ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ
2019 йил ноябрь куни “Биз озодлик тарафдоримиз”
шиори остида ўтказилган хашар
БАЁННОМАСИ
Ноябрь 2019 йил Термиз шахар
Раислик қилувчи: Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали
Ёшлар Иттифоқи етакчиси
Қатнашдилар: ТТА Термиз филиали талабалари.
КУН ТАРТИБИ:
ТТА Термиз филиалида 2019 йил ноябрь куни “Биз озодлик тарафдоримиз” шиори остида талабалар хашарини ташкил етиш ва юқори савияда ўтказиш. “Хашар –элгаярашар” деган мақол бежиз айтилмаган. Хашарда халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро хамжихатлик, махаллалар, кўчалар ва ахоли турар жойларини ободонлаштириш иўлари уюшқоқлик ва хамжихатлик билан амалга оширилади.
2019 йил ноябрь куни “Биз озодлик тарафдоримиз” шиори остида талабалар хашарида филиал рахбарияти, ўқитувчи ва ходимлар хамда талабалар фаол иштирок етди. Филиалнинг ички ва ташқи худудларида ободонлаштириш ишлари билан биргаликда ўқув даргохининг дарс хоналари, маьмурий хоналар, кафедралар, ошхона, ахборот-ресурс маркази тозаланиб тартибга келтирилди. Шунингдек, филиалнинг атрофи ва ховлисидаги худудларда кўриб қолган бегона шох-шаббалар олиб ташланди.
Хашарда филиалнинг Ёшлар Иттифоқи фаол аьзоларидан Эркинов.Р, Абдуллайев.Ф, Қурбонов.А, Абдубаннобов.З Анварбеков.Ш, Махамматов.Н Райимназаров.Ш,Тиловов.Р ва бошқалар фаол иштирок этишди ва тозлик ишларини юқори кайфиятда олиб боришди. Улар ўқув хоналари,талабалар турар жойи, ошхона,жисмоний маданият ва спорт мажмуаси, кафедранинг ички ва ташқи ховлиси тозалашди. Талаба қизлар томонидан барча дераза ойналарни артиб чиройли холатга келтирилди.
Хулоса ўрида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида “Биз озодлик тарафдоримиз” шиори остида ўтказилган хашар талабалар орасида кўтаринки кайфият билан ўтганини алохида таькидлаш жоиз. Зеро, хашар хамжихатлик, ободонлик ва яратувчанлик рамзи сифатида шакилланган мехр-оқибад мухитини янада мустахкамлашга хизмат қилади.
ТТА Термиз филиали Ёшлар
Иттифоқи етакчиси: _______________
ФОТОЛАВҲАЛАР
ТТА Термиз филиали Ёшлар
Иттифоқи етакчиси: _______________
Do'stlaringiz bilan baham: |