5.3. Тана хароратни ошиш даражаси
1. Субфебрил харорат 37-38оС
2. Бироз иситма 38-39оС
3. Юқори иситма 39-40оС
4. Жуда юқори иситма 40оС дан юқори
5. Гиперпиретик 41-42оС, бу оғир асаб бузилиши билан кузатилади ва хаёт учун хавфли хисобланади.
5.4. Иситманинг асосий турлари
1. Доимий иситма (febris continia) – тана харорати юқори, эрталабки ва кечки рақамлар орасидаги фарқ 1оС (крупоз пневмония, қори тифи учун хос).
2. Сусайиб борувчи иситма (febris remittens) – тана харорати одатда меъёрдан юқори, эрталабки ва кечки харорат ўртасидаги фарқ 1-2оС (йирингли жараёнлар учун хос).
3. Вақти-вақти билан юзага келувчи иситма (febris intermettens) – даврий, маълум бир хил вақт оралиғида (1-4 кун) юзага келади, асосан тана харорати бирданига кўтарилиб бир неча соат давом этиб сўнг меъёрга тушади (безгак учун хос).
4. Гектик (febris hectica) – кун давомида ўзгариб турувчи иситма, эрталабки ва кечки харорат ўртасидаги фарқ 4-5оС га тенг бўлиб, эрталаблари меъёр даражасида бўлади (фаол сил, септик касалликлар ва йиринглашларга хос).
5. Қарама-қарши тури (febris inversus) – тана харорати кечқурунга нисбатан эрталаб юқори (сил касаллигида) ёки кундуз куни иссиқ туширувчи воситалар қабул қилгач пасаяди.
6. Қайтар (febris recurens) – иситмали холатлар иситмасиз холатлар билан алмашиниб туради.
7. Тўлқинсимон (febris undulans) – маълум вақт давомида хароратни секин-аста кўтарилиши нисбатн секин тушиши бир неча тўлқинларни эслатади (бруцеллез учун хос).
8. Доимий бўлмаган (febris irregularis) – турли иситма турларини алмашиниб туриши.
5.5. Иситма босқичлари
Ўткир иситмали касалликларда хароратни кузатилиши: хароратни ортиб бориш даври stadium increvnenti дейилади, иситма холатини авж олган даври – stadium fastigium, пасайиш даври - stadium decremenfi дейилади.
Хароратнинг тушиши турлича бўлади:
1) қатор кунлар давомида секин аста – литик;
2) кунлик фарқлар билан – амфифолитик босқич;
3) 2-4 кун давомида кечқурунлари кўтарилишлар билан босқичма-босқич;
4) 24-48 соат давомида давомли;
5) бир неча соат мобайнида бирданига кўтарилиши – критик.
Do'stlaringiz bilan baham: |