Toshkent shahar yakkasaroy tumani xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish bo’limi


Download 275 Kb.
bet1/2
Sana08.01.2022
Hajmi275 Kb.
#247505
  1   2
Bog'liq
Кийиниш бўйича БУЙРУҚ Яккасарой


TOSHKENT SHAHAR YAKKASAROY TUMANI XALQ TA’LIMI MUASSASALARI FAOLIYATINI METODIK TA’MINLASH VA TASHKIL ETISH BO’LIMI




ТОШКЕНТ ШАҲАР

ЯККАСАРОЙ ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЛИМИ

Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ўрикзор 2-тор кўча 45-уй Тел: 255 36 87, Tel/faks: 254-85-71,

web-site: www.Yakkasaroyedu.uz, e-mail: Yakkasaroy@xtv.uz


« _____ » _____август_____ 2014 y. _______ - sonli



Б У Й Р У Қ


Таълим муассасалари ўқувчиларининг кийиниши ва ташқи қиёфасига қўйиладиган талаблар тўғрисида

Мактабларда, ўз ички тартиб қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ўқувчи либосларини жорий этилишидан мақсад ёшларни таълим олишдан чалғитадиган тўсиқларни олиб ташлашдир. Бир хил либос ўқувчиларда кўп жиҳатдан тенглик, ҳамкорлик хиссини уйғотади, эътиборини таълим-тарбия олишга тўла жалб қилади.

Ўз навбатида педагог-ходимларнинг кийиниш маданияти, ташқи қиёфасини ўқувчиларга ҳар томонлама ибрат бўлиши таълим-тарбия жараёнига ижобий таъсир кўрсатади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ўқувчиларнинг умумтаълим мактабларига белгиланган тартибдаги либосларида келишларини таъминлаш мақсадида



БУЮРАМАН:
1. Мактаб ўқувчиларининг кийиниши ҳамда ташқи қиёфасига қўйиладиган талаб ва таклифлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ҳар бир мактабга ўзининг маҳаллий ҳусусиятларидан келиб чиқиб ўқувчилар кийими дизайнини танлаш имконияти берилсин, бунда ҳудуднинг иқлим шароити, ўқувчиларнинг ёш ва физиологик ривожланиш хусусиятлари ҳамда маънавий-ахлоқий қадриятларга мослиги инобатга олинсин.

3. Умумий ўрта таълим мактабларида 2014-2015 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг кийиниши иловада кўрсатилган талаб ва таклифлар асосида жорий этилсин.

4. Тасарруфдаги барча мактаб раҳбарларига:

4.1. Маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда, таълим муассасаларида ўқувчиларнинг кийиниш маданиятини тасдиқланган талаб ва таклифлар асосида бўлишини ташкил этиш;

4.2. Ўқувчилар кийимини тайёрлашни ихтиёрий ҳолда, арзонлашган нархда ташкил этиш чораларини кўриш;

4.3. Кийим дизайнини танлаш ва уни тайёрлаш жараёнини мактаб жамоаси ва ота-оналарнинг таклифларини инобатга олган ҳолда амалга ошириш;

4.5. Ўқувчиларнинг кийиниш одоби ва ташқи кўринишига қўйилган талабларни ота-оналар ўртасида тарғиб қилиш вазифалари юклатилсин.

5. Таълим муассасаларида педагог ходимлар ва ўқувчиларнинг кийиниш маданиятини юқори савияда ташкил этиш учун мактаб директорлари шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

6. Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш шўъбаси (Ф.Убайдуллаева)га:

6.1. Ўқувчиларнинг кийиниши ҳамда ташқи қиёфасига қўйиладиган талабларни барча турдаги таълим муассасаларида изчил бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;

6.2. Мазкур талабларнинг мақсад, вазифаларини ўқитувчиларга, улар орқали ўқувчилар ва ота-оналарга тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

6.3. Ўқувчиларнинг кийиниши ҳамда ташқи қиёфасига қўйиладиган талабларни жорий этишда мактабларда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш ва муассасаларга услубий ёрдам кўрсатиш вазифалари топширилсин.

7. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш мудир ўринбосари Ф.Шарипова зиммасига юклатилсин.




Download 275 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling