Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Download 0.7 Mb.
bet15/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

ГЛИКОПЕПТИДЛАР.


Бу гурухнинг асосий препарати бўлиб, ванкомицин ҳисобланади. У мураккаб гликопептидларга киради. Таъсир механизими: бактерияларнинг қобиғини синтезланишини бузади ва бактериоцид таъсир этади. РНК сентези ва цитоплазматик мебраналар ўтказувчанлигини бузади деб ҳисобланади. Грамм мусбат коклар, шу жумладан бетта-лактамаза ишлаб чиқарувчи ва метациллинга чидамли бўлган страфилококларга ҳам яхши таъсир кўрсатади. Бундан ташқари клостридий, қоринбактерияларга ҳам таъсир этади. МИТдан ёмон сўрилади. Препарат ГЭБдан ўтади, айниқса менингитларда. Лекин препарат захарли бўлганлигидан кенг қўлланилмайди.
Қўлланилиши: грамм мусбат коклар билан қўзғатилган ҳасталикларда, айниқса пенцилинга чидамли бўлган штамлари билан чақирилган энтероколит, псевдо-мембраноз колитлар. Препарат ототоксик, нефротоксин таъсирга эга. Флебитлар чақиради. Камдан кам холларда аллергик реакциялар, нейтропения, тромбоци-топения чақиради.

ФУЗИДИВ КИСЛОТА.


Таъсир спектри тор бўлган антибиотик. Асосан грамм мусбат бактерияларга таъсир кўрсатади. Микробларда оқсил синтезини сусайтириб бактериостатик таъсир этади.
МИТдан яхши сўрилади. Кўп миқдорда тўқималарда тўпланади. Жигарда парчаланади. Сафро таркибида ажралади. Кўрсатмалар: пенциллинга чидамли бўлган стафилоккоклар билан чақирилган инфекцияларда, айниқса остеомиелитларда.
Нохуш таъсири: диспепсия, эшак еми (терида тошмалар), сариқлик.

ХАР ХИЛ АНТИБИОТИКЛАР.


Фузафунжин – яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган антибиотик. Кимёвий тузилиши полипептидларга хос. Асосан маҳаллий (ингаляция учун аэрозоль кўринишда) қўлланилади. Кўпгина коклар, анаэроблар, микоплазмалар, қандида туркимидаги моғорларга самарали таъсир кўрсатади. Бурун, халқум ва нафас йўлларининг инфекцияларида қўллаш учун тавсия этилган.
Нохуш таъсири: камдан кам холларда махаллий яллиғланиш чақиради.10 кундан ортиқ қўлланилса дисбактериоз чақириш мумкин.
АЗИТРОМИЦИН – макролидлар гуруҳидаги антибиотик-азамин. Бетта-лактамаза ажратувчи грамм мусбат ва грамм манфий коклар, микоплазмалар, легионеллалар, бактериоидларга яхши таъсир этади. Катта дозаларда бактериоцид таъсир этади. Жинсий йўллар билан юқадиган хасталикларда самарадор (гоноккоклар, трихомонадалар, хламидиялар, спирохеталар). Энтерал йўл билан қўлланганда ҳам юқори самара беради. Овқатланишдан 1 соат олдин ичилади. Таъсири тахминан 24 соат давом этади.
Нохуш таъсири:аллергик реаакциялар, кўнгил айнаш, қайт қилиш, жигар ва буйрак функцияларининг кучли бузилган ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling