Тошкент шаҳри 2023 йил «14» апрель
Download 149.5 Kb.
|
139-72216 дог
8.2. Компаниянинг ҳуқуқлари:
8.2.1. Суғурта Шартномаси амалда бўлган даврда Кредит олувчининг молиявий-хўжалик ҳолатини ўрганиш; 8.2.2. Хўжалик-шартномавий муносабатларни мувофиқлаштирувчи амалдаги қонун ҳужжатлари ва Компаниянинг меъёрий ҳужжатларига асосан молиявий қалтисликларни суғуртага олгунга қадар Суғурталанувчидан тегишли ҳужжатларни (кредит ажратиш тўғрисида банк кредит қўмитасининг қарори, кредит шартномаси, кредит қайтарилиши жадвали, Қарз олувчининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси, низоми, охирги уч йиллик молиявий ҳисоботлари, Бизнес-режа ҳамда таъсис ҳужжатларини) талаб этиши ва ушбу ҳужжатлар тўпламини синчиклаб ўрганиш орқали қалтисликни баҳолаш, берилган маълумотларни текшириш ва таҳлил этиш; 8.2.3. Суғурталанувчига даъво қилинганда, зарар миқдорини аниқлашда ёки суғурта ҳодисаси сабаби ва ҳолатига аниқлик киритиш бўйича чораларини кўриш мақсадида суғурталанувчининг розилигини кутмасдан, Суғурталанувчи номидан музокараларда иштирок этиш; 8.2.4. Суғурта ҳодисаси содир бўлганда Суғурталанувчидан ҳодиса содир бўлиши билан боғлиқ тафсилотларни аниқлаш учун барча зарур ҳужжатларни талаб қилиш; 8.2.5. Ҳодиса юзасидан экспертиза ўтказиш учун тегишли соҳа бўйича холис экспертларни таклиф этиш; 8.2.6. Суғурталанувчи ва/ёки Қарз олувчи ушбу Шартномага мувофиқ қабул қилган мажбуриятларни бажармаганда ёки етарли даражада бажармаганда ва Суғурталанувчи ва Кредит олувчи ўртасидаги низо Суғурталанувчи фойдасига ҳал бўлмаганда Суғурта товонини тўлашни рад этиш; 8.2.7. Суғурта ҳодисаси бўйича тўланган суғурта қопламаси учун қонунчиликда белгиланган тартибда суброгация (Ўз.Рес.ФКнинг 957-моддаси) қўллаш (ёки суғурта ҳодисаси хавфини келтириб чиқарган айбдор аниқлаганда тўланган Суғурта товонини ундириш ҳақида даъво қилиш ҳуқуқига эга); 8.2.8. Суғурталанувчи томонидан суғурта мукофотини суғурта Шартномасида белгиланган муддатдан кечиктириб тўланганда, суғурта шартномасини бир томонлама бекор қилиш; 8.2.9. Қарз олувчига нисбатан суғурта ҳодисаси содир бўлиши қалтислиги даражасини тавсифловчи қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш ҳисобланади. Ушбу Шартнома амалда бўлган даврда қалтислик даражаси ўзгарса, шарт‑шароитдан келиб чиқиб суғурта мукофотининг миқдори оширилиши ёки камайтирилиши мумкин. Download 149.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling