Жағ бурчаги лимфа тугунлари. Бевосита пастки жағ бурчаклари остида, ўнг ва чап томонидан, II-III бармоқлар ёрдамида пальпация қилинади.
Қулоқ олди лимфа тугунлари қулоқ супраси орқасида (орқа томонида), икки томондан бармоқларни энса томонга силжитиб, энса сохаси билан бирга пальпация қилинади.
Бўйин орқа қисмида жойлашган лимфа тугунлари икки томондан бирданига энгаштирувчи мушакларниниг орқа қирраси ва бўйин узун мушаклари ташқи қирраси орасида пальпация қилинади. Бўйинни олдинги қисмидаги лимфа тугунлари энгаштирувчи мушакларнинг ички қирралари бўйлаб лимфа қилинади. Бўйин лимфа тугунларини пальпация қилишда қўл бармоқларини бўйин узунлигига перпендикуляр равишда жойлаштирилади.
Ўмров ости ва ўмров усти лимфа тугунлари кетма-кет равишда, иккала томондан ўмров ости ва ўмров усти чуқурчаларида пальпация қилинади. Пальпацияда қўл харакати юқоридан пастга йўналади.
Қўлтиқ ости лимфа тугунлари пальпация қилишда шифокор бемордан қўлларини ён томонларга узатишни илтимос қилади, хамда қўлтиқ ости чуқурчаларни кўздан кечиради. Сўнг шифокор қўлларини беморнинг кўкрак қафасига шундай параллель равишда жойлаштирадики, бунда шифокорнинг бармоқлари беморнинг қўлтик ости чуқурчаларига таяниб турсин, аммо қовурғаларни сиқиб қўймаслик лозим.
Бемордан қўлларини секин пастга тушуриш сўралади, шифокор эса бу вақтда бармоқларини юқорига суриб қўлтик ости чуқурчасини пайпаслайди. Аниқ текшириш учун пальпацияни 2-3 марта қайтариш керак.
Тирсак лимфа тугунларини пальпацияси дастлаб бир томондан, сунг иккинчи томондан олиб борилади. Бемор қўллари тирсак бўғимида ярим букилган холатда булади.
Шифокор беморнинг ўнг билагининг ўзининг ўнг икки қўлига олади, чап қўлининг кафтини эса беморнинг ўнг елкасининг орқа юзасига шундай қўядики, бармоқлари икки бошли мускулнинг медиал қисмини жойлашиб шу қисмнинг дистал қисмини пайпаслаб тирсак чуқурчаси йўналишида бўлади. Чап кубиталь лимфа тугунларни ўрганишда шифокор беморнинг чап билагини ўзининг чап қўлига олади, ўнг қўли билан эса чап елканинг иккибошли мускули медиал бўлимнинг дистал қисмини учдан бирини пайпаслайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |