Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Download 0.7 Mb.
bet10/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

КАРБАПЕНЕМЛАР


Молекуласида бетта-лактом халқаси бор бўлган антибиотиклар гуруҳига кирадилар.
ИМИПЕНЕМ – жуда фаол яримсинтетик йўл билан олинган, таъсир спектри кенг антибиотик. Кўпгина аэроб ва анаэроб бактерияларга қарши самарали препарат. Микробларнинг ҳужайра девори синтезини бузадилар ва бактериоцид таъсир кўрсатадилар. Пенициллиназа ферменти таъсирига чидамли бўлса ҳам, буйракнинг проксимал найчаларидаги дегидропептидаза ферменти таъсирида парчаланади. Шу сабабли пешобда препаратнинг концентрацияси паст бўлади. МИТдан сўрилмайди, шу сабабли парентерал йўл бтлан (Т/И) ҳар 6 соатда киритилади.
Имипенемнин циластатин билан бирга қўшилган препарати мавжуд бўлиб ПРИМАКСИН номи билан юритилади. Циластатин дегидропептидаза ферментини блоклайди. Ушбу преперат томирга киритилади.
МЕРОПЕНЕМ – дегидропептидаза ва бетта-лактамаза ферментлари таъсирига чидамли. Антимикроб таъсир механизми, таъсир спектри бўйича имипенемга ўхшаш, Т ½ тахминан 1,5 соат. Зардоб оқсиллари билан сўрилган препаратнинг атиги 2% часи боғланади. Тўқима тўсиқлари, мембрананлардан яхши ўтади, жигарда парчаланади. Буйрак орқали препаратнинг 98% ажралади. Асосан парентерал йўл билан киритилади (М/И, Т/И). Таъсири 8-12 соат давом этади.
КАРБАПЕНЕМлар асосаноғир инфекцияларда қўлланилади: зотилжам, перитонитлар, сепсис, менингит ва бошқалар.
Нохуш таъсирлари: аллергик реакциялар, маҳаллий яллиғлантирувчи (таъсирлантирувчи), диспепсия, лейкопоэзни бузилиши, дисбактериоз.

МОНОБАКТАМЛАР


АЗТРЕОНАМ грамм манфий бактерияларнинг (клебсиелла, псеудомонас, церратие) бетта-лактамазаси таъсирига чидамли. Грамм мусбат ва анаэробларга таъсир этмайди. Микроорганизмларнинг хужайра деворини синтезини бузади, яъни бактериоцид таъсир этади. Парентерал йўл билан киритилади. Т 1/2 тахминан 1,7 соат. Буйрак орқали ажралади (секреция). Таъсир давомлилиги 6-8 соат. Кўрсатмалар: пешоб, нафас йўллари, тери инфекциялари ва бошқалар. Ножўя таъсири: Диспепсия, аллергик реакциялар (терида), суперинфекция, камдан-кам холларда – гепатотоксик таъсир ривожланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling