Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Download 1.2 Mb.
bet36/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

5. Машғулот мазмуни.
5.1 Пальпацияни клиник тадкикот усули сифатида тавсифи
Пальпация – тўқима ва аъзоларни физик хуссиятларини, уларни бир-бирига топографик муносабатларини ўрганишга қаратилган беморни бевосита пайпаслашга асосланган клиник тадқиқот усули хисобланади. Бу усул Гиппократ давридан маълум бўлган, лекин IX асргача уни қўллашни фақат тери, бўғим, пульс холатини ўрганиш билан чегараланган.
IX асрни ўрталаридан амалиётга товуш дириллаши ва чўққи турткисини аниқлаш киритилган бўлса, қорин бўшлиғини тизимли пальпацияси фақат олдинги аср охирларида мажбурий бўлган.
Пальпацияни 2 тури фарқланади: юзаки ва чуқур. Тери, бўғим, кўкрак қафаси, қоринни юзаки пальпацияси умумий тадқиқот сифатида ишлатилади.
Чуқур пальпация эса патологик жараённи аниқ локализациясини топиш ва қисмларини ўрганиш учун ишлатилади.
Пальпацияни умумий қоидалари:
Пальпацияни ўтказишда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак. Шифокор касални ўнг томонида ўтириб, уни реакцияларини кўради. Шифокорни қўллари иссиқ, қуруқ ва тирноқлари олинган, қўлларини харакатлари юмшоқ, бирор бир босимни ортиши эса кетма-кет бўлиши керак.
Пальпация пайтида беморни холати тадқиқот мақсадига риоя қилиши керак ва аъзони пайпаслашни осонлаштириш керак. Врач пальпацияни топографик анатомияни хисобга олган холда маълум бир кетма-кетликда бажариши керак. Пальпация –ўрганилаётган аъзони локализацияси, ўлчамлари, шакли, зичлиги, харакатчанлиги, атрофдаги аъзолар билан муносабатини ўрганишга имконият беради.


5.2 Лимфатик тугунлари пальпацияси.
Лимфатик тугунлар барьер-фильтрацион ва иммун функцияни бажаради. Меъёрда периферик лимфа тугунлари юмалоқ тузилмалар бўлиб, ўлчамлари -5-20 мм, тери сатхидан юқорига кўтарилмайди.
Лимфа тугунларини ўрганиш симметрик сохаларда, маълум кетма-кетликда бажарилади. Жағ ости, жағ бурчаги, қулоқ олди, энса, бўйин орқаси, бўйин олди, ўмров усти, ўмров ости, қўлтиқ ости, кубитал (тирсак), чов, тизза, лимфа тугунлар.
Юзаки пальпация усули қўлланилади.
Врач хамма гурух лимфатик тугунлари пальпациясида (тизза ости лимфатик тугунларидан ташқари) бемор олдида туради. Врач бармоқларини ёки бутун кафтини текширилаётган сохага қўяди, қўл остидаги тўқималарга эхтиёткорона босиб кўради. Бармоқлар харакати бўйлама кўндаланг ёки айланма бўлиши мумкин. Пальпацияда бош бармоқ одатда иштирок этмайди. Бармоқлар билан лимфатик тугунларни текшириб врач уларни сони, шакли, ўлчамлари, зичлиги (консистенцияси), харакатчанлиги, оғриқлиги, бир-бири билан, тери ва атрофдаги тўқималар билан боғлиқлигини аниқлайди. Визуал равишда теридаги ўзгаришларни (гиперемия, яллиғланишлар) ни хам аниқласа бўлади. Лимфатик тугунларни ўлчамларини миллиметрларда кўрсатиш маъкул.
Ияк ости лимфа тугунларни пальпация қилинишда, врач касални бошини озгина олдинга энгаштириб, чап қўли билан фиксация қилади ва ияк сохаси томон пальпация қилинади.
Жағ ости лимфа тугунлари шундай усулда пальпация қилинади: 2 та қўл билан ўнг ва чап жағ ости сохада.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling