Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Ҳозирда вирусларга қарши қўлланувчи препаратлар қуйидаги


Download 0.7 Mb.
bet25/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

Ҳозирда вирусларга қарши қўлланувчи препаратлар қуйидаги
гурухлардан иборатдирлар.
I. Сентетик воситалар:

  1. Нуклеозидлар аналоги (ацикловир, зидовудин видарабин ганцикловир, трифлуридин, идохсуридин).

  2. Пептидлар ҳосиласи (саквинавир).

  3. Адаментан унумлари (мидантан, ремантадин).

  4. Индолкарбон кислота ҳосилалари (арбидол).

  5. Фосфоно чумлои кислотаси унумлари (фисканет).

  6. Тиосемикарбазон унумлари (метисазон).

II. Биологик моддалар (макро организм ҳужайралари ишлаб чиқарувчи интерферонлар).
МИДАНТАН-РНКдан иборат микровирусларга таъсир этади. Таъсир механизими: вируснинг ҳўжайин хужайрасига киришига тўсқинлик қилади ҳамда хужайра ичида вирус геномини ажралишини (депротеинизация) сусайтиради. МИТдан яхши сўрилади. Буйрак орқали ажралади.
МИДАНТАН фақат тип А2 гриппини олишда қўлланилади.
Нохуш таъсири: МНС салбий таъсир (қўзғалувчанлик ёки уйқусираш, атаксия, треморлар) дофамин эргик системага таъсир этади.
Диспепсия, терининг жароҳатланиши.
РЕМАНТАДИН-кимёвий тузилиши бўйича мидантанга ўхшаш. Фармоко-динамикаси ҳам бир хил. Лекин мидантандан фарқ қилиб хасталикнинг биринчи кунлари даволаш учун ҳам қўлланилади. Энтерал йўл билан қабул қилинади.
ИДОКСУРИДИН-ДНК полимеразани сусайтиради ва ДНКли вируслар репликациясини кескин камайтиради. Препарат юқори заҳарлиликка эга бўлганлигидан резорбтив таъсиридан фойдаланилмайди ва асосан кўзнинг герпетик инфекцияларида (кератитларда) маҳаллий қўлланилади. Бунда ҳам идоксуридин қовоқларнинг ишлаб кетиши ва махаллий яллиғланиш чақириши мумкин. Агар п-т сўрилса лейкопозга салбий таъсир қўлланилади.
ВИДАРАБИН – хужайрага кириб фосфорланбаг вирусларнинг ДНК полемеразасини сусайтиради ва шу туфайли ДНКли ката вируслар репликация-сини камайтиради. Видарабин организимда метаболизмга учрайди ва вирусларга қарши фаоллиги пасаяди. Герпетик энцефалитларда видарабинни томирларга киритилса ўлимни 30-75 % камайтиради. Бундан ташқари видарабин ўраб олувчи темратки, герпетик кератоконъюнктивитлар, идоксуридинга аллергик ракциялар ривожланганда ва улар самара бермаган ҳолларда қўлланилади. Видарабини маҳаллий қўлланилганда идоксуридинга хос нохуш таъсирлар ривожланмайди. Яраларни битишига салбий таъсир этмайди.
Нохуш таъсири: диспепсия, аллергик ракциялар, невротоксик таъсир (галюцион писихоз, тремор ва бошқалар. Тромбофлебитлар (маҳалий яллиғланиш).
МЕТИСАЗОН- кучли антивирус таъсирига эга, айниқса чечак вирусига.
Таъсир механизими: вирионларни йиғиш жараёнини ва стуруктур оқсилларни сентезини сусайтиради. Препарат энтерал йўл билан киритилади. Асосан чечакни профилактикасида ва чечак вакцинаси асоратларини камайтириш учун, генетал қайталанувчиувчи герпесни даволашда қўлланилади.
Нохуш таъсири: диспепсия, жигар, буйрак ва МИТнинг оғир хасталикларида қўллаш маьн этилади. Метисазон билан даволаниш вақтида алкоголь қабул қилиш мумкин эмас.
ЗИДОВУДИН (азидотимидин, ретровир) - хужайраларда фосфорланиб трифосфатга айланади ва вирионларнинг тескари транскриптазасини сусайтириш ҳисобига вируслар РНКсидан ДНКни ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади. Даволаш таъсири и РНК ва вирус оқсилларини синтези тўҳташи ҳисобига ривожланади. МИТдан яхши сўрилади. ГЭБдан яхши ўтади. Т1/2=1 соат 75% жигарда глюкурони-дацияланиб қолгани ўзгармаган ҳолда (16-18%) пешоб таркибида ажралади. Зидовудин эрта қўллаш керак. Даволаш 6-8 ой. Эидовудин хасталикни ривожланишнигина тўхтатади. Ретровирусларнинг унга чидамлилиги ривожланади.
Нохуш таъсири: гематологик ўзгаришлар (анемия, нейропения, тромбоцитопения, панцитемия).
Бош оғриғи, уйқусизлик, миалгия, буйрак функциясининг сустлиги.
САКВИНАВИР- кучли антиретровирус таъсирига эга. ВИЧ-1 ва ВИЧ-2 протеазаларининг кучли ингбитори ҳисобланади, протеазалар ВИЧ вирионларининг тузилиш оқсиллари ва ферментларини ҳосил бўлишини бошқаради ва унинг етишмаслигида етилмаган вируслар ҳосил бўлади ва шу туфайли хасталик ривожланмайди. ВИЧ протеазаси (аспартат протеаза ВИЧ) тузилиши бўйича инсонларникидан анча фарқ қилади, шу сабабли танлаб фақат вирусларга таъсир этувчи препарат яратиш мумкин. Саквинавирнинг сўрилиши ёмон бўлса ҳам (биодатупность 4%) қонда ретровирусларниг кўпайишини тўхтатувчи концентрациялар ҳосил бўлади. Препарат асосан эниерал йўл билан киритилади. Препат 98% зардоб оқсиллари билан бирикади.
Нохуш таъсири кам: диспепсия, АсАТ, АлАТ фаоллиги ошиши мумкин. Вирусларнинг саквинавирга чидамлилиги ривожланиши мумкин. Шунинг учун саквинавирни бошқа препаратлар билан қўшиб ишлатилади (саквинавир+зидовудин).

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling