Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Download 0.7 Mb.
bet24/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

Препаратлар

Номи


Катталар учун ўртача терапевтик дозаси ва киритиш йўли.

Чиқариладиган шакли



Изониазид – Isoniazidum

Ичишга 0,3 г; томир ичига томчилаб 0.01-0,015 г/кг (0,2% ли эритма кўринишида)

Кукун; таблетка 0,1; 0,2 ва 0,3 г; 10% ли эритма ампулада 5 мл

Рифампицин - Rifampicinum

Ичишга 0,45 г; томир ичига
0,3-0,9 г

Капсула 0,05 ва 0,15 г; ам­пула 0,15 г (қўлланишдан олдин эритилсин)

Этамбутол - Ethambutolum

Ичишга 0,025 г/кг

Таблетка 0,1; 0,2 ва 0,4 г

Этионамид –
Ethionamide

Ичишга 0,25 г

Қобиққа ўралган таблетка
0,25 г

Протионамид — Protionamide

Ичишга 0,25 г

Таблетка (драже) 0,25 г

Пиразинамид - Piraznamide

Ичишга 1 г

Таблетка 0.5 ва 0,75 г

Циклосерин - Cycloserinum

Ичишга 0,25 г

Таблетка, капсула 0,25 г

Канамицина сульфати -Kanamycini sulfas

Мушак ичига 1 г; ингаляцион 0,25-0,5 г ни 3-5 мл натрий хлоридни изотоник эритмаси ёки дистир­ланган сувда

Флакон 0.5 ва 1 г (қўллашдан олдин эритилсин); 5% ли эритма ампулада 5 ва 10 мл

Флоримицин сульфати —
Florimycini sulfas

Мушак ичига 0.5-1 г

Флакон 0,5 ва 1 г

Натрия пара-аминосалицилати — Natrii para-aminosalicylas

Ичишга 3-4 г; томир ичига томчилаб 250 мл 3% ли эритма

Кукун; таблетка 0.5 г; ичакда эрувчи таблетка 0.5 г; гранула (6 г гранулда 2 г препарат); фла­кон 250 ва 500 мл 3% ли эритма

Тиоацетазон – Thioacetazonum

Ичишга 0,05 г

Таблетка 0,025 ва 0,05 г



ВИРУСЛАРГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР.


Вируслар ҳайвон, ўсимликлар, бактерияларнинг хужайра ичидаги микропаразитлари бўлиб, оддий озуқаларда кўпаймайди ва фақат тўқималар культурасида кўпаяди. Вируслар ҳаётнинг хужайрасиз шакли ҳисобланиб, ҳаёт ва ноҳаёт табиат оралиқ кўриниши ҳисобланади. Вируслар-нукле опротеид (ДНК ёки РНК) ва у билан боғланган асосий оқсилдан иборат. Вируслар таркиби хайвон, ўсимликлар ва бактерияларнинг ДНК ва РНКсига кирадиган пурин ва пиримидин асослари, шакардан иборат. Ката вирусларда липидлар, полисахаридлар, оқсиллар, ферментлар бўлиб, улар вирусларнинг хужайрасига ёпишиб олиш, унинг ичига кириш ва кўпайишига ёрдам беради. Хужайралардан ташқаридаги вируслар тез нобуд бўладилар, хужайра қобиғига ёпишган ва айниқса, хужайра ичидаги вирусларга таъсир этиш мушкилдир. Вируслар хужайраларга кириши билан унга қарши ёки уни зарарсизлантирувчи ва антивирус оқсили синтезини кучайтирувчи интерферон ишлаб чиқарилади. Бир вақтнинг ўзида интерферон бошқа хужайраларга кириб уларда ҳам вирусларга қарши оқсил ҳосил бўлиши кучайтиради.
Вируслар билан чиқариладиган хасталиклар тури кўп (грипп, чечак, қутириш, полимиеит, гепатит А, В, С, Е, дельта, СПИД ва бошқа). Оғир кечувчи хаста-ликларни чақурувчи майда вирусларга (полемиелит, чечак, қутириш, сариқ иситмалаш) қарши самарадор вакциналар мавжуд (профилактика учун), лекин кўпгина хасталикларда бундай вакциналарни қўллаш яхши натижа бермайди , шу сабабли организимнинг ҳимоя системаларини кучайтириш билан даволанади, лекин бунинг ҳам натижаси яхши эмас. Вирусларга қарши препаратларни яратиш мушкул вазифа, чунки вируслар ўзининг метаболизмига (модда алмашинувига) эга бўлмай, ўзлари паразитлик қилаётган микроорганизм хужайрасининг биосинтез аппаратини ишлатадилар. Ҳозирги замон антивирус препаратлари вирус билан хўжайин хужайраси орасидаги муносабатнинг ҳар хил босқичларига таьсир этадилар:

  1. Вирусларнинг хужайрага ёпишиб олиши (адсорбцияланиши)ни сусайтириб, уларни хужайрага киришларига тўсиқлик қиладилар (виропексис).

  2. Депротеинизация жараёнини яъни вируснинг капсиди эриб вируслар нуклеин кислоталарини ажралишини сусайтирадилар (МИДАНТАН).

  3. Вирусларда ’’эрта’’ оқсилларни-ферментларни синтезланишини сусайтиради (гуанитидин).

  4. Нуклеин кислоталарининг синтезини сусайтирадилар (индоксуридин, зидовудин, ацикловир, видарабин).

  5. Вирионларни (вирус зарачаларини) ’’йиғишни’’ сусайтирадилар (метисазон).

  6. Хужайраларни вирусларга қарши туриш қобилятини оширадилар (интерферон).

  7. Вирусларни ’’кечки’’ оқсилларини синтезини сусайтирадилар (саквинавир).


Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling