Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Download 0.7 Mb.
bet19/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

Препаратлар



Препарат номи

Катталар учун ўртача терапевтик дозаси ва киритиш йўли

Чиқариш шакли

Сульфадимезин – Sulfadimezinum

Ичишга 1 г

Кукун; таблетка 0,25 ва 0,5 г

Этазол –
Aethazolum

Ичишга 1 г

Кукун; таблетка 0,25 ва 0,5 г

Уросульфан –
Urosulfanum

Ичишга 0,5 – 1 г дан

Кукун; таблетка 0,5 г

Сульфапиридазин – Sulfapyridazinum

Ичишга 0,5 – 1 г дан

Кукун; таблетка 0,5 г

Сульфадиметоксин – Sulfadimethoxinum

Ичишга 0,5 – 1 г дан

Кукун; таблетка 0,2 ва 0,5 г

Фталазол –
Phthalazolum

Ичишга 1 г

Кукун; таблетка 0,5 г

Сульфацил-натрий – Sulfacylum-natrium

Ичишга 0,5-1 г; томир ичига 0,9-1,5 г (секинлик билан); конюктивага 1-2 томчи 10-30% ли эритма ёки 10-30% ли суртма

Кукун; 30% ли 5 мл ли ампулаларда; 5 ва 10 мл ли 30% эритмали флаконларда (кўз томчиси); 10 г ли 30%ли суртма

Бактрим –
Bactrimum

2 таблетка

Таблетка (таркибида 0.4 г сульфаметоксазол ва 0.08 г триметоприм )



Ҳар хил кимёвий тузилишга эга бўлган сентетик антибактериал препаратлар.


Нолидиксив кислота (невиграмон)-нафтиридин ҳосиласи.
Таьсир спекри: грамм манфий бактериялар, ичак таёқчаси, протей, клебсиелалар, капсулали бактериялар, шигеллалар, сальмонеллалар. Налидиксон кислотасининг яхши хоссаларидан бири шуки антибиотиклар ва сульфаниламидларга чидамли бўлган микроорганизмлар штамига ҳам кучли таьсир этади.
Налидиксон кислотасининг камчиликлари:

  • унга бактерияларнинг тез чидамли ривожланади (бир неча кундан кейин).

  • нохуш тасирини кўплиги (диспепсия, аллергик реакциялар, фотодерматозлар, кўришнинг бузилиши: кўриш кучи камаяди, ёруғликдан қўрқиш, бош оғриқ).

Налидиксон кислотаси МИТ дан яхши сўрилади. Пешоб таркибида жуда кўп қисми ўзгармаган холда ажралади. (Жигар атиги 20% парчаланади).
Қўлланилиши: пешоб йўлларининг инфекциясида, ичак таёқчаси, протей ва бошқа микроорганизмлар билан чақирилган инфекцияларда.
Ҳомиладорнинг биринчи - уч ойлигида, 2 ёшгача болаларда, жигар ва буйракнинг кучли бузилишларида қўллаб бўлмайди.
ЭНТЕРОСЕПТОЛ - 8 оксихинолинк умуми бўлиб, грамм манфий ва грамм мусбат бактериялар ва амёбаларга антибактериал таъсир этади. МИТ дан жуда кам миқдорда сўрилади, шу сабабли унинг антибактериал таъсири ичак билан чегараланган. Энтерал йўл билан қабул қилинади.
Қўлланилиши: энтероколитлар, бациляр ва амёбали дизетерия, озиқ-овқат токсикоинфекцияси. Препарат яхши қабул қилинади. Баъзан диспепсия, терининг шикастланиши, йодизм (тумов, йўтал). Узоқ вақт қўлланилганда, айниқса, катта дозаларда, кўз нервининг яллиғланиши (неврит) бўлади. Шу сабабли икки хафтадан ортиқ қўллаб бўлмайди. Гипертиреоидизм, йодга сенсибилизация ва кўз нервининг ҳасталикларида қўллаш маън этилади.
НИТРОКСОЛИН (5 – НОК) - бу препарат ҳам 8 - оксихинолин ҳосиласи. Кенг таъсир спектрига эга. Хатто баъзи замбуруғларга (ачитқи) ҳам таъсир этади. Энтеросептолдан фарқ қилиб МИТ дан тез сўрилади. Пешоб таркибида ўзгармаган ҳолда ажралади, у юқори концентрацияларда тўпланади. Энтерал йўл билан қабул килинади. Пешобни ёрқин сариқ рангга буяйди. Асосан пешоб йўлларининг инфекциясида қўлланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling