Тошкент шаҳри 2023 йил «14» апрель


Суғурталанувчи/Қарз олувчининг мажбуриятларига


Download 149.5 Kb.
bet9/13
Sana18.06.2023
Hajmi149.5 Kb.
#1591153
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
139-72216 дог

8.3. Суғурталанувчи/Қарз олувчининг мажбуриятларига:
8.3.1. Ушбу Шартнома тузиш даврида Компанияга қуйидаги ҳужжатлар, жумладан:

  • кредит шартномаси ва кредитни қайтариш графиги нусхаси;

  • суғурталаниши учун ариза-сўровнома (маълумотлар тўлиқ ёзилган, имзоланган ва мухраланган бўлиши лозим);

  • кредит ажратиш тўғрисидаги банк кредит комиссия қарори нусхаси;

  • кафолат хати (кафил бўлган томоннинг);

- кредит олиш учун ариза нусха;
- маҳалладан тавсифнома;
- бизнес режа нусхаси;
- иш жойидан (қачондан буён ишлайди ва охирги йил бўйича даромади тўғрисида) маълумотнома;
- оилавий ҳолати тўғрисида маълумот ва паспорт нусхаси;
- компания томонидан талаб этилганда бошқа ҳужжатларни (жумладан кредит портфели ҳужжатлари ва ажратилган кредит маблағларининг қайтарилиши тўғрисидаги маълумотларни) тақдим этиши лозим.
8.3.2. Компанияга 5 (беш) иш куни ичида қалтисликлардаги барча сезиларли ўзгаришлар ҳақида маълум бўлиши. Жумладан, мулк бошқа шахсга ўтганда (харидор номи ва манзилини кўрсатган ҳолда) ёки мулк нобуд бўлганда ҳамда Қарз олувчининг молиявий ҳолати ёмонлашганда хабар бериши;
8.3.3. Ушбу Шартномада белгиланган тартиб ва муддатда суғурта мукофотини тўлаши;
8.3.4. Суғурта Шартномаси тузаётганда Компанияга унга маълум бўлган, суғурта ҳодисаси эҳтимолини ва етиши мумкин зарарлар миқдорини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга барча ҳолатлар ҳақида хабар бериши;
8.3.5. Ўз ҳисобидан суғурта ҳодисасининг олдини олиш учун унинг иродаси ва имконияти бўйича барча чораларни амалга ошириши;
8.3.6. Суғурта ҳодисаси содир бўлганда Компанияга ёзма равишда белгиланган муддатда хабарнома бериш, зарар миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган молиявий ва бошқа ҳужжатларни Компанияга тақдим этиши;
8.3.7. Кредит шартномаси ва ушбу шартномани назорат қилиш учун маъсул шахсни тайинлаши;
8.3.8. Компания билан биргаликда кредит шартномаси ижросини мониторингини ташкил этиши, кредит (қарз) маблағларини кредит шартномасида кўзда тутилган мақсадларга ишлатилиши устидан назоратни ўрнатиши ва текшириши;
8.3.9. Компаниянинг ёзма розилигини олмасдан кредит шартномасининг шартларини, лимитини, муддатини қисқартирмаслиги ва ўзгартирмаслиги;
8.3.10. Барча тегишли компенсация пулларини олиш мақсадида, Қарз олувчига нисбатан судда ишни кўриб чиқишгача бўлган барча чораларни қўллашда Компания билан ҳамкорлик қилиши;
8.3.11. Кредит шартномаси бўйича Қарз олувчининг барча мажбуриятлари тўлиқ бажарилганда ва ушбу Шартнома бўйича Компанияга бўлган талаб йўқолганда, кредит шартномасига асосан охирги тўлов муддати тугаган кундан 30 (ўттиз) иш куни ичида Компанияга суғурта Шартномаси бўйича мажбуриятлардан озод бўлгани тўғрисида хабарнома юбориши;
8.3.12. Кредит бўйича асосий қарз ёки бошқа тўловлар белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, 5 (беш) банк куни ичида Компанияни ёзма равишда юридик манзилига ёки алоқа манзилига хат орқали хабардор қилиши;
8.3.13. Суғурталанувчининг юридик манзили ва/ёки банк реквизитлари ёки Қарз олувчининг яшаш манзили ўзгарганда, Компанияга 30 (ўттиз) календарь кунидан кечиктирмасдан хабар бериши киради.

Download 149.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling