Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг
Download 1.89 Mb.
|
Копия УМК Психиатрия ХТФ янги
Кататоник шакли – аввалги иккита турига нисбатан кечрок, 20-25 ешда ривожланади. У кататоник синдромнинг қўшимча симптоматикаси билан белгиланади. Касаллик аста-секин ёки ўткир бошланиши мумкин, кечиши – кўпинча узлуксиз-прогредиентдир. Касаллик ўткир бошланганда тўлиқ саломатлик фонида, тўсатдан ступороз белгилар ёки кататоник қўзғалиш ҳолати билан манифестация беради. Бемор тўшакда ётган ёки ўтирган ҳолатида, тана ҳолатини ўзгартирмасдан, тўхтовсиз гапиради. Унда сўзларни қайтарилиши, боғлиқсиз нутқ, неологизмлар билан белгиланувчи нутқ стереотипиялари кузатилади. Бир-бири билан боғланмаган васваса ғоялари, галлюцинатор бузилишлар, импульсив ҳаракатлар касаллик клиникасида ўрин эгаллаши мумкин. Галлюцинациялар кузатилганда бемор қулоқларини беркитади, овқатни ҳидлайдилар, бошларини кўрпа билан буркаб оладилар. Бошқа ҳолатларда нутқ қўзғалишисиз ҳаракат безовталиги мутизм, стереотипиялар, эхопраксиялар устунлик қилади. Ступороз ҳолатлар ривожланганда беморлар ҳаракатсиз тўшакда ётадилар, баъзида бошларини ёстиқдан кўтарадилар («ҳаво ёстиғи» симптоми) ёки энг ғайритабиий, ноқулай позаларда қотиб қоладилар (каталепсия симптоми). Ступор ҳолати бутунлай кескин тарзда кататоник қўзғалиш ҳолати билан алмашиниши ёки унинг акси бўлиши мумкин, бу эса бундай беморларни назорат қилишни ташқил этишда албатта эътиборга олиниши керак.
Кататоник синдром онейроид онг хиралашуви фонида кечиши мумкин, бу эса касалликнинг нисбатан яхши оқибатини белгилайди. Аксинча, кататоник симптоматиканинг параноид кечинмалар билан кечаётган жараёнга қўшилиши (иккиламчи кататония), прогностик жиҳатдан ёмон сифатли ҳисобланади. Кататоник шакли одатда апатик ақлий заифлик билан тугайди. Параноид шакли кўпинча етук ёшда бошланади, аммо эртарок ҳам юзага келиши мумкин. У ҳуружсимон ёки узлуксиз кечиши мумкин. Касаллик клиникасининг марказий симптомини васваса ғоялари ташқил этиб, улар ўткир ёки аста-секинлик билан шаклланади. Одатда касаллик анча системалашган паранойял муносабат, рашк, ихтирочилик, баъзида ипохондрик васвасалари билан бошланади. Кейинчалик паранойял синдром ўзининг бутунлигини йўқотиб, парчаланади. Тафаккурнинг шақлий бузилишлари ўсиб боради. Беморларнинг фикрларида ташқи мантиқийлик йўқолади, резонерлик, тафаккур бўлакланганлиги, символик шакланганлиги белгилари пайдо бўлади. Синдром аффектив бузилишлар, турли галлюцинациялар қўшилиши ҳисобига мураккаблашади. Эшитув галлюцинациялари параноид шизофрения учун энг ҳусусиятли белгидир, аммо ҳидлов ва кўрув галлюцинациялари ҳам учраши мумкин. Улар руҳий автоматизм белгилари, таъқиб ва таъсир васвасалари билан бир қаторда жараён ривожланишининг бу босқичи учун кўпроқ ҳос бўлган Кандинский-Клерамбо синдроми таркибига кирадилар. Касаллик узоқ давом этганда, васваса бузилишлари динамикаси одатда тутуруқсиз буюклик ва таъқиб васвасалари билан кузатилувчи парафреник синдром шаклланиши билан тугайди. Шу билан бир қаторда аста-секин шизофреник шахс ўзгариши, ҳиссиёт-ирода нуқсони, интеллектуал заифлашув белгилари ўсиб боради. Касаллик айниқса ўсмирлик ёшида бошланганда оқибати ёмон тугайди. Касалликнинг юқорида келтирилган тўртта шаклининг ажратилиши маълум даражада шартлидир. Шизофренияда, ҳар қандай бир бутун касалликдаги каби, турли қўшимча симптоматикалар комбинацияси кузатилиши мумкин. Фақат асосий бузилишларгина касалликнинг барча шаклларида ўзгармасдан қолади. Бу қонуният юқорида келтирилган касаллик кечиши вариантларига ҳам тегишлидир. Барча ҳолатларда ҳам шизофрения сурункали, прогредиент касаллик бўлсада, шизофреник шахс нуқсони касаллик давомида тез ёки анча секинлик билан ривожланиши мумкин. Касалликнинг асосий кечиш турларини билиш ҳар бир конкрет ҳолатда индивидуал прогнозни аниқлашга ёрдам беради. Ҳозирги вақтда шизофрениянинг қуйидаги шакллари ажратилади: 1) узлуксиз кечувчи ёки прогредиент тури, бунда касаллик спонтан ремиссияларга мойил эмас ва тухтовсиз прогрессияланиб, шахс нуқсони ривожланиши билан тугайди; 2) ҳуружсимон (шубсимон), касалликка ремиссия оралиқлари кузатилиши хос бўлиб, уларда касаллик ривожланиши тезлиги анча секинлашади, аммо хар бир ҳуруж ривожланиши билан шахс ўзгариши, шизофреник нуқсоннинг янада сезиларли ўсиб бориши кузатилади; 3) реккурент (даврий) тури айниқса бошланишида, касалликдан тўлиқ чиқиш ҳолатлари билан алмашинувчи қисқа вақтли психотик ҳуружлар шаклида кечади. Касаллик кечишининг бу шаклида шахс ўзгаришининг ўсиб бориши нисбатан секин кечади. Касаллик клиникасида эса у яққол аффектив бузилишлар (маниакал, депрессив синдром, ҳавотир, қўрқув), онг бузилишлари (онейроид синдром), образли, фантастик васваса, кататоник бузилишлар хос. Касаллик натижаси кўпчилик ҳолатларда авваллари «шизофреник ақлий заифлик» деб номланувчи шизофреник нуқсоннинг ривожланиши билан тугайди. Аммо бу тўғри маънодаги ақлий заифлик эмас: шизофренияда одатда, хотира зарар кўрмайди, беморнинг сўз бойлиги камаймайди, касбий кўникмалари йўқолмайди. Касалликнинг энг муҳим ҳусусияти – бемор қизиқишларининг аутистик йўналишда қайта ориентацияланиши, реал дунёдан узоқлашув, бутунлай бефарқлик ва фаолиятсизлик, барча атроф борлиққа нисбатан ташаббусизлик (апатико-абулик синдром) ҳолатларидир. Касаллик ривожланиши билан бу (асосий) симптоматика янада яққолрок намоён бўлиб боради, қўшимча симптомлар эса камайиб боради, редукцияланиб, йўқолиб кетади. Аммо ҳатто чуқур намоён бўлган шахс нуқсони ҳам, амалда қайтар ҳисобланади. Адабиётларда, шизофреник жараённинг кўп йиллик ёмон сифатли кечишида беморларда шахснинг чуқур ҳиссиёт-ирода ўзгаришлари ривожланганда хам психоздан тўлиқ чиқиш ҳолатлари кузатилган. Даволаш. Шизофрения прогредиент касаллик бўлсада, ўз вақтида бошланиб, тўғри ўтказилган даволаш кўп ҳолатларда яхши натижалар беради. У нафақат касаллик прогрессиясини сезиларли даражада секинлаштиради, балки баъзида жараён ривожланишини тўхтатиши ҳам мумкин. Замонавий психиатрия арсеналида катта миқдордаги психотроп дори воситалари бўлиб, улар бир томондан, қўзғалиш ҳолати, васваса, галлюцинатор бузилишларни самарали даволаш имконини берса, бошқа томондан апатик, абулик бузилишларни компенсация қилади. Ҳозирги вақтгача электротитратиш ва инсулин шок терапияси усуллари ўз аҳамиятини йўқотмаган. Шизофреник психозларни даволашнинг муҳим ҳусусияти – бу ремиссиялар вақтида янги рецидивларни олдини олиш мақсадида қўллаб турувчи терапия ўтказиш заруратидир. Бунинг учун одатда нейролептик дори воситаларининг кичик миқдорлари қўлланилади. Фармакологик терапия ҳам стационар, ҳам амбулатор даволаш шароитларида албатта беморни ижтимоий, меҳнат, оилавий редаптация, реабилитациясига йўналтирилган комплекс психотерапия тадбирлари билан бирга қўлланилиши зарур. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling