Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Download 0.7 Mb.
bet42/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

КАЛИЙ ТУЗЛАРИ.


Калийнинг асосий миқдори ҳужайралар ичида-интерацелюляр жойлашган /247г/ ва жуда кам миқдори=3г ҳужайра ташқарисида жойлашган. Калийнинг қон зардобидаги концентрацияси=20мг%. Калий ионлари қўзғалиш импульсларини нерв толалари ва синапсларда ўтказилишида, мушакларнинг қисқаришида, юрак автоматизмини таъминлашда ва бошқа жараёнларда иштирок этади. Инсон организими учун кунига=3-4г калий керак /овқат маҳсулот-лари билан бундан анчагина кўпроқ калий тушади/ калийнинг ортиқча қисми пешоб билан ажралади. Бунда сув ҳам ажралади, шу туфайли калий тузлари пешоб ҳайдовчи таъсирга эга.
Гиперкалиемия /қонда К+/ буйрак усти безининг етишмовчилиги туфайли /Аддиссон хасталиги/ буйракнинг пешоб ажратиш функцияси бузилгандан келиб чиқади. Бунда беморларда қувватсизлик, қўл-оёқларнинг увишиши, фикрнинг /рухий/ чалкаш-ликлари, мушакларнинг титраши, қон босимининг пасайиши, аритмия, юракнинг тўхтаб қолиши кузатилади.
Ёрдам: кўк томирга глюкоза ва инсулин киритиш, экстракорпорал диализ. Гипокалемия /қонда К+/ диабетикацидозда, буйрак усти бези пўстлоқ қаватининг гиперфункциясида, давомли ич кетишда, АКТГ қўлланганда, баъзи пешоб ҳайдовчи воситаларни қўлланганда ривожланади. Бунда мушаклар кучининг пасайиши, ичак атонияси, юрак фаолиятини бузилиши, буйракнинг концентрациялаш қобилиятини сусайиши /йиғувчи найчалар эпителияси туфайли/.
Олдини олиш: учун калий тузларида 1-2г ичиш, томирга 0,5% калий хлорни 5% глюкоза эртимасида юбориш.
Калий хлор п-тлари юрак аритмияси ва айниқса юрак гликозидлари токсик дозаси таъсирида ривожланади.

  • анестериологияда миорелоксация давомли кетганда /антидеполяризацияловчи п-тлар билан чақирилганда/

  • глюкокортикоидлар билан давомли даволашда ёки АКТГ билан.

КАЛЬЦИЙ ТУЗЛАРИ.


Уларнинг 99% /1400г/ суякларда бўлади, /тиш эмалида/, уларнинг пишиқлиги, қаттиқлигини таъминлайди. Бундан ташқари Са++ қон ивишида, юрак фаолиятида, невр мушак синапсларида, импульс ўтказишда, МНСнинг мўьтадил фаолиятида қатнашади. Яна Са++ ҳужайра ичида баъзи гармонлар учун месентерлик вазифасини ўтмайди. Са++нинг қондаги концентрацияси=10мг%, унинг кўпгина қисми фаол бўлган ион ҳолатида бўлади. Калий миқдорининг организимда бузилиши патологияга олиб келади: м-н: Са++ қонда нерв ва мушакларнинг қўзғалувчанлиги ортади, 6-7мг% бўлса тетаник тиришиш, 4-5мг%-коматоз ҳолат ривожланиб ўлимга олиб келади.Гиперкальцемияда қайт қилиш, эс-хушини йўқотилиши, кома бўлади. Ката ёшдги одамларнинг бир кунлик Са++ бўлган эҳтиёжини 0,45г. тенг, лекин ўсиш давомида, ҳомиладорликда ва эмизикли аёлларда Са++ га бўлган талаб 2 баравар ортиқ ортади. Са++ етишмаслиги асосан унинг ичакдан сўрилишини бузилиши билан боғлиқдир. Са++ яхши сўрилиши учун /айниқса ингичка ичакда/ етарлича фосфор бўлиши керак /Са: Р-1:2/, нейтрал ёки кислотали мухит ва албатта витамин Д бўлиши керак. Барча шароитлар мавжуд бўлган ҳолларда ҳам овқат маҳсулотлари таркибидаги Са++=60% камроғи сўрилади. Юқорида кўрсатилган шартларнинг биттасигина ҳам бўлмаса Са++нинг сўрилиши кескин камаяди. Cуринкали кальций етишмовчилиги /рахит, остеомаляция/ асосан суякнинг юмшашида намоён бўлади. Ўткир етишмовчилиги эса одатада парат гармон кам ишлаб чиқилганда /тетания, спазмофлия/ кузатилади.
Тиббиёт амалиётида кальций тузлари тинчлантирувчи /неврозларда/ восита сифатида, аллергияга, шишларга қарши восита сифатида қўлланилади, чунки унинг таъсирида капиллярнинг ўтказувчанлиги камаяди. Са++ тузлари асосан в/в киритилади. И/к, в/м-некроз, п-к, в/м-гльюконат калция. Калций хлорни томирга киритилса иссиқликни сезувчи рецепторларни қўзғотади ва қизиб кетади, у оғиздан бошланиб, бутун танага тарқалади. Буни хоссасидан қон тезлигини ўлчашда фойдаланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling