Тошкент шаҳри "01" 20 йил “ ” M. Ch. J


Download 52 Kb.
bet1/2
Sana03.12.2023
Hajmi52 Kb.
#1797318
  1   2
Bog'liq
Mehnat shartnomasi




МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ
___________

Тошкент шаҳри "01" _________ 20__ йил


1. “_________________” M.CH.J номидан Устав асосида иш кўрувчи директор _________________________, кейинги ўринларда "Иш берувчи" деб аталади ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси _________________________________________________________________________________,


(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ)
кейинги ўринларда "Ходим" деб аталади, мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:

2. Ходим ___________________________________________________________________


(фамилияси, исми ва отасининг исми)
касби бўйича __________________________________________________
(лавозимининг тўлиқ номи, разряд, малака тоифаси)
лавозимига ишга қабул қилинади.
3. Шартнома асосий иш бўйича ҳисобланади.
4. Шартнома муддати – муайян муддатга.
5. Шартнома бўйича ишлаш
бошланиши: ______________________________
тамом бўлиши: ____________________________
6. Синов муддати: ________

7. Муддатли мехнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда тарафларнинг Ў.Р.М.К.нинг 104-моддасига асосан ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақининг 30% гача бўлган миқдорида неустойка тўлаши лозим.


8. Ходимнинг мажбуриятлари:
а) меҳнат ва технология интизоми (ички меҳнат тартиби қоидалари, уставлар ва интизом тўғрисидаги қоидалар)га катъий риоя қилиш;
б) иш берувчининг қонуний буйруқ ва талабларини бажариш;
в) меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш, шахсий ва жамоат гигиена коидаларига катъий риоя қилиш;
г) лавозим йўриқномаларини билиш ва уларга катъий риоя қилиш;
д) тегишли ҳужжатларда кўрсатилган малака мажбуриятларини билиш ва катъий риоя қилиш;
е) қонун ҳужжатлари ва бошқа мехнат фаолиятини белгилаб берувчи норматив ҳужжатларга риоя қилиш;
ж) жамоа шартномаси шартларига риоя қилиш;
з) ходим томонидан қабул қилинадиган бошқа мажбуриятлар;
и) иш берувчи томонидан куйилган иш режасини бажариш;
к) махсулотни талаб этилган сифат стандартлари даражасида ишлаб чикариш;
л) ишониб топширилган корхона мулкидан тугри фойдаланиш ва уни авайлаш;
м) мехнат фаолияти давомида юклатилган кушимча мажбуриятлар;
_________________________________________________________________________________
(иш, маҳсулот сифати; иш нормасини бажариш; хизмат кўрсатиш ва бошқалар)
9. Иш берувчининг мажбуриятлари;
а) ходимнинг меҳнатини ташкил этиш, ходимни Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидалари, лавозим йўриқномалари, жамоа шартномаси ва бошқа норматив ва маҳаллий ҳужжатлар билан таништириш;
б) меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаш;
в) иш ҳақини ўз вақтида тўлаш;
г) хавфсиз ва самарали меҳнат учун шарт-шароитлар яратиш, ходимни ўқитиш, унга меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароити тўғрисида йўл-йўриқ бериш;
д) иш жойини меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ жиҳозлаш;
ж) қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиш;
з) жамоа шартномаси шартларига риоя килиш;
и) иш берувчи томонидан қабул қилинадиган бошқа мажбуриятлар:
10. Иш куни тартиби: 6 кунлик иш хафтаси, иш вактининг бошланиши, тушлик ва тугаш вактлари корхонанинг “Ички мехнат тартиби коидалари” га асосан белгиланади ва тартибга солинади.
11. Меҳнатга ҳақ тўлаш.
Ходимга қуйидагича ҳақ тўлаш белгиланади:
а) штат жадвалида кўрсатилган миқдорда.
б) амалдаги қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқ меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар;
в) жамоа шартномаси шартлари билан назарда тутилган, шунингдек, берилган (мавжуд) ҳуқуқлар ва маблағлар доирасида раҳбар томонидан белгиланадиганган қўшимча ҳақ, устама, мукофот, тақдирлашлар ва рағбатлантирувчи турдаги бошқа тўловлар;
12. Меҳнат шартномаси қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
а) тарафларнинг ўзаро келишувига кўра;
б) малакаси етарли эмаслиги туфайли;
в) ходим томонидан меҳнат мажбуриятлари мунтазам бузиб келинган бўлса;
г) ходим томонидан меҳнат мажбуриятлари бир марта қўпол равишда бузилса;
д) ходим илгариги ишини давом эттиришига имкон бермайдиган жазога ҳукм қилинган суд ҳукми қонуний кучга кирганда, шунингдек, суднинг қарорига кўра ходим ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига юборилганда;
е) ишга қабул қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганда, агар йўл қўйилган бузилишни бартараф этиш мумкин бўлмаса ва ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса;
ё) тиббий хулосага кўра ходимнинг ўз зиммасига юкланган ишни бажаришни давом эттириши мумкин бўлмаса ёки ишни давом эттириш улар учун бошқа зарар келтириш билан боғлиқ бўлса;
ж) ходим вафот этганида;
д) шартномада белгиланган синов мудатидан мувофаққиятли ўтмаган булса;
и) вакиллик комиссияси ходимни (интизом, одоб-ахлок, корхонага зарар келтириш, ва бошка сабабларга кура) мехнат фаолиятига лаёқатсиз деб топса;
13. Ходимга:
а) асосий таътил (меҳнат таътили) _________________ иш кунидан;
б) қўшимча таътил _________________________________ иш кунидан иборат
( номи)
бўлган ҳақ тўланадиган йиллик таътил белгиланади.
14. Ўзининг ҳуқуқларини бузилган деб ҳисобловчи ходим мустақил равишда ёки вакиллик комиссияси орқали Иш берувчига оғзаки ёки ёзма шаклда мурожаат қилишга ҳақлидир.
15. Меҳнат шартномаси ўзбек тилида ва икки нусхада тузилди. Ҳар икки нусха ҳам бир хил юридик кучга эгадир.



Download 52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling