Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Download 1.2 Mb.
bet23/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

5.8. Юзни кўздан кечириш
1. Салқиган (шишган) юз – бўйрак касаллигида, бўғилиш ва йўтал хуружида веноз димланишда, лимфа тугунлари, юқори ковак вена (“Стокс ёқаси” босилиб қолиш холатларида кузатилади.
2. “Корвизар юзи”юрак етишмовчилигига хос
3. Иситмали юз (facies febrilis) – крупоз пневмония, тошмали ва қорин тифида, сил касалликларида
4. Эндокрин касалликларда юз ифодасини ўзгариши:
а) акромегалик юз – бўртиб чиқувчи қисмларни катталашиши (бурун, ёноқлар, жағ) – акромегалия ва хомиладорликда;
б) микседемик юз – қалқонсимон без функцияси пасайишида: кўз тирқиши кичиклиги, ташқи қовоқларда счоларни йўқлиги
в) Базедов юзи – қалқонсимон без гиперфункциясида: кўз тирқишини кенгайиши, чақчайган кўз, кўзнинг ялтираб туриши.
г) ойсимон, қизил юз – аёлларда мўйлов ва соқолни ўсиши Иценко-Кушинга касаллигига хос.
5. “Арслон юзи” – буруннинг кенгаши билан қовоқ усти ва кўз ости терисини қалинлашиши мохоқ касаллигига хос
6. “Паркинсон ниқоби” – энцефалитдаги амимик юз
7. “Мум қўғирчоқ юзи” – Аддисон-Бирмер камқонлиги мавжуд беморларда салқиган, сариқликка мойил оқарган юз.
8. Risis sardonicus – қоқшолдадаги сардоник кулгу.
9. Гиппократ юзи (fasies Hyppocratica) – кўзни ичга ботиши, қиррали бурун, юз териси ранги мурдасимон-оқарган, катта-катта томчили тер билан қопланиши қорин бўшлиғи аъзолари оғир касалликларида кузатилади.
10. Бош мияга қон қуйилишидан кейин ёки юз нерви невритида юз мушаклари харакатини асимметрияси.
Бундан сўнг кўз (чақчайган, ичга ботиши, мидриаз, анизокария ва боқалар); қовоқлар (птоз, ксантома); бурун (акромегалияда катталашиши, заҳмда зичлашиши, хансирашда нафас харакатларини кучайиши); лаблар (цианоз, оғиз бурчаклари холати – симметрик, ёрилишлар мавжудлиги, пўрсилдоқ тошмалар); оғиз бўшлиғи (тиш, милк, тил, муртак безлари) кўздан кечирилади.
Баъзи касалликларда тилда ўзига хос ўзгаришлар ахамиятлидир:
а) тоза, қизил, нам – яра касаллигида;
б) малина рангида – қизилча касаллигиди;
в) қуруқ, ёрилишлар ва марказда тўқ жигарранг караш билан қопланган ва учи хамда четлари тоза – қорин тифида;
г) сайқаланган тил – Аддисон-Бирмер касаллигида, “лакланган” – меъда саратонида, пеллагра, арибофлавинозда.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling