Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


СУЛЬФАНИЛАМИДЛАР ҚУЙИДАГИ ГУРУҲЛАРГА БЎЛИНАДИЛАР


Download 0.7 Mb.
bet17/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

СУЛЬФАНИЛАМИДЛАР ҚУЙИДАГИ ГУРУҲЛАРГА БЎЛИНАДИЛАР:

  1. МИТдан яхши сўрилувчи препаратлар:

а) таьсир давомлилиги ўртача препаратлар (сульфадимизин, сульфазин, этазол, уросульфан, норсульфазол);
б) давомли таъсир этувчи препаратлар (сульфапиридазин, сульфадиметоксин);
в) жуда узоқ таьсир этувчи препаратлар (сульфален);

  1. МИТдан ёмон сўрилувчи препаратлар, яъни ичак ичида таъсир этувчилар (фталазол).

  2. Маҳаллий қўлланиладиган препаратлар: (сульфацил натрий, сульфазилнинг кумуш тузи)

Сульфаниламидларнинг таъсир спектри анчагина кенг: патоген грам мусбат ва грамм манфий ккоклар, ичбуруғ, вабо, газли гангрена, куйдирги, бўғма ўлат, бруцеллез ва бошқа ҳасталикларни қўзғатувчилари, хламидийлар, трахома, оринтоз, чов лимфагранулемасининг қўзғатувчилари, актиномицетлар, содда ҳайвонлар: токсоплазмоз қўзғатувчилари.
Таъсир механизими: микроб организмида сульфаниламидлар праминобензой кислотаси (ПАБК) билан рақобатлашадилар. ПАБК эса уларга фолиев кислотаси ёки дегидрофолиев кислотасини синтези учун керак. Сульфанамидлар кимиёвий тузилиши жиҳатидан ПАБКга ўҳшаш бўлганликларидан уни дигидрофолиев кислотаси таркибига киришига тўсқинлик қиладилар. Бундан ташқари сульфаниламидлар дегидроптеросинтетаза фаоллигини сусайтирадилар ва шу туфайли тетрагидрофолиев кислотасининг ҳосил бўлиши камаяди. Натижада пурин ва пиримидин асосларининг ҳамда нуклеин кислоталарининг биосинтези тўхтайди. Микроорганизмларининг ривожланиши тўхтайди. Лекин ПАБКни ташқаридан олмайдиган, яъни ўзлари синтезлайдиган микроорганизимлар сульфаниламидлар таьсирига чидамлидир. Ҳайвонлар ва инсон тўқимаси ПАБКга мухтож эмас, чунки уларда фолиев кислотаси синтезланмайди, тайёр ҳолда қабул қиладилар. Шунинг учун сульфаниламидлар микроорганизим-ларга танлаб таьсир этадилар. Лекин сульфаниламид препаратларининг антимикроб таьсирлари номоён бўлиши учун уларнинг концентрацияси ПАБКнидан узоқ муддат юқори бўлиши шарт. Шунинг учун сульфаниламид препаратлари билан даволаш усули катта дозаларини (2-4г) қабул қилишдан бошланади, сўнгра уни қувватлантириб ёки юқори даражада ушлаб турилади (1 грамдан тўрт маҳал). Сульфаниламидларнинг таьсири механизми шундай эканлиги туфайли уларнинг йирингли яраларда ва новакаин билан инфильтрациялантирилган тўқималарда маҳаллий қўлланилса фойдасиз эканлиги ўз-ўзидан маълум бўлади, чунки йирингда ПАБКнинг миқдори кўп, новокаин эса гидролизланиб ПАБК га айланади. Сульфаниламидларни давомли қўлланилганда микробларнинг уларга нисбатан чидамлилиги ривожланади (микроорганизимлардаги компенсатор механизмлар туфайли дигидрофолиев кислотасини сентезлаш қобилияти ортади). Бунда микробларнинг бошқа сульфаниламид препаратларига ҳам чидамлилиги ортади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling