Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Download 0.7 Mb.
bet21/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

Препаратлар



Препарат номи

Катталар учун ўртача терапевтик дозаси ва киритиш йўли

Чиқариш шакли

Налидиксив кислотаси — Acidum nalidixicum

Ичишга 0,5 г

Капсула ва таблетка 0,5 г

Ципрофлоксацин – Ciprofloxacin

Ичишга ва томир ичига 0,125 -
0.75 г

Таблетка 0,25; 0.5 ва 0.75 г; 0.2% ли эритма инфузия учун 50 ва 100 мл; 1 % ли эритма ам­пулада 10 мл (аралаштириш учун)

Моксифлоксацин — Moxifloxacin

Ичишга 0,4 г

Таблетка 0.4 г

Офлоксацин – Ofloxacin

Ичишга 0,2 г

Таблетка 0,2 г

Норфлоксацин —
Norfloxacin

Ичишга 0,4 г

Таблетка 0,4 г

Нитроксолин —
Nitroxolinum

Ичишга 0,1 г

Кобикка уралган таблетка 0,05 г

Фуразолидон – Furazolidonum

Ичишга 0.1-0,15 г

Таблетка 0,05 г

Фурадонин –
Furadoninum

Ичишга 0.1-0,15 г

Таблетка 0.05 г; ичакда эрувчи таблетка 0.1 г

Фурагин – Furaginum

Ичишга 0.1-0,2 г; конъюнктивага 1—2 томчи эритма 1:13 000

Кукун; таблетка 0,05 г



СИФИЛИСГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР.


Қисқа ва узоқ таъсир этувчи бензилпенициллинлар, чунки сифилисни кўзғтувчиси трепонемманинг унга чидамлилиги ривожланмайди. Агар пенициллинни қўллаб бўлмаса тетрациклин, эритромицин, азитромицин ва бошқаларни қўллаш мумкин. Бу препаратлар пенициллинга нисбатан кучсизроқ таъсир этади. Антибиотиклардан ташқари висмут препаратлари қўлланилади. Биохинол (моновисмут шароб кислотасининг асосли висмут тузининг ёғдаги суспензияси). Биохинол (йод висмут хинининг 8%ли ёғли эритмаси). Бу препаратларнинг таъсир спектри фақат сифилис қўзғатувчиси билан чекланади. Таъсир кучи бўйича иккала препарат ҳам бензил-пенициллиндан кучсиз.
Таъсир меҳанизми: сульгидрил гуруҳи бор бўлган ферментла фаоллигини сусайтиради. Таъсири аста секин бошланади.
МИТ дан сўрилмайди, парантерал (м/и) киритилади.


Препаратлар



Номи

Катталар учун ўртача терапевтик доза ва киритиш йўли

Чиқариш шакли

Бийохинол – Biiochinolum

м/о 2 мл (2—3 кунда 1 марта)

Флакон 100 мл

Бисмоверол – Bismoverolum

м/о 1,5 мл (хафтасига 2 марта)

Флакон 100 мл


СИЛГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР.


Фармакология фанининг ютуқлари ҳозирда силни даволашда катта ютуқларга асос бўлди. Кейинги 30 йилда, илгари даволаш мумкин бўлмаган асосан ўлим билан тугайдиган милиар сил, сил минингити каби ушбу хасталикни шакилларини даволаш мумкин бўлди. Албатта фақат дорилар билан силни даволаб бўлмайди, унга қўшимча яхши умумий овқатланиш, кунтартиби, санатор-курортли даволаш ва керакли ҳолларда жарроҳлик муолажалари керак бўлади. Фақат шундагина самарали даволаш бўлиши мумкин. Олиниш манбаалари бўйича силга қарши воситалар 2га бўлинади:

  1. Антибиотиклар

  2. Синтетик воситалар.

Силни ҳозирги замон даволаш негизида ҳар хил таъсир механизимли химиотерапевтик воситаларни қўшиб қўллаш ётади. Силга қарши воситалар, сил жараёни шиллиқ қаватларда жойлашган бўлса, паренхиматоз органлар силига нисбатан яхшироқ таъсир кўрсатади. Синтетик силга қарши воситаларнинг таъсир спектори жуда тор бўлиб, асосан сил таёқчасига таъсир этади. Силга қарши антибиотикларнинг эса таъсир спектори кенг. Кўпгина силга қарши препаратлар препаратлар бактериостатик таъсир кўрсатади. (изониазид, рифампицин, стрептамицин). Силни даволашда пррепаратлар узоқ муддат (1-1,5 йил ва ундан кўп) қўлланилади. Шу сабабдан сил таёқчасининг химмотерапеатик препаратларга чидамлилик ривожланишини билиш керак. Сил бактериясида ҳамма препаратларга чидамлилик ривожланади. Бу жараённи секинлаштириш мақсадида бир вақтда 2-3 та препарат қўллаш керак (комбинация), чунки сил бактерияларида бундан воситаларга чидамлилик камдан-кам ривожланади ёки умуман ривожланмайди.
Силга қарши воситаларнинг камчилиги уларнинг нохуш таъсирларидир: аллергик ва ноаллергик (гепато-,нефро-, нейротоксик, қон ҳосил бўлишини бузилиши). Силга қарши препаратлар фаолликлари бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  1. Асосий (1-қатор препаратлари): изониазид, этам бутол, стреп-томицин, рифампицин.

  2. Резерв (2-қатор препаратлари): этионамид, пиразинемид, тиоацетазон, циклосерин, канамицин, флоримицин, ПАСК.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling