Амалий қисм. Амалий кўникмаларини ўзлаштиришга бағишланган. Бу қисмда талабаар ўқитувчи билан биргаликда олдиндан тайёрланган беморларни умумий кўрикдан ўтказадилар. Бунда талабалар диққатини умумий кўрик ўтказиш тартиби, жихозланганлиги, уларни кетма кетлигини сақлаш қоидаларига қаратилади.
Беморларни кўрикдан ўтказиш талабаларда беморлар билан мулоқат ўтказишни ўргатишга, тан холатини, тузилишини, тери қопламлари эластиклиги ва тургори, мушаклар тонуси, тери ости ёғ қаватини ривожланганлик даражасини бахолаш бўйича билимларини мустахкамлашга қаратилган. Беморларни текшириш натижалари амалий дарс дафтарига қайд этилади.
Тахминий ажратиладиган вақт – 30 дақиқа.
Якуний бўлим. Кейин гурухда беморларни кўриш натижалари мухокама қилинади. Талабанинг фикрлаш доираси, бемор холатини бахолашдаги харакатлари ва уларнинг кетма-кетлиги, беморни эс-хуши, холати ва тана тузилишини бахолаш бўйича кўникмалари бахоланади. Амалий машғулот якунида нафақат жавобларнинг тўлақонлиги, балки амалий ва маъруза дафтарлари мавжудлиги, беморлар кўригида иштироки ва амалий кўникмаларни тўғри бажарганлиги эътиборга олинади.
Вақтнинг сарфланиши тахминан 10 дақиқа.
7. Тарқатма материал
- кўргазмали қуроллар (жадвал, умумий кўрик бўйича альбомлар, слайдлар)
- турли юз ифодаларини ўзгаришларини намойиши
8. Амалий машғулотнинг жихозланиши.
- кўргазмали қуроллар (жадвал, умумий кўрик бўйича альбомлар, слайдлар).
- аниқ бир касалликлардаги ўзгаришлар мавжуд бўлган беморлар намойиши
9. Дастурда берилган билим ва кўникмаларининг назорати кўринишлари. Зурурият бўлган пайтларда тузатиш усуллари.
Билим ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш даражасини назорат қилиш учун талабаларга тавсия этилади:
оғзаки сўров
беморларни мустақил кўрикдан ўтказиш
ушбу мавзу бўйича слайдларни кўриш
тест ва вазиятли масалаларни ечиш
Do'stlaringiz bilan baham: |