Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Download 1.2 Mb.
bet27/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

Вазиятли масалалар:
1. 24 ёшли бемор юрак тез уришига, уйқунинг бузилишига, ўта таъсирчанликка, озиб кетишга шикоятлар билан мурожаат қилди.
Кўрик вақтида: тери нам, иссиқ, қўл бармоқлари қалтираши, тез гапиради, юзда қўрқув ифодаси, кўз тирқишлари катталашган, кўзлар ялтираб туради, экзоофтпльм
Юз ифодасида ўзгаришлар бўйича қандай патология хақида фикр юритиш мумкин?
Жавоб: Қалқонсимон без гиперфункцияси

2. 16 ёшли бемор касалхонага тушган вақтда тан хароратини 40оС кўтарилиши, қалтирашлар ва йўталга шикоят қилган.


Кўрик вақтида: ёноқлар қизарган, оғриқлар, шикастланган томонда нафас олиш вақтида бурун қанотлари сезилади, лаб цианози.
Кўрик натижалари бўйича қайси патология хақида ўйлаш мумкин?
Жавоб: Крупоз пневмония
10. Мустақил иш ва УИРС учун масалалар.
- мавзу бўйича ўқув жадваллари тайёрлаш
- “Ташхис қўйишда умумий кўрикнинг ахамияти» мавзусида реферат тайёрлаш.


11. Назорат саволлари

  1. Юз ифодасининг асосий турларини санаб ўтинг.

  2. “Корвизар юзи” қайси патология учун хос ва унга таъриф беринг.

  3. “Базедов юзи”ни таърифланг.

  4. “Арслон юзи” қайси патология учун хос?

  5. “Гиппократ юзи” ни таърифланг, у қайси патологияга хос?

  6. Иценко-Кушинго касаллиги учун юз қиёфасини таърифланг.

  7. “Парсинсон ниқоби” қайси патология учун хос?

  8. Микседематоз юзга таъриф беринг?

  9. Тери қопламлари ранглари ва уларнинг ташхисий ахамияти.

  10. Қандай тери тошмаларини биласиз?

  11. Мушакларни текшириш усули.

  12. Суякларни текшириш усули.

  13. Бўғимларни текшириш усули.

  14. Лимфа тугунлар пальпацияси, унинг ташхисий ахамияти.

  15. Бошни кўздан кечириш ахамияти.

  16. Бўйинни кўздан кечириш ахамияти.

  17. Оёқ-қўлларни кўздан кечириш ахамияти.




Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling