Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Download 0.7 Mb.
bet34/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

ГИЖЖАЛАРГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР.


Гельминтозлар (helmins - қурт) -одам ва ҳайвонларда паразит қуртлар билан ёки гижжалар билан чақириладиган хасталик. Баъзи одамларда гельментоз кучли белгиларсиз кечади. Инсон танасида жойлашишига қараб гельминтозлар 2 хил бўлади. Ичак гельминтозлари ва ичакдан ташқари гельминтозлар. Ичак гельминтозлари асосан 3хил турдаги гижжалар билан чақирилади:

  1. Юмалоқ гижжалар-нематодалар (аскаридалар, острица, анкилостома, ичак угриси, турли бош, некатор ва бошқалар).

  2. Таома гижжалар-шестодалар (кенг пасма, пакана гижжа, илмоқли гижжа).

  3. Сўрувчилар-трематодалар (жигар сўрувчиси-фаоциола, мушук сўрувчиси-опистархоз, қон сўрувчиси-шистомоз, ўпка сўрувчи).

Гижжаларга қарши воситалар гижжаларнинг баъзи тури ва синфига танлаб тасир этади. Бу нисбийдир, чунки баъзи препаратлар гельминтларнинг ҳамма турига ҳам таъсир кўрсатади. Ичак гельминтозларини даволашда резарбтив таъсири бўлмаган препаратларни қўллаш яхши. Чунки улар ичакдан сўрмай унда юқори концентрация ҳосил қиладилар.
Гижжаларга қарши воситалар қуйидаги талабаларга жавоб беришлари керак:

  1. Препаратларнинг таъсир даражаси кег бўлиши керак;

  2. Препаратнинг самарадорлиги бир марта қўлланганда ҳам юқори бўлиши керак;

  3. Препаратни қўллашдан олдин беморни тайёрлаш шарт бўлмаслиги керак (пархез, хўқна);

  4. Препаратлар инсон организми учун безарар бўлиши керак;

  5. Ичак гельментозларида қўлланиладиган препаратла МИТдан сўрилмайдиган бўлиши керак;

  6. Препаратлар имконияти борича арзон бўлиши керак.

Таъсир механизимига қараб гижжаларга қарши воситалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  1. Ҳужайра захарлари (тўрт хлорли этилен).

  2. Думалақ гижжаларнинг нерв-мушак системасини бузувчи воситалар (пиперазин, ва унинг тузлари, дитразин, левамизол, нафтамион).

  3. Ясси гижжаларнинг нерв-мушак системасини фалажловчи ва уларнинг қобиғини бузувчи воситалар (эркак папаротниги препаратлари, фенасал, трихлорофен, битионол).

  4. Гижжаларнинг энергия алмашувига танлаб таъсир кўрсатувчи воситалар (аминоакрихин, пирвиния памоат, левамизол, мебендазол).

Гельминтозларни даволашнинг асосида организимни гижжалардан ҳалос этиш ётади, яъни дегельминтация. Шу сабабли даволашдан олдин касалликни аниқ қўзғатувчисини билиш керак.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling