Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Амалий ўйинлар қуйидаги функцияларни бажаради


Download 0.67 Mb.
bet25/27
Sana25.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1654727
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Сафарова Мунаввар

Амалий ўйинлар қуйидаги функцияларни бажаради
1.Ижтимоийлаштириш функцияси. Ўйин талабани ижтимоий муноса -батлар тизимига қўшилиш учун кучли воситадир.
2.Ўйинда талабани ўзини намоён қилиш функцияси, яъни ўйин инсон амалиётининг полигони сифатида.
3.Комқуникативлик функцияси.
4.Диагностик функцияси. Ўйин педагогга талабаларга турли хил қобилиятларни (ақлий, руҳий ва ижодий ва ҳ.к.) аниқлашга ёрдам беради.
5.Ўйиннинг терапевтлик функцияси. У талабанинг ҳулқида, муаммосида ва ўқишда пайдо бўладиган турли хилдаги қийинчиликларни енгиш воситаси сифатида фойдаланишда намоён бўлади
6.Тузатиш (коррекция) функцияси. Талабанинг шахсий структураси кўрсаткичлари ижобий ўзгаришлар қўшимчалар киритиш.
Амалий ўйинларни таълим жараёнда қўллашдан максад:


ХУЛОСА


Хозирги кунда таълим жараёнида замонавий инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш давр талабига айланиб бормоқда. Ўқув тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни тўғри жорий этилиши ўқитувчининг бу жараёнда асосий ташкилотчи ёки маслаҳатчи сифатида фаолият юритишига олиб келади. Баркамол авлодни тарбиялаш, уларда ўз мавқеини англаш ва ўз-ўзини кўрсата олишида имконият яратиб бериш ўқитувчининг биринчи галдаги вазифаси хисобланади. Шунинг учун ҳам, таълим муассасаларининг ўқув – тарбиявий жараёнида замонавий ўқитиш услублари-интерфаол услублар, инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Педагогик технология ва уларнинг таълимда қўлланишига оид билимлар, тажриба ўқувчиларни билимли ва етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.
Эндиликда таълим жараёнида Олий ўқув юрти талабаларини зериктириб қўймайдиган, фикрлашга, мустақил ишлашга йўналтирган ҳар хил методлардан ва ўқитиш воситаларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, таълимда тахсил олувчиларга маълум билимлар тизимини етказиш, уларни фақат эслаб қолишнинг ўзи бугунги кунда етарли бўлмай қолди.
Тадқиқот мавзуси асосида олиб борилган тажриба синов ишлари натижаларига таянган ҳолда қуйидаги хулосаларга келдик:
1. Мустақил Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муносабатлар мазмуни тубдан янгиланаётган ҳозирги даврда Олий укув юрти талабаларида замонавий инновацион технология усуллари орқали ўқиш дарсларини ташкил этиш ва уни тез суратларда амалга ошириш ижтимоий муаммо сифатида кун тартибига қўйилмоқда.
2. Инновацион технологиялар асосида таълим тизимини мустаҳкамлаш борасида муайян тажрибалар тўпланган бўлса-да, бу борада ижтимоий ечимга эга бўлган камчилик ва муаммолар мавжудлиги аниқланди. Замонавий таълимни ташкил этишда нафақат инновацион технологиялар, ахборот технологиялари, электрон адабиётлар, замонавий ахборот воситалари хизматларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
3. Замонавий инновацион педагогик технологияда кутилган натижага эришиш учун фақат педагог эмас, талабаларнинг шахсий эҳтиёжлари, талаблари ва хислатларига асосланган ҳолда, кўзда тутилган мақсад амалга ошириши ва натижали бўлишини режалашни ўқитувчи ўз олдига вазифа қилиб қўяди.



Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling