2.7. Суғурта шартномаси - ёзма келишув бўлиб, унга биноан Компания суғурта Шартномасида кўзда тутилган суғурта ҳодисаси юз берганда Суғурталанувчига етказилган зарарларни қоплаб бериш, Суғурталанувчи ёки ўзаро келишувга кўра Қарз олувчи эса суғурта Шартномасида белгиланган муддатда суғурта мукофотини тўлаш мажбуриятини олади. Суғурта Шартномасида унинг амал қилиш муддати, шунингдек бошқа шартлар ва изоҳлар кўрсатиб ўтилади.
2.8. Суғурта мукофоти – ушбу Шартномада кўрсатилган шартлар бўйича ўрнатилган муддатда Суғурталанувчи ёки ўзаро келишувга кўра Қарз олувчи томонидан Компанияга суғурта учун тўлаши шарт бўлган пул маблағлари.
2.9. Суғурта пули – Суғурта шартномасида белгиланган ва Компаниянинг Суғурталанувчи олдидаги мажбуриятлари чегарасини англатадиган пул маблағлари суммаси. Қарз олувчи томонидан кредит сўндирилган сари суғурта пули камайиб боради.
2.10. Суғурта полиси – ҳақиқатда суғурта Шартномаси тузилганлигини тасдиқловчи, Суғурталанувчига суғурта мукофоти тўлангандан кейин бериладиган ҳужжат.
2.11. Суғурта ходисаси - ушбу суғурта Шартномасининг 3-бўлимида кўзда тутилган суғурта ҳодисасининг ҳақиқатда содир бўлиши билан Компания Суғурталанувчига Суғурта товонини тўлаб бериш мажбуриятининг юзага келиши.
2.12. Суғурта товони – Компания Суғурталанувчига Суғурта шартномасида кўрсатилган суғурта ҳодисаси рўй бериши натижасида етказилган зарарни суғурта пули чегарасида тўлайдиган пул маблағлари.
2.13. Суғурта ҳодисаси бўйича далолатнома - суғурта ходисасини рўй берганлигини исботловчи ва Суғурта товонини тўлаш учун асос бўлувчи Компания томонидан тузиладиган хужжат.
2.14. Тўлов муддати - кредит шартномасида белгиланган тўловлар жадвали асосида кечиктирмасдан Қарз олувчининг Суғурталанувчига кредитни қайтариш бўйича тўланадиган тўловлар муддати ёки муддатлари.
2.15. Кутиш даври – Ушбу шартномада келишилган зарарни қоплашдан аввал кредит шартномасида кўрсатилган тўлов муддатининг тугаганидан сўнг ўтиши лозим бўлган кетма-кет келувчи кунларнинг сони.
2.16. Зарар – Қарз олувчининг Суғурталанувчи олдидаги кредитни тўлаш билан боғлиқ ўз мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида Суғурталанувчига қайтарилмаган кредит суммаси миқдори.
Do'stlaringiz bilan baham: |