Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


ЦИКЛИК ПОЛИПЕПТИДЛАР (ПОЛИМИКСИНЛАР)


Download 0.7 Mb.
bet14/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

ЦИКЛИК ПОЛИПЕПТИДЛАР (ПОЛИМИКСИНЛАР).


Бизнинг давлатимизда (МДХ) асосан полимиксин Мдан фойдаланилади. Чет давлатларда В ва Е си ҳам қўлланилади. Полимиксин М-айниқса грамм манфий микробларга таъсир кўрсатади: кўк йиринг таёқчаси, шигеллалар, салмонеллалар ҳамда капсулали бактериялар, пастреллалар ва бруцеллалар. Лекин патоген коклар ва анаэроблар, протей, ичбуруғ таёқчаси полимиксин М таъсирига чидамли.
Таъсир механизими: бактерияларнинг цитоплазматик мембраналари ўтказувчанлиги кўпгина моддалар учун бузади ва уларнинг ташқарига чиқиб кетишига сабаб бўлади. Бактериоцид таъсир этади. Бунда полимиксин хужайра таш қарисида жойлашган микроорганизмларга таъсир этади. Полимиксин М-га микробларнинг чидамлилиги секин ривожланади. Полимиксин МИТдан ёмон сўрилади. Парентерал йўл билан киритилганда унинг нейро- ва нефротаксик таъсири кучли намоён бўлади. Шу сабабли унга сезгир бўлган микроблар билан чақирилган яраларда махаллий ёки ичак инфекцияларини (энтероколитларни) даволашда фойдаланилади ҳамда операциялардан олдин ичакни қисман стериллаш учун қўлланилади.
Нохуш таъсири: Камдан-кам бўлади, диспепсия, баъзан суперинфекция. Буйрак хасталикларида қабул қилиш мумкин эмас.

ЛИНКОЗАМИДЛАР.


Линкомицин ва клиндомицин-бактерияларда оқсил синтезини бузади ва шу туфайли уларга бактериостатик таъсир этади.
Клиндомицин анаэробларга таъсири бўйича линкомициндан бир неча баробар кучли ва МИТдан яхшироқ сўрилади. Иккаласи хам ГЭБдан ёмон ўтади, лекин минингитда яхши ўтади, жигарда парчаланади, пешоб ва ўт таркибида ажралади-лар. Мушакка киритилгач тез сўриладилар кўпгина аъзоларда ва шу жумладан суякларда тўпланади.
Қўлланилиши: бактериоидлар билан чақирилган ҳасталикларда, остеомиелитларда парентерал йўл билан 1 кунда 2 марта, энерал йўл билан 4 марта киритилади. Меьда ва ичакдаги овқат махсулотлари уларни сўрилишини бузади шу сабабли овқатланишдан 1-2 соат олдин ёки овқатланиб бўлгандан 3-4 соат кейин ичиш керак.
Нохуш таъсири: псевдомембраноз колит (қон ва шиллиқ аралаш ич кетиш, қоринда оғриқ, дизбактерозтуфайли). Камдан кам лейкопения, жигарнинг жарохатланиши, аллергик реакциялар.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling