Тахлилий кисм .Машғулотнинг иккинчи қисмида муоммонинг аналитик ечимини ўтказиш лозим. Шу мақсадда вазиятли топшириқлардан фойдаланиш керак. Кейин талабаларга таълимнинг бошқа кўргазмали шакллари таклиф қилинади. Вазиятли вазифаларин ечишда ва кўргазмали материалларни ўрганишда талабаларни бажарган ишини тахлил қилишга ўрганиш керак. Тахминий кетадиган вақт 25 дақиқа.
Амалий қисм. Амалий кўникмаларини ўзлаштиришга бағишланган. Бу қисмда талабаар ўқитувчи билан биргаликда олдиндан тайёрланган беморларни умумий кўрикдан ўтказадилар. Бунда талабалар диққатини умумий кўрик ўтказиш тартиби, жихозланганлиги, уларни кетма кетлигини сақлаш қоидаларига қаратилади. Беморларни 4-5 та харорат варақалари тайёрланади. Кўрик пайтида талабалар диққати беморлар шикоятларига қаратилади.
Тана хароратини турли жойларда ўлчаш, маълум бир вақтларда ўлчаш қоидаларига эътибор берилади. Сўнг натижалар харорат варақасига киритилади ва харорат эгри чизиғи асосида иситма тури ва даражаси аниқланади. Бундан ташқари гурух иккига бўлиниб, улар бир бирларида бўй, оғирлик, кўкрак қафаси ўлчамларини ўлчайдилар, юўй-оғирлик кўрсаткичларини, Пинье индексини хисоблашни ўрганадилар ва ривожланиш пропорционаллиги хақида хулоса қиладилар.
Тахминий ажратиладиган вақт – 30 дақиқа.
Якуний бўлим. Кейин гурухда беморларни кўриш натижалари мухокама қилинади. Талабанинг фикрлаш доираси, бемор холатини бахолашдаги харакатлари ва уларнинг кетма-кетлиги, беморни эс-хуши, холати ва тана тузилишини бахолаш бўйича кўникмалари бахоланади. Амалий машғулот якунида нафақат жавобларнинг тўлақонлиги, балки амалий ва маъруза дафтарлари мавжудлиги, беморлар кўригида иштироки ва амалий кўникмаларни тўғри бажарганлиги эътиборга олинади.
Вақтнинг сарфланиши тахминан 10 дақиқа.
7. Тарқатма материал
- харорат эгри чизиғи варақалари
- харорат варақалари
- назорат саволлари
Do'stlaringiz bilan baham: |