Тошкент шаҳри 2023 йил «14» апрель


Суғурталанувчи/Қарз олувчининг ҳуқуқлари


Download 149.5 Kb.
bet10/13
Sana18.06.2023
Hajmi149.5 Kb.
#1591153
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
139-72216 дог

8.3. Суғурталанувчи/Қарз олувчининг ҳуқуқлари:
8.3.1. Суғурта Шартномаси тузилгунича, суғурталашнинг шартлари билан танишиш;
8.3.2. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Компания ҳақида маълумот олиш ва ушбу суғурта Шартномаси шартларига мувофиқ Шартномани муддатидан аввал бекор қилиш;
8.3.3. Компания билан келишган ҳолда ушбу Шартномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;
8.3.4. Суғурта Шартномаси амалда бўлган даврда Компаниядан суғурталаш масаласида маслаҳатлар олиш;
8.3.5. Суғурта ҳодисасининг юз бериши тафсилотларини ўрганишда иштирок этиш;
8.3.6. Суғурта полиси йўқолганда унинг дубликатини олиш;
8.3.7. Кредит шартномаси бўйича Қарз олувчи кредитни тўлай олмаганда ва тўлов қобилияти йўқолганда, тўлов муддатидан кейин 30 (ўттиз) календарь куни ичида ўрнатилган тартибда тўловларни амалга оширмаганда кредит берилишини тўхтатиш;
8.3.8. Компания ҳисобидан даъвони кўриб чиқилишига ва регресс талаби ҳуқуқи бериш масласини кўриб чиқиш ҳисобланади.


9-БЎЛИМ. СУҒУРТА ҚОПЛАМАСИ МИҚДОРИ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
9.1. Ушбу Шартномага мувофиқ Суғурта товонини олиш талабига асос бўлиши мумкин бўлган воқеа содир бўлганда, Суғурталанувчи Компанияга имкон қадар дарҳол, лекин 72 соатдан кечиктирмасдан хабар бериши ва воқеа содир бўлган кундан кейин 5 (беш) банк куни етказилган (кўрилган) зарар сабаби ҳамда зарар миқдори кўрсатилган ёзма ариза йўллаши шарт. Ариза Суғурталанувчи томонидан эркин холда ёзилади ва унда Қарз олувчи томонидан асосий қарзни қайтарилмаганлиги билан боғлиқ тафсилотлар, ҳисоб-китоблар баён этилиб, тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
9.2. Компания томонидан Суғурта товонини амалга ошириши учун Суғурталанувчи ёзма аризасига қуйидаги ҳужжатларни илова этиши шарт:
- суғурта полиси (асли);
- суғурта ҳодисасига тааллуқли ҳужжатлар;
- қарз олувчининг меҳнат қобилиятини йўқотганлиги тўғрисида маълумотнома ТМЭК ёки ўлим тўғрисидаги гувоҳнома;
- Қарз олувчи томонидан тасдиқланган, кредит бўйича қарздорлик миқдорини акс эттирувчи ҳужжат;
- суғурта ҳодисаси рўй берганлигини аниқлаш учун зарур бўладиган бошқа ҳужжатлар ва суброгация талабини қўйиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар.
9.3. Компания томонидан суғурта ҳодисаси содир бўлишининг сабаблари кўриб чиқилиб, суғурта ҳодисаси тан олинган тадирда, тўланадиган суғурта вопламаси миқдори белгиланади ҳамда суғурта ҳодисаси тўғрисидаги Далолатномада қайд этилади.
9.4. Суғурта товони миқдори Қарз олувчи томонидан олинган кредит миқдоридан қайтарилган асосий қарз миқдори, франшиза, кафиллик ва гаровни айириш йўли билан аниқланади, яъни:
- қарз олувчи томонидан олинган кредит миқдори - ҚОТОКМ;
- қайтарилган асосий қарз – ҚАҚ;
- Франшиза – Ф (Ф=зарар миқдори х франшиза фоизи);
- кафиллик – К;
- гаров – Г;
Суғурта қопламаси = ҚОТОКМ - ҚАҚ – Ф – К – Г.
Ушбу ҳисоб-китоб асосида Суғурта товони миқдори аниқланмаса, Суғурта товони тўланмайди ва бу ҳақида 3 (уч) банк куни ичида Суғурталанувчига маълум қилинади.

Download 149.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling