Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг
Download 1.89 Mb.
|
Копия УМК Психиатрия ХТФ янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гебефреник шакли
Оддий шакли одатда ўсмирлик ёшида, тўсатдан бошланади. Касаллик деярли узлуксиз кечиб, нисбатан қисқа вақт ичида шизофреник нуқсонга олиб келади, ҳеч қандай ташқи сабаблар бўлмасада, ўспирин бола ланж, камфаол бўлиб боради, ўқишга, севимли машғулотларига бўлган қизиқиши йўқолиб боради, ўзи билан ўзи бўлиб қолади. Унинг ҳулқ-атворида гайритабиийлик пайдо бўлиб, унда палапартишлик, яқинлари ва дустлари билан муносабатларида қўполликлар пайдо бўлади. Авваллари ота-онасига илиқ муносабатда бўлган бемор, энди тўнг муносабатда, оиласи ҳаёти билан қизиқмай куяди. Шу даврнинг ўзида дайдиликка мойиллик асоциал ҳатти-ҳаракатлар кузатилиши мумкин. Беморларда уларга авваллари ҳос бўлмаган қизиқишлар пайдо бўлиши мумкин. Етарли билимлар ва тайёргарликка эга бўлмаган холда, улар бутун бошлари билан турли мураккаб муаммоларни ўрганишга киришадилар («метафизик интоксикация»), амалда эса бу одатда оламнинг келиб чиқиши, ўйлаб чиқарилган фалсафий тузилмалар ва х.з.лар ҳақидаги резонер фикр юритишлар доирасидан ташқарига чиқмайди. Кўпинча фикрларнинг «қалқиб чиқишлари» ва «узилиб қолишлари», алоҳида галлюцинациялар, бир бири билан боғланмаган таъқиб, таъсир васваса ғоялари, ипохондрик кечинмалар кузатилади. Аста-секин юқоридаги бузилишлар чуқурлашиб боради. Беморлар бутунлай ҳеч нима билан қизиқмай куядилар. Улар кун буйи тўшакда, бошларини кўрпа билан беркитиб олиб ётадилар, ўз-ўзларига хизмат қилмай куядилар, ювинмайдилар, гигиенага риоя қилмайдилар. Ҳиссиёт-ирода нуқсони, беморнинг расмий қобилиятлари нисбатан сақланган бўлсада, борган сари яққол намоён бўлиб боради.
Гебефреник шакли шунингдек касалликнинг ёмон сифатли турлари қаторига киради ва одатда янада эрта ёшда бошланиб, узлуксиз кечади. Касалликнинг клиникасига асосан ҳиссий ноадекватлик ва ҳулқ-атвор бузилишлари хосдир. Беморда масҳарабозларча ҳатти-ҳаракатлар, афтини буриштириш, бачканалик ҳислатлари пайдо бўлади. Улар қийшанглайдилар, баланд овозда хохолаб куладилар, ашула айтадилар. Баъзида боғлиқсиз нутқ, умбалоқ ошиш, агрессив ҳатти-ҳаракатлар билан кечувчи психомотор қўзғалиш юзага келиши мумкин. Баъзида эса бемор кайфиятида нопродуктив эйфория устунлик қилади. Ҳиссиет-ирода бузилишлари чуқурлашиб бориши билан тезда ақлий заифлик ривожланади. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling