Магний тузлари углевод фосфитлар алмашинувида қатнашувчи кўпгина ферментларга таъсир кўрсатади. Ичакдан магний секин ва кам сўрилади. Унинг қондаги концентрацияси=2-3,5мг%. Буйрак орқали ажралади, ва шу сабабли буйрак патологияларида магнийнинг қондаги концентрайияси ортади. Магний тузлари осмотик сурги воситалари каби таъсир этади. Спазмолитик, ўт хайдовчи таъсир кўрсатади. МНСни сусайтиради. /5мг%/, конц, юқори бўлса /20мг%\-наркоз чақиради. Лекин наркотик таъсир кенглиги кичкина бўлганлигидан наркоз учун қўлланилмайди. МНС қўзғолувчанлигини сусайтирувчи таъсиридан эклампсия, қоқшол, хорея ва туғиш жараёнини оғриқсизлантиришда фойдаланилади. Магний тузлари Са++ тузларининг антотонийлари ҳисобланади.
Препаратлар
Номи
|
Чиқариладиган шакли
|
Магний оксид-
Magnesii oxydum
|
Таблетка 0,5 г , сочма 0,5 г
|
Натрий хлорид-
Natrii chloridum
|
Флакон 0,9% - 200 мл (400мл)
|
Калий хлорид-
Kalii chloridum
|
Кукун 1 г
|
Кальций хлорид-
Calcii chloridum
|
5% эритма 1 ош қошиқдан ичиш учун
10% - 10 мл ампулада ( томирга киритиш учун)
|
Кальций глюконат-
Calcii gluconas
|
Таблетка, сочма 0,5 г
10% - 10 мл ампулада
|
Магний сульфат-
Magnesii sulfas
|
Сочма 30 г.
20% - 10 мл ампулада, 20% - 20 мл ампулада, 20% - 5 мл ампулада (томирга ва мушакга киритиш учун)
|
Do'stlaringiz bilan baham: |