Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси
Download 0.7 Mb.
|
Маъруза 1янги-2003
- Bu sahifa navigatsiya:
- МИКРОБЛАРГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР.
- АНТИСЕПТИК ВА ДЕЗИНФЕКЦИЯЛАШ ВОСИТАЛАРИ.
Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси Фармакология фанидан маърузалар матни (I-қисм) Тошкент – 2022 йил Муаллиф: Фармакология кафедраси , профессор Хакимов З.З. МИКРОБЛАРГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР.Одамларда учрайдиган кўпгина хасталикларнинг кузатувчиси бўлиб микроор-ганизимлар ҳисобланади. Шу сабабли уларга таъсир этувчи дорилар тиббиёт амалиётида муҳим ўрин эгаллайди. Микробларга қарши таъсир кўрсатуви воситала 2 гуруҳга бўлинадилар: Танлаб таъсир кўрсатувчилар (химиотерапевтик воситалар) яъни бу гуруҳ препаратлари микроорганизимларнинг маълум гуруҳигагина таъсир этадилар. Танлаб таъсир кўрсатмайдиганлар (антесептик, дезинфекцияловчи воситалар). АНТИСЕПТИК ВА ДЕЗИНФЕКЦИЯЛАШ ВОСИТАЛАРИ.Антисептик воситалар - тери, шиллиқ қаватлар, яра юзасида жойлашган микроорганизимларни бартараф этиш учун қўлланилади. Улар микроорганизимларга бактериостатик (кўпайишни тўхтатиш) ёки бактериоцид (халок этиш) таъсир кўрсатадилар ва шу туфайли инфекцион жараённи олдини оладилар, уни ривожланишга тўсқинлик қиладилар, уни тўхтадилар. Бундай воситалар маҳаллий таъсир этиб инфекция ўчоғини бартараф этганлигидан даволаш таъсирига ҳам эгадирлар. Баъзи моддалар микроорганизмлар протоплазмасидаги оқсилларни денатурацияга учратадилар, яъни бактериоцид таъсир кўрсатадилар. Бундай воситаларни дезенфекция-воситалари деб аталади. Дезинфекция воситалари-ташқи муҳитдаги (беморларнинг атроф муҳити, хоналар, беморларнинг кийими, буюмлари ва ҳокозо.) патоген микроорганизимларни халок этиш учун қўлланилади. Натижада инфекция тарқалишини олди олинади (профилактика). Бундай воситалар танлаб таъсир қилиш хоссасига эга бўлмаганликларидан инсон организими тўқималарини жароҳатлашлари мумкин. Антисептик ва дезинфекция воситалари аниқ чегаралаш мушкул, чунки уларнинг кўпчилиги кичик концентрацияларда антесептик таъсир кўрсатса, катта концентрацияларда дезинфекцияловчи таъсир кўрсатадилар. Дезинфекцияловчи воситалар қуйдаги талабларга жавоб беришлари керак: кучли ва тез ривожланадиган бактериоцид таъсирга эга бўлишлари керак; дезинфекцияланувчи предментларга зарарли, шикастловчи таъсир кўрсатмасликлари керак; инсонлар ва уй ҳайвонлари учун зарарсиз бўлишлари керак; таннархи арзон бўлиши керак; Антесептик ва дезинфекцияловчи воситалар бундан ташқари қуйдаги хоссаларга эга бўлишлари керак; латент даври қисқа бўлиши керак (яъни ҳалокатли таъсири қисқа вақтда юзага чиқиши); биологик субстратлар (балғам, нажас, пешоб ва ҳокозо.) билан аралашганда ўзининг фаолликларини йўқотмаслиги керак ; турғун кимёвий бирикма бўлиши керак; иложи борича одам танасига сурилмайдиган ёки резорбтив таъсирга эга бўлмасликлари керак: нохуш хидга эга бўллмасликлари керак: Антисептик воситаларни фаоллигини фенол коэфиценти билан баҳоланади. Бу бир хил антимикроб таъсир кўрсатувчи фенол концентрациясининг синалётган антисептик концентрацияясига нисбати. Кимёвий тузилишларига қараб дезинфекцияловчи ва антисептик моддалар қуйдаги гуруҳларга бўлинадилар: Детергентлар-церигель. Нитрофуран-унумлар-фурациллин. Фенол ва унинг ҳосилалари-тоза фенел, резорцин, кайн қора мойи. Бўёқлар-бриллиант яшили, метилен кўки, этакридин лактат. Галоген сақловчи моддалар-хлоргексидин, хлораминБ, йоднинг спиртли эритмаси. Оғир метал тузлари-симоб икки хлорид, симобнинг сариқ оксиди, Кумуш нитрат, мис сульфат, рух оксид, рух сульфат. Оксидловчилар-водород перексининг эритмаси, калий перманганат. Альдегид ва спиртлар-формальдегид эритмаси, этил спирти. Кислота ва ишқорлар-бор кислотаси, амиак эритмаси (новшадил). ЦЕРИГЕЛЬ-детергент, синтетик модда бўлиб юқори даражали сатх фаоллигига эга бўлганлигидан кучли ювиш (тозалаш) ва антесептик хоссага эга. (de tergeo –ювиш, тозалаш). Церигель таркибида катионли детергент-цетил пиридиний хлорид бўлиб, микроорганизимларнинг хужайра-қобиғи сирт таранглигини ўзгартириб уни ўтказувчанлигини бузади. Кўпгина бактериялар ва замбуруғларга халокатли таъсир этади. Қўлланилиши: жарроҳ қўлини, идиш товоқлар, асбоб ва анжомларни дезинфекциялаш. Одатдаги концентрацияларда тўқималарга сальбий таъсир этмайди. Лекин анионли детергентлар (оддий совун) ва органик бирикмалар билан аралашса фаоллиги кескин сусаяди. ХЛОРГЕКСИДИН-бигуанидлар ҳосиласи, антебактериал ва фунгицид таъсир кўрсатади. Қўлланилиши: жарроҳ қўлини, яралар, пешоб пуффаги, операция майдони, асбобларига ишлов бериш. Нохуш тасири: терининг қуриши (ишлов берилга жой), дерматитлар. ФУРАЦИЛЛИН-нитрофуран ҳосиласи бўлиб, кичик концентрацияларда ҳам /0,01-0,3мг%/ грамм манфий ва грамм мусбат бактериялар, ката вируслар, замбуруғлар, содда ҳайвонларга бактериостатик таъсир кўрсатади. Микробларнинг фурациллинга чидамлилиги секин ривожланади, лекин юқори даражада бўлмайди. Бундан ташқари бошқа микробларга қарши воситаларга чидамлилик ривожланган микроорганизмларга фурациллин яхши таъсир этади. Таъсир механизими: микроорганизмлар хужайрасида нитрофуранларнинг нитрогруппалари ва тўйинмаган С=N гуруҳлари қайтарилади. Шунинг натижасида микроорганизимларда энергия ишлаб чиқиш кескин сусаяди ва уларнинг кўпайиши тўхтайди. Яъни нитрофуранлар организимда водород митохондрийлардаги табиий водород акцепторлари билан рақобатлашади. Бундан ташқари нитрофуранлар ШУК (шавель сирка кислотасидан лимон кислотасини ҳосил бўлишини тормозлаб, Кребс циклидаги одатдаги биокимёвий жараёнини кечишини бузади. Прпаратнинг таъсири унинг таркибидаги нитрогруппаларнинг тўла қайтарилиб бўлгунча давом этади. Қўлланилиши: сувли эритма сифатида (1:3000) яраларнинг, плевра ва қорин бўшлиқларини, куйган жойларни, коньюктивитлар, блефаритлар, йирингли блефаритлар, синуситлар, гаймортларда ишлов бериш ва ювиш учун қўлланилади. Спиртли эритма сифатида фурациллин қулоқнинг сурункали йирингли яллиғланишда ва ташқи қулоқ йўлининг чипқонларида қўлланилади. Бактериал дезентерияда ичилади. Фуродонин ва фуразолидон фурациллинга нисбатан 20-50 марта кучли, лекин сувда ёмон эриди. Фурациллин камдан-кам ҳолларда дерматит чақиради. ФЕНОЛ ГУРУҲИ-фенол кичик концентрацияларда микробларнинг хужайра қобиғига таъсир этиб уларнинг ўтказувчанлигини (бузади) ўзгартиради. Ҳамда дегидрогеназалар фаоллигини сусайтиради ва шу туфайли бактериостатик таъсир юзага чиқади. Фенол катта концентрацияларда микроблар протоплазмаси оқсилларини денатурациялаб бактериоцид таъсир кўрсатади. Бунда унинг танлаб таъсир қилиш хоссаси йўқ. Фенол оқсиллар билан мустаҳкам боғланмайди. Шунинг учун фенолнинг 1 молекуласи маьлум вақт ичида бир қанча оқсиллар билан кетма кет боғланиш мумкин. Шу сабабдан фенол бологик моддалар (овқат таркибидаги оқсиллар) бор бўлса ҳам ўзининг дезинфекциялаш қобилиятини йўқотмайди. Фенол шиллиқ қаватлар ёки тўқималарга тушса уларни куйдиради. Фенолда юқори липофиллик хусусияти борлигидан у тери ва шиллиқ қаватлардан осон ўтади. У билан заҳарланганда аввал МНСнинг қўзғалиши бўлиб тезда параличга ўтиб кетади ва нафас марказининг фалажланиши ўлимга сабаб бўлади. Агар фенолни ичиш туфайли-заҳарланиш юзага келса ошқозон ўсимлик мойи билан ювилади, учунки ёғ фенолини сурилишига ва шиллиқ қаватларни жароҳатланишига тўсқинлиқ қилади. Тери ва шиллиқ қаватларнинг фенол билан жароҳатланган жойларини 50% спирт ёки кастор мойи билан ишлов берилади. Қўлланилиши: хоналарни, ўрин-тўшак чойшабларини, беморга тегишли анжомларини дезинфекцияси учун (3-5% эритма) фенол асосан бактерия ва замбуруғларнинг вегитатив формаларига таъсир этади. Крезол (метил фенол трикрезол)-захарлилиги бўйича фенолдан фарқ қилмайди лекин микробларга қарши таъсири тахминан 3 марта юқори. РЕЗОРЦИН-(диокси бензол)-фенол унуми, микробларга қарши таъсири кучсизроқ лекин захарсизроқ ҳамда тўқималарга камроқ салбий таъсир кўрсатади. Кичик концентрацияларда резорцин кератопластик, катта концентрацияларда эса кератолитик таъсир кўрсатади. Шу сабабли резорцин тери касалликларида қўлланилади. (экзема, себореяли дерематит, темиратика, микозларда). ГИДРОХИНОН-толконянка барги (Folia Uvae Ursi)нинг асосий таъсир кўрсатувчи моддаси хисобланади. Пешоб йўлларини-дезенфекция қилиш учун ичилади. Бу ўсимлик таркибидаги глюкозид-арбутин ичакда глюкоза ва гидрохинонга парчаланади. Жигарда гидрохинон глюкурон кислотаси билан бирикиб пешоб таркибида ажралади. Пешобда бу бирикмадан гидрохинон ажралади. ҚАЙИН ҚОРА МОЙИ (Pix liquida)-тозаланмаган махсулот бўлиб таркибида фенол ва унинг хосилалари бор. Қайин, қарағай дарахти ўтинларни қуриқ ҳайдаш йўли билан олинади. Таркибида фенол, крезол, диоксибензол, гвякол ва бошқа араматик моддалар бор. Қайин қора мойи микробларга ва паразитларга (кана, бит) қарши таъсирга эга. Терига суртилса концентрациясига қараб керотопластик, кераотолитик таъсир кўрсатади. Асосан суртма сифатида-(вишневски малхами) йирингли яраларда қўлланилади. ЛИЗОЛ-каллий совунда керезол эритмаси. Таббобатда қўлларни ишлов бериш учун (1-2%эритмаси) ва кинни ювиш (чайин-спринцевание) (0,5-1%) учун қўлланилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling