Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Download 0.7 Mb.
bet11/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

МАКРОЛИДЛАР.


Антебиотикларнинг бу гурухи ўз молекуласида хар хил қандлар билан боғланган макроциклик лактон ҳалқаси бор.
Эритромицин – нурсимон замбуруғ (Streptomyces erythrens) махсулоти бўлган антибиотик. Эритромицин асос бўлганлигидан кислоталар билан тузлар хосил қилади. Қуруқ холда эритромицин, тургун модда, лекин ишқорий ва айниқса кислотали мухитда тез парчаланади. Ҳар хил микроорганизимларга таъсири бўйича бензилпенциллинга ўхшайди,лекин спектри бирмунча кенгроқ. Пенцилинга чидамлилик ортирган микроорганизмлар штами, эритромицин таъсирига сезувчан бўладилар. Грамм+бактериялар ва спирохеталардан ташқари, эритромицинга граммкокклар, дифтерия таёқчаси патоген анаэроблар, риккециялар, трахома, амёба, дизентерия қўзғатувчилари ва бошқалар сезгирдирлар. Эритромицинга микроорганизмлар тез турғунлик хосил қиладилар, шу туфайли уни бошқа антибиотиклар билан биргаликда қўлланилади.
Эритромициннинг таъсир механизми пептидтранслоказа ферментининг сусайиши ва шу туфайли бактериялар рибосомаларида оқсил синтезининг пасайиши билан боғлиқ. Эритромицин кам захар модда. Уни усти қобиқ билан ўралган таб. шаклда ичилади (ошқозон кислотаси таъсирида парчаланмаслиги учун). МИТ дан тўлиқ сўрилмаса ҳам қонда ва организмнинг ички мухитида бактериостатик концентрация ҳосил қилади. ГЭБ дан ёмон, лекин плацентар барердан осон ўтади. Таъсири 4-6 соат давом этади. Эритромицин резерв антибиотиклар гурухига киради. Камадан-кам холларда нохуш таъсир кўрсатади (диспепсия,аллергия). Овқат билан бирга қабул қилиш керак.
Кўрсатмалар: пенциллинга чидамли бўлган стафилококклар, пневмакокклар билан чақирилган хасталикларда. Пенициллин кучли аллергик реакциялар берадиган беморларда.
Олеандомицин – нурсимон замбуруғ Streptomyces antibioticus махсулоти. Кимёвий тузилиши бўйича эритромицинга ўхшайди. Тасир механизми хам бир хил, лекин таъсир кучи эритромициндан пастроқ. Захарлилиги паст, 6 соат таъсир этади. Олеандомицин кимёвий жихатдан турғун бирикма, МИТ шираси таъсирида парчаланмайди. Лекин эритромицинга нисбатан кучли махаллий яллиғланиш чақиради. ГЭБ дан ўтмайди. Аллергия, кўнгил айнаш, қайт қилиш, ич кетиш мумкин. Кўрсатмалар: эритромицинга ўхшаш.
Олеандомицин – резерв антибиотиклар гурухига киради. Кўпинча уни тетроциклин билан қўшиб чиқарилади: (олеотетрин, тетроолеин).

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling