Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Download 0.67 Mb.
bet2/27
Sana25.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1654727
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Сафарова Мунаввар

МУНДАРИЖА





МУНДАРИЖА 3
КИРИШ 4
АСОСИЙ ҚИСМ 10
I. БОБ. ТИББИЙ ТАЪЛИМДА ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ. 10
1.1. Интерфаол ўқитишнинг келиб чиқишига сабаблар. Интерфаол ўқитишнинг тавсифи. 10
1.2. Интерфаол ўқитиш усулларини таснифи. Интерфаол ўқитиш усулларини қўллаш билан дарсни ташкиллаштириш 17
II. БОБ. БИТИРУВ ИШИНИНГ АМАЛИЙ ҚИСМИ.. 20
2.1. БРОНХИАЛ АСТМА 20
2.2. Бронхиал астма. этиология, патогенез, таснифи, клиника, диагностика, даволаш усуллари 33
III. БОБ. МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИДАН ДИДАКТИК ЎЙИНЛАР ВА ОРГАНАЙЗЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕХАНИЗМИ 36
3.1 Дидактик ўйинлар ва органайзерлардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини лойиҳалаш 36
3.2.“КИЧИК ГУРУҲЛАРДА ИШЛАШ” методи 39
ХУЛОСА 60
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 63


Шифокор бемор келишини кутиши керак эмас,
касалликнинг олдини олиши зарур”
Ш. Мирзиёев

КИРИШ


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз» асарида: “Биз ёшларга доир сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатини бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз”, деб алоҳида таъкидлаган [6].
Таълим-тарбия билан боғлиқ касб эгалари педагогларнинг касбий салоҳияти, малака ва маҳорат даражалари, маънавий қиёфаси масалалари каби илғор педагогик технологияларни моҳирона қўллай олишлари таълим тизимининг устувор масалаларидан биридир [2].
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ҳамда, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари, халқ таълими, олий ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизимининг қатор ҳужжатлари мазмуни бу борада амалга оширилаётган барча ишларнинг қонуний ва қонцептуал асослари бўлиб, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ғояларини амалга ошириш жараёнида ўқитувчи кадрлар муҳим рол ўйнайдилар [1,2,4].
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015йил 16 февралдаги 25-сонли “Педагогогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги асосий меъёрий ҳужжат ҳисобланади.
Ушбу Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази зудлик билан таълим жараёнида илғор педагогик услуб ва технологияларни, ҳамкорликда ўқитиш, шунингдек, “амалий ўйин”лар, интерфаол таълим услублари, ахборот-коммуникация технологиялари, электрон таълим ресурслари ва мулътимедиа тақдимотларидан фойдаланиш борасида чет эл тажрибасини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб чиқишлиги кўрсатилган.
Мазкур қарорнинг ижросини таъминлашда, педагог кадрларнинг мавжуд билимлари, эгаллаган касбий кўникмалари ва малакаларининг ривожланишини баҳолашда тингловчилар томонидан малакани ҳимоя қилиш ишини бажариш муҳим аҳамиятга эгадир. Ўқитувчи педагог ва психологик жиҳатдан ўз ихтисослиги йўналишлари бўйича муассасаларида фаолият кўрсатувчи шахс саналади ва у ўқитиш шаклларида фойдаланилган ўқитиш қонуниятлари, принципларини ижодий қўллашда, илмий билишга доир ғоялар, назариялар, қонуниятларни амалиётга татбиқ этишдек муҳим вазифани бажаради. Ўқув жараёнида ўқувчиларга шахс сифатида қарашни турли педогогик технологиялар ҳамда замонавий услубларнинг қўлланилиши ўқувчиларни мустақил, эркин фикрлашларига, изланишларига, ҳар бир масалага ижодий ёндошиш, масъулиятни ҳис қилиш, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, таҳлил қилиш, илмий адабиётлардан унумли фойдаланишга, энг асосийси ўқишга, фанга ва ўзи танлаган касбига бўлган қизиқишларини кучайтиради [5].
Демак, илмий-техник тараққиёт саноат соҳасида, тиббиётда ва бошқа халқ хўжалиги соҳаларида кенг жорий қилинаётган экан, буни фан-маданият, шунингдек, ижтимоий-гуманитар тизимлар соҳасига ҳам, замонавий янги-инновацион технологияларини таълим-тарбия соҳасига ҳам жорий этишни ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда. Бугун Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил бораётганлиги учун кадрлар тайёрлаш тизими тубдан ислоҳ қилинди, давлат ижтимоий сиёсатида шахс манфаати ва таълим устуворлиги қарор топди. Шу сабаб биз бу педагогик феноменнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш жараёнини ўрганишга тарихий ёндашмоқдамиз. Республикамизни биринчи Президенти Олий Мажлиснинг XIV-сессиясида “Янги дарсликларни замонавий педагогик ва ахборот технологияларини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва жорий этишни таъминлашни назорат остига олиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар. Бу соҳага яқин хорижий давлатларда ҳам эътибор кучайтирилмоқда. Муҳими шундаки мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан Миллий дастурни рўёбга чиқариш босқичида “Ўқув-тарбиявий жараённи илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш” муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланди. Республикамиздаги олий таълими тизимида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларни малака ошириш курсларида илғор педагогик ва ахборот технологиялари бўйича янги билимлар тизими билан қуроллантиришни узлуксиз ташкил этиш давр талабидир. Шунинг учун ҳам бугунги кунда юқори малакали кадрларни тайёрлашда ўқитишнинг ҳозирги замон тизимлари ва янги педагогик технологиялари асосида ҳамда хорижий илғор тажрибалардан фойдаланиб амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир [5].
Давлатимизнинг ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олиши учун замонавий иқтисодиёт, фан, маданият, техника, технология асосида мутахассислар тайёрлашнинг такомиллашган тизимига босқичма-босқич ўтилмоқда. Олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурини замонавий илмий тафаккур ютуқларига, илғор тажрибаларга таянган ҳолда, тиббиёт олий укув юртларида таълим жараёнини таъминловчи омил ҳамда илмий – услубий технология сифатида амалга оширишдир. Педагог ўз мутахассислиги бўйича ўзлаштирган билимидан қатъий назар, таълим жараёнига қадам қўяр экан, педагогик - психологик билимлар, педагогик технологиялар, педагогик махорат, педагогик маданият ва ўқитиш-ўргатиш услублари йиғиндиси бўлган зарур педагогик кўникмаларни эгаллаган бўлиши керак [2].
Ҳозирги долзарб муаммолардан бири юқори малакали, рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлаш, уларнинг касбий маҳоратини такомиллаштириш, замон талаби даражасида тадбиркорлик қобилиятини шакллантириш, янги педагогик технологиялар билан қуроллантириш бўлиб қолмоқда [7].
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевни мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йўналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида таъкидлаб ўтганидек, давлатимизда ижтимоий соҳада аҳоли саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, дори воситалари билан ишончли таъминлаш, жисмоний бақувват ва маънавий жиҳатдан соғлом авлодни камол топтириш масалаларига алоҳида устувор аҳамият берилмокда. Ана шу муҳим соҳаларда шунга карамасдан муамолар учраб турибти [3,4].
Шу муносабат билан давлатимиз Президенти Ш.М. Мирзиёев қуйидаги вазифаларни амалга оширишни талаб этдилар:
Биринчи – қишлоқ врачлик пунктлари, юқори технологиялар асосидаги ихтисослашган марказлар ва тез тиббий ёрдам станциялари бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва уларга доир топшириқларни амалга ошириш юзасидан таклифларни ва тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни тезлаштириш зарур;
Иккинчи – врачлар ва тиббиёт ходимлари малакасини ҳам мамлакатимизда, ҳам етакчи хорижий клиникаларда ошириш бўйича таъсирчан тизим яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш даркор. Зарур бўлса, уларни моддий рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиш керак;
Учинчи вазифа – нафақат академик илм-фанни, балки олий ўқув юртларидаги илм-фанни янада ривожлантириш [9].
иккинчи – академикларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, моддий рағбатлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш [7].
Ҳозирги даврда талабалар узлаштириши лозим бўлган илмий ахборот окими тухтовсиз усиб бормокда. Шу муносабат билан укув жараёнини ташкил килишни такомиллаштиришнинг шундай йулларини излаб топиш талаб қилинадики, бунда талаба уз қобилият ва имқониятларини максимал даражада ривожлантиришга интилсин хамда билимларини мустахкам эгаллаш учун бор кучларини ишга солсин [5].

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling