Тошкент тиббиет академияси 1-сонли факултет ва госпитал жарроҳлик кафедраси
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўткир холецистит ва унинг асоратлари 2
(NOTES) тавсия қилинган. 1901 йилда рус гинекологи Отт Д.О. қорин бўшлиғида
диагностика ва даволаш муолажаларини амалга ошириш учун трансвагинал киришдан фойдаланиш тўғрисида сўз юритган. 1908 йилда у трансвагинал аппендэктомия амалиётини тасвирлаб берди. Кейинчалик тананинг физиологик тешиклари орқали жарроҳлик аралашувлар концепцияси Балтимордаги (АҚШ) Хопкинс университети касалхонасидан гастроентеролог А. Каллоо томонидан такомиллаштирилди. NOTES нинг ҳозирги таърифи қорин бўшлиғига кириш ва эндоскопик асбоб-ускуналар ёрдамида қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун вицерал бўшлиқли органлардан фойдаланишни англатади. Ҳозирги вақтда NOTES технологиясида қорин бўшлиғига бир нечта кириш имкониятига эга: трансгастрал, трансвагинал ва трансколонал. Трансвагинал холецистэктомия бўйича биринчи ҳисобот муаллифи аргентиналик гинеколог D.A. Tsin хисобланади ( Ню-Йорк, АҚШ). Россияда биринчи трансвагинал холецистэктомия 2008 йилда проф. К.В. Пучков томонидан бажарилган. Трансвагинал холецистэктомия вагинал орқа Дуглас соҳасидаги кесма амалга оширилади, унинг узунлиги тахминан 1 сантиметрга тенг. Видеокамера учун киндик троакари ҳам ишлатилади. Ўт пуфаги олингандан сўнг, махсус пластик идишларига жойлаштирилади, сўнгра қорин бўшлиғидан вагинал кесма орқали чиқарилади. Дастлабки NOTES технологиясига бўлган катта қизиқиш тезда умидсизликка йўл очиб берди, бу эса ундан фойдаланишдаги сезиларли чекловлар билан боғлиқ. Булар триангулятцяга эришишдаги қийинчиликлар, эндоскоп ва асбобларнинг ҳаддан ташқари қимматлиги ва ҳаракатчанлиги, соғлом тўқималарни шикастланиши, ичи бўш органлар деворларидаги чоклар етишмовчилиги ва операциядан кейинги бошқа асоратлар кабилар бўлиб, ушбу технологияни кенг клиник қўллаш учун жиддий чекловларга сабаб бўлди. NOTES операцияларининг ягона шубҳасиз афзаллиги очиқ ва анъанавий лапароскопик аралашувларга нисбатан уларнинг косметик эффектидир. Бундай оператсиялардан кейин оғриқни минималлаштиришни қийинлиги, жиддий жарроҳлик асоратлари таҳдидининг пайдо бўлиши, уни бартараф этиш кенг лапаротомия талаб қилиши, шунингдек ишлатиладиган воситаларнинг юқори нархи ушбу технологияга бўлган қизиқишни сезиларли даражада совишига олиб келди. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling