчи тўлов ҳужжатларининг асл ва кўчирма нусхалари иловалари билан, шунингдек нақд пул маблағларини бериш учун 23212 “Молия вазирлиги Ғазначилиги маблағлари” ва 23214 “Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари маблағлари” ҳисобварақларидан кўчирмалар уларга иловалар билан, тегишли банклар томонидан ҲҒҲ да ва 23212 “Молия вазирлиги Ғазначилиги маблағлари” ва 23214 “Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари маблағлари” ҳисобварақларида маблағлар ҳаракатининг кейинги иш кунида доимий равишда ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилади
Сурхондарё вилояти — Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1941 йилнинг 6 мартида ташкил этилган (1925 йилнинг 29 июнидан Сурхондарё окрути бўлган). 1960 йил 25 январдада Қашқадарё вилояти билан қўшилган. 1964 йил февралда қайтадан ташкил қилинди.
Республиканинг жануби-шарқида, Сурхон-Шеробод водийсида жойлашган. Жанубдан Амударё бўйлаб Афғонистон, шимол, шимоли-шарқ ва шарқдан Тожикистон, жануби-ғарбдан Туркманистон, шимоли-ғарбдан Қашқадарё вилояти билан чегарадош. Майд. 20,1 минг км2. Аҳолиси 1874,7 минг киши (2004). Маркази — Термиз ш.
Табиати. Сурхондарё вилояти рельефи тоғ ва текисликлардан иборат, шимолдан жанубга қияланиб ва кенгайиб боради. Тоғлардан оқиб тушадиган кўпдан-кўп дарё ва сойлар дара ҳосил қилган.
Сурхондарё ва Шерободдарё оқиб ўтадиган текислик шимол, ғарб ва шарқдан баланд Ҳисор тизмаси (энг баланд жойи 4643 м) ва унинг тармоқлари (Бойсунтоғ, Кўҳитангтоғ, Боботоғ) билан ўралган. Тоғлар, асосан, юқори палеозой ва мезозой даврлари жинсларидан, текислик қисми эса тўртламчи давр ётқизиқлардан таркиб топган. Тоғлар билан текислик орасида адир ва тоғ олди зонаси жойлашган. Тоғлар шимол совуқ ҳаво оқимларини тўсиб туриши натижасида субтропик ўсимликлар ўстириш учун қулай иқлим шароити вужудга келган.
Тоғ зонаси ва адирларда, асосан, ғалла етиштирилади, чорва учун ёзги яйлов. Мутлақ бал. 300—500 м. бўлган Сурхон-Шеробод текислигида пахта экилади, боғ токзорлар барпо қилинган. Жанубий қисми кенг қумликлар билан қопланган.
Фойдали қазилмалардан нефть ва газ (Ховдоғ, Какайди, Лалмикор, Амударё бўйи текисликлари), тошкўмир (Шарғун, Ҳисор, Бойсун, Кўҳитанг тоғларининг этаклари), полиметалл (Сангардак), ош тузи (Хўжаикон) конлари бор. Гипс, гранит, аргиллит каби қурилиш материаллари, минерал сувли булоқ кўп.
Текислик қисмининг иқлими қуруқ субтропик. Ёзи жазирама иссиқ ва узоқ, қиши илиқ ва қисқа. Йиллик ўртача ҳарорат 16°—18°. Июлнинг ўртача ҳарорат 28°. —32°, январники 2,8°—3,6°. Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат ҳам шу вилоят ҳудудида кузатилган (1914 й. 21 июнда Термизда 49,5° иссиқ бўлган). Баъзи йиллари қиш анча совуқ (—20° ва ҳатто ундан ҳам паст). Йил давомида булутсиз кунларнинг кўп бўлиши ва қуёш нурининг тик тушиши эффектив тралар йиғиндиси юқори бўлишига олиб келади. 10° дан юқори ҳароратли кунлар текислик қисмида 290 — 320 кун давом этади. Бу эса вилоятда энг иссиқсевар экинлар (шакарқамиш, ингичка толали пахта) ва мевалар етиштиришга имкон беради.
Вилоят тоғлар орасидаги берк ботикда жойлашганидан бу ерда ёғин кам. Вилоятнинг жан. текисликларида йилига 130 — 140 мм, Ҳисор тоғлари ён бағирларида 445—625 мм ёғин ёғади. Ёғиннинг асосий қисми қиш ва баҳорда тушади. Ғарбий, жануби-ғарбий ва шимоли-шарқий шамоллар кўп эсади. Вилоятнинг жануби шарқий қисмида эсадиган Афғон шамоли иқлимга салбий таъсир этади.
Вилоятнинг асосий сув артериялари — Сурхондарё ва Шерободдарё ҳамда уларнинг Қоратоғдарё, Тўполондарё, Сангардакдарё, Хўжаипок каби ирмоқлари. Тоғ қор ва музликларидан, ёғиндан тўйинадиган бу дарёлар вилоят ҳудудининг шимолий қисми, тоғ ва тоғ олди зоналаринигина сув билан таъминлай олади, жанубдаги кенг текисликларда доимий сув танқислиги кузатилади. Ер ости (артезиан) сувларидан тобора кенг фойдаланилмоқда. 1957—58 йилларда Учқизил, 1959 — 62 йилларда Жанубий Сурхон ва Дегрез сув омборлари, Жарқўрғон гидротугуни қурилди. Ҳазорбоғ, Дайтўлак, Қумқўрғон, Занг каналлари, Шеробод, АмуЗанг машина суғориш каналлари барпо этилди.
Тупроғи текисликларда тақирсимон ва шўрхок оч бўз тупроқлар, тоғ ён бағрида турли хил бўз тупроқлар. Ўсимликлар дунёси ҳам табиий шароити билан боғлиқ. Жанубдаги экин экилмайдиган қумлоқ жойларда қандим, оқ саксовул, черкез, тароқбош, ялтирбош, янтоқ, бутасимонлар; дарё бўйларида юлғун, жийда, туранғил, терак, савағич, қиёқ, қамиш; адир ва тоғларнинг пастки ён бағирларида бир йиллик эфемерлар (лолақизғалдоқ, ныхатак); 1200—2500 м баландликларида эфемерлар билан бирга арча, писта, қайин, тол, ёнгоқ, олма, заранг ўрмонлари учрайди. Боботоғ тизмаси ён бағирларида республиканинг энг йирик табиий пистазорлари жойлашган. Баланд тоғ зонаси субальп ва альп ўтлоқлари билан банд.
Ҳайвонот дунёси анча бой: бўри, тулки, чиябўри, айиқ, жайран, қобон, ёввойи эчки, архар, тўқайларда буғу, тўқай мушуги, каламуш, қўшоёқ, юмронқозиқ, кўрсичқон, геккон калтакесаги, кўзойнакли илон (кобра), ўқ илон, жайра, қушлардан улар (тоғ куркаси), қирғовул, майна, қалдирғоч, ғоз, ўрдак, сўфитўрғай, чил, каклик бор. Дарё ва сув омборларида ҳар хил балиқ кўп.
Сурхондарё вилоятида Сурхон давлат қўриқхонаси жойлашган.
Вилоятда 2 миллион 681 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Шаҳар аҳолиси 971,4 минг киши, қишлоқ аҳолиси 1709,6 минг киши (2021йилнинг 1 январь ҳолатига). Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, туркман, қозоқ ва бошқа миллат вакилларидан иборат.
Термиз шаҳрида ўтказилган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳининг йиғилишида 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”нинг “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” йўналиши асосида қабул қилинган Қонун, Фармон ва Қарорларнинг ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-апрелдаги 182-сонли “2017-2018 йилларда Сурхондарё вилоятида саноат, қишлоқ ҳўжалиги ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларининг кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Убодуллаевич Пардаевнинг ахбороти тингланди.
Йиғилишда халқ вакиллари бўлган депутатларга иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини ва аҳоли бандлиги ҳамда турмуш сифатини ошириш йўлида вилоятимиз ҳудудларида ташкил этилган янги кичик саноат зоналарининг самарадорлигини ошириш йўлида олиб борилган ишлар, уларнинг ихтисослашуви, ҳудуднинг ресурс салоҳиятини инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш ишлари, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва иштирокчиларга юклатилган мажбуриятларнинг ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб борилаётгани, шунингдек, кичик саноат зоналари ҳудудида янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини кенгайтириш йўлида қилинаётган ишлар хақида маълумот бериб ўтилди.
Хусусан, ахборотда вилоят ҳудудларида йил давомида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 1 трлн, 820 млд сўм ҳамда 98,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1880 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 18163 та бўш иш ўринлари ташкил этилгани ҳақида айтилиб, кириб келаётган 2018 йилда ушбу соҳалар бўйича умумий қиймати 3 трлн 991 млрд сўмга тенг бўлган жами 1945 та лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган бўлиб, 20 мингга яқин бўш иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилганлиги таъкидлаб ўтилди.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ Сурхондарё вилояти — Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1941 йилнинг 6 мартида ташкил этилган (1925 йилнинг 29 июнидан Сурхондарё окрути бўлган). 1960 йил 25 январдада Қашқадарё вилояти билан қўшилган. 1964 йил февралда қайтадан ташкил қилинди. Республиканинг жануби-шарқида, Сурхон-Шеробод водийсида жойлашган. Жанубдан Амударё бўйлаб Афғонистон, шимол, шимоли-шарқ ва шарқдан Тожикистон, жануби-ғарбдан Туркманистон, шимоли-ғарбдан Қашқадарё вилояти билан чегарадош. Майд. 20,1 минг км2. Аҳолиси 1874,7 минг киши (2004). Маркази — Термиз ш. Табиати. Сурхондарё вилояти рельефи тоғ ва текисликлардан иборат, шимолдан жанубга қияланиб ва кенгайиб боради. Тоғлардан оқиб тушадиган кўпдан-кўп дарё ва сойлар дара ҳосил қилган. Сурхондарё ва Шерободдарё оқиб ўтадиган текислик шимол, ғарб ва шарқдан баланд Ҳисор тизмаси (энг баланд жойи 4643 м) ва унинг тармоқлари (Бойсунтоғ, Кўҳитангтоғ, Боботоғ) билан ўралган. Тоғлар, асосан, юқори палеозой ва мезозой даврлари жинсларидан, текислик қисми эса тўртламчи давр ётқизиқлардан таркиб топган. Тоғлар билан текислик орасида адир ва тоғ олди зонаси жойлашган. Тоғлар шимол совуқ ҳаво оқимларини тўсиб туриши натижасида субтропик ўсимликлар ўстириш учун қулай иқлим шароити вужудга келган. Тоғ зонаси ва адирларда, асосан, ғалла етиштирилади, чорва учун ёзги яйлов. Мутлақ бал. 300—500 м. бўлган Сурхон-Шеробод текислигида пахта экилади, боғ токзорлар барпо қилинган. Жанубий қисми кенг қумликлар билан қопланган. Фойдали қазилмалардан нефть ва газ (Ховдоғ, Какайди, Лалмикор, Амударё бўйи текисликлари), тошкўмир (Шарғун, Ҳисор, Бойсун, Кўҳитанг тоғларининг этаклари), полиметалл (Сангардак), ош тузи (Хўжаикон) конлари бор. Гипс, гранит, аргиллит каби қурилиш материаллари, минерал сувли булоқ кўп. Текислик қисмининг иқлими қуруқ субтропик. Ёзи жазирама иссиқ ва узоқ, қиши илиқ ва қисқа. Йиллик ўртача ҳарорат 16°—18°. Июлнинг ўртача ҳарорат 28°. —32°, январники 2,8°—3,6°. Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат ҳам шу вилоят ҳудудида кузатилган (1914 й. 21 июнда Термизда 49,5° иссиқ бўлган). Баъзи йиллари қиш анча совуқ (—20° ва ҳатто ундан ҳам паст). Йил давомида булутсиз кунларнинг кўп бўлиши ва қуёш нурининг тик тушиши эффектив тралар йиғиндиси юқори бўлишига олиб келади. 10° дан юқори ҳароратли кунлар текислик қисмида 290 — 320 кун давом этади. Бу эса вилоятда энг иссиқсевар экинлар (шакарқамиш, ингичка толали пахта) ва мевалар етиштиришга имкон беради. Вилоят тоғлар орасидаги берк ботикда жойлашганидан бу ерда ёғин кам. Вилоятнинг жан. текисликларида йилига 130 — 140 мм, Ҳисор тоғлари ён бағирларида 445—625 мм ёғин ёғади. Ёғиннинг асосий қисми қиш ва баҳорда тушади. Ғарбий, жануби-ғарбий ва шимоли-шарқий шамоллар кўп эсади. Вилоятнинг жануби шарқий қисмида эсадиган Афғон шамоли иқлимга салбий таъсир этади. Вилоятнинг асосий сув артериялари — Сурхондарё ва Шерободдарё ҳамда уларнинг Қоратоғдарё, Тўполондарё, Сангардакдарё, Хўжаипок каби ирмоқлари. Тоғ қор ва музликларидан, ёғиндан тўйинадиган бу дарёлар вилоят ҳудудининг шимолий қисми, тоғ ва тоғ олди зоналаринигина сув билан таъминлай олади, жанубдаги кенг текисликларда доимий сув танқислиги кузатилади. Ер ости (артезиан) сувларидан тобора кенг фойдаланилмоқда. 1957—58 йилларда Учқизил, 1959 — 62 йилларда Жанубий Сурхон ва Дегрез сув омборлари, Жарқўрғон гидротугуни қурилди. Ҳазорбоғ, Дайтўлак, Қумқўрғон, Занг каналлари, Шеробод, АмуЗанг машина суғориш каналлари барпо этилди. Тупроғи текисликларда тақирсимон ва шўрхок оч бўз тупроқлар, тоғ ён бағрида турли хил бўз тупроқлар. Ўсимликлар дунёси ҳам табиий шароити билан боғлиқ. Жанубдаги экин экилмайдиган қумлоқ жойларда қандим, оқ саксовул, черкез, тароқбош, ялтирбош, янтоқ, бутасимонлар; дарё бўйларида юлғун, жийда, туранғил, терак, савағич, қиёқ, қамиш; адир ва тоғларнинг пастки ён бағирларида бир йиллик эфемерлар (лолақизғалдоқ, ныхатак); 1200—2500 м баландликларида эфемерлар билан бирга арча, писта, қайин, тол, ёнгоқ, олма, заранг ўрмонлари учрайди. Боботоғ тизмаси ён бағирларида республиканинг энг йирик табиий пистазорлари жойлашган. Баланд тоғ зонаси субальп ва альп ўтлоқлари билан банд. Ҳайвонот дунёси анча бой: бўри, тулки, чиябўри, айиқ, жайран, қобон, ёввойи эчки, архар, тўқайларда буғу, тўқай мушуги, каламуш, қўшоёқ, юмронқозиқ, кўрсичқон, геккон калтакесаги, кўзойнакли илон (кобра), ўқ илон, жайра, қушлардан улар (тоғ куркаси), қирғовул, майна, қалдирғоч, ғоз, ўрдак, сўфитўрғай, чил, каклик бор. Дарё ва сув омборларида ҳар хил балиқ кўп. Сурхондарё вилоятида Сурхон давлат қўриқхонаси жойлашган. Вилоятда 2 миллион 681 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Шаҳар аҳолиси 971,4 минг киши, қишлоқ аҳолиси 1709,6 минг киши (2021йилнинг 1 январь ҳолатига). Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, туркман, қозоқ ва бошқа миллат вакилларидан иборат.
Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, юқори иқтисодий ўсишга эришиш ҳисобидан халқимизнинг фаровонлигини ошириш ва кундалик ҳаётидаги муаммоларни ҳал этиш, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
1. Халқ билан очиқ мулоқот натижалари асосида тайёрланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури (кейинги ўринларда — Давлат дастури) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чораларини давом эттириш мақсадида қуйидагиларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилсин:
туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларида фаолият юритаётган субъектларнинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича 2021 йил 1 январь ҳолатига қарздорлиги тўланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969 сон Фармонида назарда тутилган вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича 2020 йил 31 декабрь ҳолатига кўра мавжуд қарзига пеня ҳисобланишини тўхтатиш ва солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратиш чораларини кўрмаслик талаби;
коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорлик субъектларига 2020 йил 31 декабрь ҳолатига қолдиқда турган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича берилган фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) суммаси;
«хуфиёна иқтисодиёт» улушини қисқартириш учун солиқ аудити ўтказишда «таҳлика-таҳлил» тизими босқичма-босқич жорий этилган ҳолда солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган кичик тадбиркорлик субъектларида солиқ аудити ўтказилишига мораторий.
3. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож талабаларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий адолат тамойилини таъминлаш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
а) олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий этилсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат тест маркази билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти грантини ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида балл тўплаган шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотларни назарда тутувчи ягона электрон реестрни шакллантирсин;
б) олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити бериш ва талаба томонидан ушбу кредитни ўқиш даври тугагандан сўнг қайтариш амалиёти йўлга қўйилсин.
Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда икки ой муддатда мазкур амалиётни йўлга қўйиш ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига кредитлар учун мақсадли ресурслар ажратишни таъминлаш чораларини кўрсин;
в) олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга оширилсин, шунингдек, хусусий олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти бериш тизими жорий этилсин.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021/2022 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишга давлат буюртмаси параметрларининг тубдан қайта кўриб чиқилишини таъминласин;
г) академик таътил беришнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:
академик таътил олишни истаган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб (агар олий таълим муассасасида бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса), уларга узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилади;
оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш сабабли анъанавий шаклдаги таълимни давом эттириш имконияти бўлмаган талабаларга ҳам академик таътилни олиш ҳуқуқи берилади;
талабаларга ўқиш давомида академик таътил берилиши бўйича миқдорий чекловлар бекор қилинади;
академик таътилдан қайтган талабаларни илгари ўзлаштирилган фанлар бўйича қайтадан ўқитиш амалиёти бекор қилинади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда бир ой муддатда академик таътил олишни истаган талабалар томонидан сиртқи ва масофавий шаклда мустақил таълим олишни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида экстернат тартибида таълим олиш бўйича ҳуқуқий асосларни яратишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
д) илмий унвон ва илмий даражаларни бериш ваколати 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг нуфузли олий таълим муассасаларининг илмий кенгашларига босқичма-босқич ўтказилсин.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда илмий даражали кадрлар тайёрлаш ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.
4. Республикада талаб юқори бўлган касблар бўйича иқтидорли мутахассисларни нуфузли хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда тайёрлашнинг самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:
«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали нуфузли хорижий олийгоҳларнинг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилсин;
«Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳисобидан хорижда бакалавриат таълим дастурлари бўйича ўқитиш тизими жорий этилиб, 2021 йилда 100 нафар ёшларнинг хорижга таълим олиш учун юборилиши таъминлансин;
«Эл-юрт умиди» жамғармаси таълим дастурлари бўйича номзодларни саралашни очиқ стипендия танлови асосида Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъи назар мунтазам равишда ўтказиш амалиёти йўлга қўйилсин;
бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқиш дастурлари учун стипендия танловини нуфузли хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасадан ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги таклифнома асосида ўтказиш тартиби йўлга қўйилсин.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси бир ой муддатда давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар кўрсин.
5. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар Академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги уч ой муддатда физика фани ва чет тиллари бўйича узлуксиз таълим сифати ва натижадорлигини ошириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс дастурларни ишлаб чиқсин:
илмий тадқиқотларни ривожлантириш, таълим ташкилотларида мазкур фанларни ўқитиш методикасини қайта кўриб чиқиш, амалий ва инновацион лойиҳалар танловларини ташкиллаштириш, соҳадаги илмий ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш;
янги авлод, шу жумладан электрон дарслик ва ўқув курсларини яратиш, шунингдек ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув дастурларида амалий ва интерфаол машғулотларнинг улушини кўпайтириш;
хорижий тилларни ўрганиш учун кенгроқ имконият яратиш мақсадида бепул тил ўрганиш электрон платформаларини яратиш;
ихтисослашган мактаб (синф)лар фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш, уларни олий таълим ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари билан ўзаро боғлаш ҳамда хорижий мамлакатлардан ўқитувчиларни жалб этиш.
6. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда 2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш ишлари бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва унда қуйидагилар назарда тутилсин:
республикада мавжуд спорт объектлари ва иншоотлари, логистика, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмасини ўрганиш натижасида Осиё Олимпия Кенгаши ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ уларни таъмирлаш ёки янгиларини қуриш бўйича таклифларни тайёрлаш;
ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришнинг бош режасини унда белгиланадиган ҳар бир тадбир бўйича молиялаштириш манбаси ва масъул ижрочини кўрсатган ҳолда тузиш;
Осиё Олимпия Кенгаши талабларига асосан ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинлари дастурига киритиладиган спорт турларини саралаб олиш ва ўйинлар дастурини ишлаб чиқиш босқичларини белгилаш.
7. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш мақсадида:
а) 2021 йил 1 июлдан бошлаб «ҳамширалик иши» билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида рухсат берилсин;
б) 2021 йил якунига қадар меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож 900 нафар чин етим битирувчилари уй-жой билан таъминлансин.
Молия вазирлиги кейинги йиллар учун бюджет параметрларини шакллантиришда меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож етим битирувчилари ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашга маблағлар ажратилишини назарда тутиб борсин;
в) 2021 йилда 22 та мактабгача таълим ташкилоти бинолари, 31 та янги мактаб, 16 та олий таълим муассасалари бинолари, 24 та соғлиқни сақлаш объектлари ҳамда 23 та спорт объектларининг қурилиши таъминлансин.
8. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашиш, оғир касалликка чалинган болаларни даволаш мақсадида Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилсин ва унинг мақсадлари амалга оширилишини молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилсин.
9. Илғор хорижий тажриба ва кенг жамоатчилик таклифлари инобатга олинган ҳолда, 2021 йил 1 июнга қадар ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги амалиёт жорий этилсин:
муҳтож аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш амалиётини сертификат бериш тизимига ўтказиб, фуқароларга ўз танловига кўра давлат томонидан бериладиган маблағлар (сертификат) ҳисобидан исталган ишлаб чиқарувчидан протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари сотиб олиш имкониятини яратиш;
ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронликни муддатсиз даврга белгилаш.
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР

  1. “Молия” А.В.Вахобов С.Т.Мааликов дарслиги Тошкент 2011

  2. Ўзбекистон Республикаси Қонуни буджет тизими тўғрисида 2013

  3. Ziyo.net >kutubxona >Budjet tizimi library .Ziyo.net > 158-ll-son 14.12.2000.

  4. O’zbekiston Respublikasi Voliya Vazirligi mf.uz >uz



ИНТЕРНЕТ САЙТЛАР

  1. Lexx.uz

  2. Arxiv.uz

  3. Fayllar.org

  4. E-library.namdu.uz


Download 198.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling