Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси
Силга қарши асосий препаратлар (1-қатор препаратлари)
Download 0.7 Mb.
|
Маъруза 1янги-2003
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нохуш таъсири
- ЭТАМБУТАЛ
- СТРЕПТОМИЦИН
- Таъсир механизми
Силга қарши асосий препаратлар (1-қатор препаратлари).Изониазид-изоникотин кислотасининг гидразиди ҳосиласи бўлиб, силга қарши таъсир кучи бўйича стрептомициндан кучли, ундан фарқ қилиб интерацеллюляр жойлашган сил таёқчасига хам таъсир кўрсатади. Бундан ташқари мохов қўзғатувчисига ҳам таъсир кўрсатади. Бошқа микро организимларга изониазид таъсир этмайди. Изониазид микобактерия қобиғининг муҳим таркибий қисми миколев кислотасининг синтезини сусайтиради. Бундан ташқари изониазид вит В6 (пиридоксаль)ни рақобатли антогонисти ҳисобланади. В6 витамини эса сил таёқчасини кўпайиши ва ривожланиши учун керак. Баъзи олимларнинг фикрича изониазид сил таёқчасининг қобиғида фосфолипидларнинг ҳосил бўлишига ҳам тўсқинлик қилади. Изониазиднинг фақат сил таёқчасига танлаб таъсир қилишининг сабаби шуки одам ва бошқа микроорганизимлар ҳужайрасининг қлбиғида миколев кислотаси бўлмайди. Сил таёқчасининг изониазидга чидамлилиги, стерептомицин ва рифампицинга нисбатан, секин ҳосил бўлади. МИТдан изониазид яхши сўрилади. Тўқима барьерларидан осон ўтади. Энтерал йўл билан қўлланилганда 1-4 соатдан кейин қонда максм. қононцентрация ҳосил бўлади ва бактериостатик концентрацияси 6-24 соат сақланади. Асосан пешоб таркибида ажралади. Изониазид организимда ацетилланади, бунда у фаол-лигини йўқотади. Агар бир кунлик пешобда 10%гача ўзгармаган изониазид ажралса “”тез ацетеляторлар” деб, ундан кўп бўлса “секин ацетеляторлар” деб юритилади. Изониазидни силнинг барча шакилларида қўлланилади. Одатда энтерал (таб), баъзан ректал т/и, м/и ”спринцевание”-чайқаш учун қўлланилади. Нохуш таъсири: 1. Нейротоксик: невритлар, полиневритлар, кўз нервининг шикастланиши (олдини олиш мақсадида В6 ишлатилади). МНСнинг қўзғалиши, эйфория, уйқусизлик, мушакларнинг баъзан-баъзан қисқариши, катта дозаларда тиришиш. Шунинг учун тутқаноқ хасталигида қўллаш мумкин эмас. 2. Диспепсия (иштахани сусайиши, оғиз қуриши, кўнгил айнаш, қабзият). 3. Аллергик реакциялар. Буйрак, жигар хасталикларида ва кучли ривожланган атероклерозда қўллаш мумкин эмас. Изониазид кўпгина нохуш таъсири асосида амино кислоталар алмашинувида муҳим роль ўйновчи гиридоксаль фосфатнинг ҳосил бўлишни сусайтириши ётади. Буни олдини олиш учун В6, В1 қўлланилади. Изониазид кислотаси гидрозининг унумларига яна фтивазид, метазид ва ИНГА-17 препаратлар ҳам киради. Буларнинг барчасининг таъсир кучи изониазидникидан паст. Унга ўхшаш нохуш таъсирга эгалар, лекин улар кучсизроқ ва камроқ ривожланади. Бу препаратларнинг барчаси изониазидни қўллаш мумкин бўлган холда ишлатилади. ЭТАМБУТАЛ-сил таёқчасига кучли таъсир этади, бошқа микроорганизмларга таъсир этмайди. Фаоллиги изониазидникидек. Таъсир механизими: РНК синтезини сусайтириб, оқсил ҳосил бўлишини камайтиради. Этамбутолга микобактериянинг чидамлилиги секин ривожланади. МИТдан қабул қилинган препаратнинг 75% сўрилади. У қонда етарлича бактериостатик конентрация ҳосил қилади. Қабул қилингандан 2-4 соатдан сўнг қонда макс. концентрация ривожланади. Т1/2=8 соат. Пешоб таркибида 90% ўзгармаган этамбутол ажралади. Этамбутаолни энтерал йўл билан овқатдан кейин киритлади. Этамбутол-стерептомицинга, изониазидга ПАСКга ва бошқаларга чидамлилик ортирган микобактерияларни ҳам кўпайиши ва ривожланишини тўхтатади. Этамбутолни силга қарши препаратлар билан биргаликда силнинг барча кўринишларида қўлланилади. Нохуш таъсири: йўтални кучайиши, балғам хажмининг ортириши, диспепсия, парестезия, бош айланиши, кўришни бузилиши (айниқса қизил яшил рангни ажратиш), кўриш кучини сусайиши, скотомаларни (кўзда доғларни пайдо бўлиши), кўриш майдонини торайиши. Одатда бундай нохуш ўзгаришлар препаратни қабул қилишни тўхтатгандан кейин 0,5-2 ойдан сўнг йўқолади, шу сабабли этамбутал билан даволашда доимо офтальмолог назорат бўлиши керак. Кўз нервининг неврегида, катаракта, кўзнинг яллиғланиши, диабетик ретинопатия, хомиладорликда қўллаш мумкин эмас. СТРЕПТОМИЦИН тўғрисида аввалги маърузалар (антибиотикларда) сўз юритган эдик. РИФАМИЦИН нурсимон замбуруғ ишлаб чиқарувчи табиий антибиотик. РИФАМПИЦИН эса синтетик антибиотик. Кимёвий жиҳатдан мураккаб макроциклик тузилишига эга . Иккала препарат ҳам кучли антибактериал таъсирга эга, айниқса грамм мусбат бактерияларга, шу жумладан бошқа антибоитикларга чидамлилик ортирганларига ва сил микобактериясига. Катта дозаларда кўпгина грамм манфий бактерияларга, ичак таёқчаси, протейга ҳам таъсир кўрсатади. Рифампициннинг рифамициндан асосий фарқи бу энтерал йўл билан киритилганда ҳам самарали эканлиги ва таъсир спекторининг бироз кенглигидир. Таъсир механизми: ДНК га қарам бўлган РНК полимераза ферментини сусайтириши туфайли РНК ва оқсил синтези камаяди. Терапевтик дозаларда бактериостик таъсир кўрсатади, катта дозаларда эса бактерицит таъсир кўрсатади. Рифамицин МИТдан ёмон сўрилади, шу сабабли парентерал йўл билан киритилади. Мушакка киритилса тез сўрилади. ГЭБдан ўтмайди. Асосан сафро таркибида ажралади. Томирга давомли киритилса тромбофлебит чақиради. Жигар хасталикларида ва хомиладорликни 1-3 ойда қўллаш мумкин эмас. РИФАМПИЦИН-ичилганда кўрсатган фаоллиги бўйича изониазидга тенг. МИТдан яхши сўрилади. Қонда макс. концентрацияси 2-4 соатдан кейин ривожланади. Тўқима барерларидан ва ГЭБдан осон ўтади. Т1/2=2-5 соат. Терапевтик таъсири 8-12 соат сақланади. Препарат сафро, бронх- ва сўлак безларининг махсулоти таркибида ажралади. Рифампицинга микобактериялар жуда тез чидамлилик ҳосил қиладилар. Шунинг учун силга қарши бошқа препаратлар билан қўшиб қўлланилади. Рифампицинни силнинг ҳамма шакилларида ҳамда бошқа препаратлар самарасиз бўлган ҳолларда қўлланилади. Рифампицин пешобни, балғам ва кўз ёшини қизил ранга бўяйди. Нохуш таъсири: -жигар функциясининг бузилиши (гепато-токсиклик); - лейкопения, диспепсия. Гепатитлар, хомладорликни 1-3- ойида қўллаш мумкин эмас. Рифампицин таннархи қиммат. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling