4. Кутиладиган натижалар.
Амалий машғулотдан кейин хар бир талаба билиши керак.
Бронхит асоратларини билиш.
Ўткир ва сурункали бронхит билан касалланган беморлар билан суров олиб боришни билиш.
Кетма-кет текширишларни билиши (пальпация, перкуссия, аускультация)
Тахлил натижаларини бахолашни билиши.
Ташхис қўйишни билиш.
5. Машғулот мазмуни
Бронх ўтказувчанлигини бузилиш синдроми (бронхиообструктив синдроми).
Келиб чикиш сабаблари: сурункали обстрактив бронхит, бронхиал астма, пневмопоноз ва башкалари.
Патогенез:
Бронхообструктив синдромнинг аъзоик хили: бронхларни сикилиши, нафас йўлларидаги ёт моддалар, трахеобронхиал дискинизия
Функционал тип:
Экзобронхиаль - ўпкаларни эластик тортилиш кучини пасайиши натижасида бронхларни кенгайишини (эмфизема) кўкрак ка-фасини сигимини камайиши (асцит, метеоризм, семириш).
Эндобронхиаль - бронх мушакларини тонусини ошиши, бронхлар секрециясини ошиши (гиперсекреция), бронхлар шиллиқ қавати шишши. Масалан, бронхиал астма.
Синдромни клиник куриниши.
Шикоятлари: Бугилишнинг юкори чуккисига чикиши (астма)
Умумий текширув: тўғри нафас олиш холати - бемор оёкларини осилтирган холатда утиради, қўлларини тираган холда (қўлда осилиш) - елка қисмининг фиксацияси. Купинча кўкрак қафаси мушакларини нафас олишда иштироки. Юз шишиши, цианоз.
Кўкрак қафаси текшируви - кўкрак қафаси эмфизематоз холатда ўпкада шовкинлар эшитилади.
Кўкрак қафасини пальпацияси: кўкрак қафаси «ригид» холда, уни экскурсияси пасайиши, овоз титрашларини бутун майдон буйича пасайиши.
Кўкрак қафасини перкуссияси киёсий - баланд овозлар бутун майдон буйича. Топографик - ўпкаларни юкориги чегараси кутарилган, пасткиси эса осилган. Пастки киргокларини экскурсияси кескин чегараланган.
Ўпкаларни аускультацияси - давомий нафас чикаруви билан везиқўляр нафасни кучсизланиши, турли хил овозлврдаги курук шовкинлар туплами (баланд, паст). «Бронхофонияни» кучсизланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |