Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


ХИМИОТЕРАПИЯНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ


Download 0.7 Mb.
bet6/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

ХИМИОТЕРАПИЯНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ:


  1. Химиотерапия воситасини тўғри танлаш, яъни микроорганизим табиати ва унинг ушбу химиотерапевтик воситасига сезгирлик аниқлаш. Агарда бу маълум бўлмаса кенг таъсирга эга бўлган микробга қарши воситасини қўллаш керак.

  2. Юқумли хасталикни химиотерапиясини иложи борича эрта бошлаш керак, чунки бу вақтда микроб сон жихатдан кўп бўлмай, организм аъзоларнинг функциялари жиддий бузилишларга учрамаган бўлади.

  3. Химиотерапевтик воситалар, организм тўқималарида бактериостатик концентрацияни ҳосил қилиши учун етарли бўлган дозаларда қўлланилиши керак.

  4. Хасталикнинг белгилари сўнгандан кейин ҳам химиотерапевтик воситаларни маьлум давр қўллаб туриш керак, чунки халок бўлмаган микроорганизимлар яна кўпайиши ва шу туфайли уларда ушбу воситага адаптация, резистентлик ривожланиши мумкин (орттирилган резистентлик).

  5. Даволашни 2 ва ундан кўпроқ, таъсир механизими турлича бўлган химиотерапевтик воситалар билан ўтказилса ортирилган резистентликни ривожланишига йўл қўйилмаган бўлинади.

  6. Препаратларни киритишнинг самарадор йўлини танлаш керак, чунки баъзи препаратлар МИТда ёмон сўрилади, баъзилари ГЭБ ўтмайди ва хокозо…

Антибактериал химиотерапевтик воситалар қуйдаги гурухлардан иборат .


  1. Антибиотиклар. 3. Ҳар хил тузилишга эга препаратлар

  2. Сульфаниламидлар. 4. Сифилисга қарши воситалар.

5.туберкулезга (силга) қарши воситалар.

Антибиотиклар.


Антибиотиклар-микроорганищзимлар ишлаб чиқарувчи биологик фаол моддалар б-б, бошқа микроорганизимларнинг ривожланишини кичик дозаларда ҳам тўхтатиши қобилиятига эгадир. Бу антибиоз- (Л. Пастер)-кўринишидир. Ингилиз олими А.Флеминг (1928йил). Тасодифан топган (яшил мухор-стафилоккок-пенциллин) 1940 йилда Х.В. Флори, Э.Б. Чейин уни тоза ҳолда ажратиб олди. Хозирги кунда антибиотикларнинг сони ва тури жуда кўп, улар қуйдаги гурухга бўлинадилар:

  1. Таркибида бета-лактом халқаси бор антибиотиклар (пенциллин, цефалоспоринлар, карбапенемлар, монобактамлар).

  2. Макролидлар-таркибида макроциклик лактон халқаси бор анибиотиклар (эритромицин, олеандомицин) ва азалидлар (азитромицин).

  3. Тетрациклинлар-таркибида 4та конденсирланган олти аъзоли ҳалқаси бор антибиотиклар (окситетрациклин, тетрациклин, метациклин, морфоциклин).

  4. Диоксиаминофенил пропан унумлари (левомицетин).

  5. Аминогликозидлар-молекуласида аминошакар бўлган антибиотиклар. (стрептомицин, неомицин, гентамицин, мономицин, канамицин, сизомицин).

  6. Циклик полипептидлар гурухидаги антибиотик (полимиксинлар).

  7. Линкозамидлар (линкомицин, клиндамицин).

  8. Гликоппептидлар (ванкомицин ва бошқалар).

  9. Фузидив кислотаси.

  10. Хар хил антибиотиклар (фузафунжин).

Антибиотикларнинг кўплигига қарамасдан, тиббиёт амалиётида қўлланила-диган препаратлар сони анчагина кам, чунки улар қуйдаги талабларга жавоб беришлари керак:

  • микробларга қарши кучли фаолликка эга бўлиши, танлаб таъсир этиш, кенг таъсир спектрига эга бўлишлари керак:

  • бактериоцид ёки бактериостатик таъсир этиши керак.

  • Биологик мембраналардан /ГЭБ…/ яхши ўтишлари керак ва организмнинг ҳар хил мухитларида ўз фаоллигини йўқотишлари керак эмас.

  • Микроорганизимлар чидамлилигини (бардош бера олиш) ривожлантир-масликлари керак.

  • Микро организим учун захарли таъсири кам бўлиши, сенсибилазация ва бошқа нохуш таъсирлари бўлмасли керак.

  • Терапевтик таъсири кенглиги катта бўлиши керак.

  • Микробларга қарши таъсир давомлилиги етарлича бўлиши керак.

  • Сақланганда бузилмаслиги ва парентерал киритишга яроқли бўлиши керак.

  • Тайёрланиши, харид қилиниши енгил ва нархи арзон бўлиши керак.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling