Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси
Download 1.2 Mb.
|
методичка узб.1-20
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.2. Тана хароратини тўғри ўлчаш усули ва мезонлари Тана хароратини ўлчаш усуллари.
- Тана хароратини ўлчаш жойлари.
5. Машғулот мазмуни.
5.1. Термометрия ва терморегуляция хақида тушунча Организмдаги турли оғриқли жараёнлар терморегуляцияни бузилишига олиб келади, яъни тана хароратини кўтарилиши – гипертермия ёки камайиши – гипотермия кузатилади. Бунда тана хароратига нисбатан беморларнинг субъектив хисларига таяниш мумкин эмас, чунки иссиқликни сезиши меърий тана харорати хам кузатилиши мумкин (базедов касаллигида) ва аксинча, иситма вақтида узоқ давом этувчи иситмали холатда беморлар тана хароратини ортганини сезмасликлари мумкин. Организмда тана хароратини сақлаб туриш учун терморегуляция физиологик механизмлар хисобига амалга оширилиб, иссиқлик ишлаб чиқариш ва уни ташқарига чиқариш йўли билан малга оширилади. Масалан, атроф мухит хароратини камайишида организмдаги метаболик жараёнлар кучайиши ва иссиқликни ташқарига чиарилиши камайиши кузатилса, аксинча атроф мухит харорати ортганда бунга тескари жараёнлар амалга ошади. Организмда кучли жисмоний иш вақтида иссиқлик ажралиши кучаяди. Бунда температура гомеостазини сақлаб туриш мақсадида иссиқлик ишлаб чиқариш билан бир қаторда уни ажралиши, асосан терлаш хисобига хам кучаяди. Тана хароратини сақлаб туришда қон айлниши хам ахамиятлидир. Айланаётган қон аъзоларда қизийди ва иссиқлик бошқа тана аъзоларига ўтказилади, бунда хосил бўлаётган иссиқлик унчалик катта эмас ёки иссиқликни ажралиши кучаяди. 5.2. Тана хароратини тўғри ўлчаш усули ва мезонлари Тана хароратини ўлчаш усуллари. Тана хароратини ушлаб кўриш орқали аниқлаш махаллий совиш ёки яллиғланиш ўчоғидаги тери хароратини аниқлашда қўл келади. Термометр билан хароратни ўлчаш аниқ маълумотлар беради. Тана харорати кунига икки марта эрталаб соат 7-9 ва кечкурун соат 5-7 амалга оширилади. Баъзи касалликларда (безгак, сил, сепсис) тана харорати ўзгариб туради ёки ноодатий холатларда кўтарилиши кузатилади, бу холда тез-тез ўлчанади (3-6 соатда) Тана хароратини ўлчаш жойлари. Қўлтиқ ости сохаси – амалий жихатдан энг қулай жой хисобланади, оғиз бўшлиғи (аниқ рақамларни кўрсатади), тўғри ичак (ёш болаларда, ўта холсиз беморларда). Бундан ташқари болаларда чов бурмасида хам ўлчаш мумкин. Қўлтиқ ости сохасида хароратни ўлчашда термометр терига зич ёпишиб туриши керак, елка эса қўлтиқ ости сохаси ёпилиши учун кўкракка ёпишган холда туриши лозим. Тўғри ичакда хароратни ўлчаш учун термометр вазелин билан сурилиб беморни ёнбошга ётқизган холда тўғри ичакка 6-7 см киритилади. Ўлчаш давомийлиги – 10 дақиқадан кам эмас. Кун давомида тана харорати ўзгариб туради, энг паст даража эрталаб соат 3 ва 6 атрофида, юқориси эса – кечки соат 5 ва 9 бўлади. Эрталабки ва кечқурунги хароратлар фарқи 0,6 даражада ошмаслиги керак. Тана харорати билан пульс нисбати деярли доимийдир. Тана хароратини 1оС га ортиши пульсни 10-12 тага кўпайишига, болаларда эса яна кўпроқ ортишига олиб келади. Тана харорати ва пульс нисбатини бир бирига мос келмаслигини эса чуқур тахлил қилиш зарур. Тана хароратини хар куни икки мартадан ўлчашдан олинган натижалар учта графикдаги варақага ёзиб борилади. Сана, эрталабки ва кечқурунли харорат ва температура сеткасига ўтказилиб харорат эгри чизиғи чизилади. Бундай сеткада бошқа кўрсаткичларни ўзгаришлари хам киритилади: кунлик пульс, нафас олиш сони, қон босими, тана оғирлиги ва бошқалар. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling