Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Download 0.7 Mb.
bet26/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

АЦИКЛОВИР нуклеозидларнинг синтетик ҳосиласи бўлиб, танлаб таъсир этувчи герпесга қарши самарадор воситадир. Кимёвий тузилиши бўйича пурин нуклеозидларнинг аналоги. Ацикловир ҳужайрада фосфарланади ва трифосфат шаклида вирусларнинг ДНК полимеразасига салбий таъсир этади. Натижада вируслар ДНКсининг репликацияси сусаяди. МИТдан тўлиқ сўрилмайди (20%), ГЭБдан кераклича ўтади. Қон зардоби оқсиллари билан препаратнинг 12-15% боғланади. Ацикловирни энтерал, патентерал ва махаллий қўллаш мумкин.
Оддий герпес, кўзларни, генеталийни ва бошқа аъзоларни герпетик шикастланишида, ўраб олувчи темраткида қўллаш мумкин.
Нохуш таъсири: энтерал киритилганда: қайд қилиш, кўнгил айнаш, ич кетиш, бош оғриғи.
Парентерал киритилганда: буйрак функциясининг бузилиши, энцефалопатия, флебитлар, терида тошмалар.
ВАЛАЦИКЛОВИР: организимда ундан ацикловир ажралади. Фарқи шуки препаратнинг қонга ўтиши ката (54%).
ГАНЦИКЛОВИР: дезоксигуанозин нуклеозидининг синтетик аналоги. Таъсир механизими ацикловирга ўхшаш, яъни вирус ДНКсининг синтезини сусайтиради. Цитомегаловирусларга яхши таъсир этади (Цнтометаловируслари ринтларда) препарат т/и ёки коньюктив бўшлиғига киритилади.
Нохуш таъсири: кучли ва кўп:-20-40% беморларда гранулоцитопения, тромбоцитопения анемия, аллергик реакциялар (терида) - гепотоксик, ўткир психоз, тиришиш, бош оғриғи бўлиши мумкин. Эксперементда мутаган ва тератоген таъсири аниқланган.
ФОСКАРНЕТ: вирусларнинг ДНК прлимеразасини сусайтиради. СПИД билан хасталанган беморларда цитометаловирусли ренитларни даволашда ҳамда оддий герпес ва ўраб олувчи темраткини даволашда ацикловир яхши натижа бермаган ҳолларда қўлланилади. МИТдан ёмон сўрилганлигидан томирга киритилади. Фоскарнетни беморлар ганцикловирга нисбатан ёмонроқ қабул қиладилар. Лекин лейкопоэзни камроқ бузади. Нефротоксик хусусияти бор. Гипокальцемия, истмалаш, диспепсия, бош оғриғи, тиришиш ривожланиши мумкин.
АРБИДОЛ: А ва В типдаги вируслар чақирган гриппларни олдини олиш ва даволашда самарали препарат ўткир респиратор вирусли инфекцияларда ҳам яхши натижа беради. Арбидол бир вақитнинг ўзида ҳам вирусга қарши, ҳам интерферон ишлаб чиқаришни кучайтирувчи таъсир кўрсатади. Бундан ташқари хужайра ва гумарол иммунитетни кучайтиради. Энтерал йўл билан киритилади, беморлар яхши қабул қиладилар.
ТРИФЛУРИДИН: фторланган пиримидин нуклеозиди. ДНК синтезини сусайтиради. 1 ва 2 типдаги оддий вирус герпеси чақирадиган кератоконьюктивитда, қайталовчи эпителиал кератитларда қўлланилади. Трифлуридин эритмаси кўзнинг шиллиқ қаватига маҳаллий қўлланилади. Баъзан қовоқларнинг шиши бўлиши мумкин.
ИНТЕРФЕРРОНлар-кичик малекулар глико протеинлар бўлиб, вирусларга қарши таъсир кўрсатади. Вирусли инфекцияларнинг бошланғич давирда макроорганизм хужайралари вирус таъсирига жавобан ишлаб чиқарадилар. Интерферонлар хужайра ичига кириб у билан мустахкам боғ ҳосил қиладилар ва вирус заррачаларини вирусларни РНКсини синтезини ва уларнинг репликацияини тўхтатади, яъни и-РНК ва рибосомалардан иборат полисомаларни ҳосил бўлишига тўсқинлик қиладилар. Бошқача айтганда интерферонлар трансляцияни сусайтирувчи антивирус оқсилини синтезини кучайтиради. Бундан ташқари интерферонларнинг вирусли инфекцияларига таъсири уларнинг иммуномодуллаш хоссаси билан боғлиқдир.
Интерферонларнинг антивирус таъсир спектри анчагина кенг (грипп, герпетик кератит, терининг, жинсий аъзоларнинг герпетик жароҳатланиши, ўткир СПИД, вирусли гепатит, респиратор вирусли инфекциялар). Бундан ташқари интерферонлар баъзи хужайра ичидаги паразитларга ҳам таъсир кўрсатади: тахома, безгак, токсоплазмоз қўзғатувчилар, риккенциялар, онкоген вируслар.
Вирусларда интерферонга чидамлилик ривожланмайди. Макро организим учун интерферонлар безарардирлар. Бемор тузалгач бир неча хафтадан кейин қонда интерферонлар миқдори кескин жуда камайиб кетади. Интерферонларнинг 3 хил тури мавжуд: альфа (лейкоцитларини IFN-альфа), фибробластларники IFN-бетта ва гамма (иммун интерферон Тлимфоцитлар). Вирусларга қарши препаратлар сифатида асосан тиббий ва рекомбинатлаштирилган-интерферонлар (альфа-2а, альфа-2в) қўлланилади (интрон-А, роферон–А, алферон). Интерферонлар парентерал ва маҳаллий қўлланилади. Хасталикни юқиш хафи бор бўлган вақтдан интерферонни қўллаш керак. Қанча эрта бошланса, даволаш самарадорлиги шунча юқори бўлади.
Нохуш таъсир :тана ҳароратини ортиши, эритмалар ривожланиши, препаратни киритилган жой (парентерал)да оғриқ бўлиши, қон ҳосил бўлишининг ёмонлашиши (ката дозаларда), аллергик реакция.
ОКСОЛИН-вируцид хоссага эга. Кўз, терининг вируслик хасталикларида, вирусли ринитларда қўлланилади. Гриппда профилактик таъсир кўрсатади. Даволаш учун қуйдаги хасталикларда қўлланилади: аденоверусли кератоконюктивит, тангачали темиратки, дюринг дерматитида ва бошқаларда. Асосман ҳозир тайёрланган сувли эритмалар ва суритмалар сифатида маҳаллий қўлланилади. Яралар ва шиллиқ қаватга тегса куйдирганга ўхшаш ўзгариш чақиради.

Препаратлар



Номи


Катталар учун ўртача терапевтик дозаси ва киритиш йўли

Чиқариладиган шакли



Мидантан – Midantanum

Ичишга 0,1 г;

Қобиққа ўралган таблетка 0,1 г

Ремантадин – Remantadinum

Ичишга 0,05 – 0,1 г;

Таблетка 0,05 г

Идоксуридин – Idoxuridine

Конюктивага 0,1% эритма 2 томчидан

0,1 % эритма

Оксолин – Oxolinum

Конюктивага 1-2 томчи 0,1-0,2% эритма, 0,25% суртма; бурун шиллик қаватига суртиш учун 0,25 – 0,5 % ли суртма; махаллий 1 – 3% суртма

Кукун; 0,25%; 0,5%; 1%; 2% ва 3% суртма

Ацикловир – Acyclovir

Ичишга 0,2 г; томир ичига 5-10 мг/кг; ташқи 5% суртма

Таблетка 0,2 г; тубада 5% ли 5 г суртма, тубада 3% ли 4,5 ёки 5 г куз учун суртма; флакон 0,25 г

Валацикловир – Valacyclovir

Ичишга 0,5 – 1 г;

Таблетка 0,5 г

Ганцикловир – Gancyclovir

Томир ичига инфузияси 0,005 – 0,006 г/кг

Флаконда лиофилизирланган кукун 0,546 г натрий ганцик-ловир

Рибавирин – Ribavirin

Ичишга 0,2 г;

Таблетка 0,2 г

Зидовудин – Zidovudine

Ичишга 0,1 – 0,2 г

Капсула 0,1 г

Арбидол – Arbidolum

Ичишга 0,1 – 0,2 г

Таблетка 0,025г; 0,05 ва 0,1 г

Амиксин – Amixinum

Ичишга 0,125 – 0,25 г

Таблетка 0,125 г

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling