Тошкент тиббиёт академияси


РЕАКТИВ АРТРИТЛАР ВА РЕЙТЕР СИНДРОМИ


Download 122 Kb.
bet6/8
Sana23.04.2023
Hajmi122 Kb.
#1388496
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1.Reaktiv artritlar

РЕАКТИВ АРТРИТЛАР ВА РЕЙТЕР СИНДРОМИ
Реактив артртилар бўғимдан ташқари инфекцияга бўғимларнинг стерил (йирингсиз) яллиғланиш реакцияси сифатида юзага келадиган касаллик.
Шу пайтгача реактив артритларда бўғимдан этиологик агентни оддий экиш йўллари билан ажратиб олинганича йўқ.
Россия тиббий академияси ревматология институтининг 1984-1992 йиллар давомидаги маълумотига асосан реактив артритлар барча ревматологик касалликлар орасида 10-14% ни ташкил қилади. Скандинавия мамкатларида бу касалликнинг тарқалаши 1-2% ни ташкил қилиб, Буюк Британияда эса кўпаётганлиги кузатилмоқда.
“реактив артрит” термини биринчи марта йерсиниоз энтероколитида ўткир артритни кузатган Фин изланувчиси томонидан таклиф қилинди. Бунда бўғим бўшлиғида на триггер агент, на унинг антигенлари топилмади. Кейинчалик текшириш усулларининг ривожланиши бу тасаввурларга сезиларли аниқликлар киритди. Чунки бўғим тўқималарида йерсиний, сальмонелла, хламидий сингари микробларнинг антигенлари топилди. Баъзи айрим авторлар маълумотларига кўра ҳужайра культурасида кўпайиш хусусиятига эга бўлган алоҳида микроорганизмлар маълум бўлди. Шуларни эътиборга олган холда “реактив артрит” термини катта эхтиёткорлик билан ишлатишга тўғри келади.
Реактив артритлар маълум бир инфекциядан 1-1,5 ой ўтгандан кейин юзага келади. Буларга ревматик (стрептококкли) йерсиния, шигелла, сальмонелла, клебсиелла, компилобактерия, эшерихиялар туфайли ривожланган артритлар киради. HLA-В27 билан ассоцияланган ичак инфекциясидан баъзида Рейтер касаллиги клиникаси юзага келади. Бошқа артритда масалан стрептококкли, менингококкли артритлар умумий генетик боғлиқликка эга эмас. Шу билан бир қаторда 30-50% беморларда реактив артритнинг этиологик факторини аниқлаб бўлмаяпти.
Тарқалиши. Реактив артритнинг эпидемиологияси тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. Бу артритга олиб келувчи инфекция чақирган касалликнинг енгил-елпи кечиши, ва бошқа касалликлар клиникасига ўхшашлиги туфайли диагностиканинг қийинлашуви билан тушунтирилади.
Этиология ва патогенез. Асосан инфекция ва ирсий моилликка эътибор берилади. Лекин микро- ва макро оорганизм орасидаги ўзаро боғлиқлик хозиргача аниқланмаган. Айрим микроорганизмларнинг артритоген хусусиятига тушунтиришлар йўқ. Реактив артритларни кўп холларда шигелла, салмонелла, йерсиний (03,09 серотиплари ) чақириши аниқланган. Бироқ микроорганизмлар хар хил бўлишига қарамасдан реактив артритларнинг клиник манзараси кўпинча бир хиллигича қолмоқда. Келтирилган маълумотларга кўра йерсиний, салмонелла, хламидийларнинг липополисахаритлари кесишган реакцияга киришиш хусусиятига эга экан. Синовиал суюқлик ва синосиал уларнинг антигенлари аниқланган.
Реактив артритларнинг патогенезидаги ирсий факторлар уларнинг 80-90% холларда уроген артритларда ва камроқ холларда постэнтероколити артритларда учрайдиган HLA-В-27 антигени билан боғлиқлиги тўғрисида далолат беради. Унинг патогенетик роли хали батафсил тушунтирилмаган. Постэнтероколитик реактив артритларда ичак деворлари доим ўзгарган ҳолатда бўлиб, микроорганизмлар ва уларнинг антигенлари учун ўтказувчан бўлиб қолади. Улар қон орқали бўғимларга бориб бевосита ёки иммун комплекслар таркибида яллиғланиш чақирадилар. Хламийдийли артритларда микроорганизмлар фагоцитлар воситасида қон орқали бутун организмга тарқаладилар.
Патоморфология. Реактив артритларнинг ўткир даврида синовиал мембранадаги ўзгаришлар инфекцион артритни эслатиб, шиш, гиеремия, нейтрофил лейкоцитлар билан инфильтрация кузатилади. Сурункали даврида лимфоид ва плазматик ҳужайраларнинг тўпланиши кузатилади. Синовиал суюқликда ҳужайралар миқдори 10000дан 50000гача бўлиб, кўпчилигини нейтрофил лейкоцитлар ташкил этади, кам миқдорда макрофаглар учрайди.
Таснифи. Россия тиббиёт академияси ревмотология институти томонидан реактив артритнинг таснифи ишлаб чиқарилган. Бу таснифда касалликнинг клиник турлари, таянч-ҳаракат аппарати ва тизимли зарарланишнинг клинико-анатомик хусусияти, фаоллик даражаси, рентгенологик босқичлари ва беморнинг функционал лаёқати ифодаланган. Бу таснифга асосан реактив артрит 4 та гурухга ажратилган . бироқ охирги йилларда реактив артритга ичак ва сийдик-таносил инфекцияларининг HLA-В-27 га боғлиқ бўлганларинигина кирииш тенденция бўлмоқда.
Клиника. Бўғим зарарланиши билан бир вақтда ёки ундан олдинроқ уретрит ёки диарея, кўз зарарланиши (конъюктивит, ирит) ўзига хосдир, оёқ панжаси бармоқларининг сосискасимон дефигурацияси, оёқ панжаси бош бармоғининг артрити, товон сохасидаги оғриқ ва шиш, қонда ревматоид факторнинг йўқлиги, HLA-В-27 нинг борлиги, товон шпораларнинг рентгенологик белгилари, оёы панжаси майда суяклари периостити, бир томонлама сакроилеит, паравертебрал оссификация кузатилади.
Постэнтероколитик реактив артритлар. Ичак инфекцияси ыщз-алган даврда ёки спородик равишда юзага келади. 25-30% ҳолларда қўзғатувчини аниқлаб бўлмайди. Ўткир йерсиниозда 20% холларда реактив артрит ривожланади.
Россия медицина академияси рематология институтида даволанган постэнтероколитик реактив артритларнинг кўпчилигини йерсиния энтероколитика, 5% флекснер, 2% ни сальмонеллалар ташкил этади. Реактив артритлар энтероколит аломатларидан 1-3 хафтадан кейин ривожланади. Бошланиши ўткир, кўпинча оёқ бўғимлари яллиғланиши, бурсит, тендовагинит шаклида ўтади. Касалликнинг ўткир даврида 38-39 С тана хароратининг кўтарилиши, лейкоцитоз чапга силжиши билан, ЭЧТнинг ошиши, ўткир фазали синамаларнинг мусбат бўлиши кузатилади. Артритнинг давомийлиги 2 хафтадан 1,5 йилгача. Кўпчилик холларда беморлар соғайиб кетади, лекин бир хилларида артралгия сақланиб қолиши мумкин. 30% беморларда артрит сурункали вариантга ёки авж олувчи сакроилеитга ўтиши мумкин.
Рейтер синдроми. (Ретер касаллиги), уретроокулосиновиал синдром, синдром Фиссенже-Леруа. Тарихан у деарея сўнг классик учликка (уретрит, артрит, конъюктивит) эга бўлган яллиғланиш касаллиги сифатида акс эттирилади. Кўпчилик муаллифларнинг фикрича рейтер касаллиги полиэтиологик касаллик. Агар у энтероколитдан кейин ривожланса эпидемик вариант бўлиб ҳисобланади. Кўпинча касаллик гонококксиз уретритдан (хламидий, уреаплазма) кейин юзага келадиган венерик варианти учрайди. Яқин пайтларгача уретритнинг артрит билан, ёки уретритнинг конъюктивит билан бирга келиши “Рейтернинг тўлиқ бўлмаган синдроми” сифатида кўриб келинди. Кейинчалик ўзининг ривожланиши жараёнида у тўлиқ синдром кўринишига ўтиши мумкин.
Асосий қўзғатувчиси бўлиб хламидий трахоматис, хламидий феумония иштирок этиши аниқланган. Булар грамм манфий бактериялар бўлиб, ҳужайра ичида паразитлик қилишга ва муаййан аъзолар шиллиқ қаватлар эпителийси билан озиқланиш хусусиятига эга.
Хламидий трахоматис жинсий йўл билан юқиб, гонореядан 2-6 марта кўп учрайди. Эркаклар 60% холларда гонококксиз уретритлар сабабчиси бўлиб ҳисобланади. Уларнинг 1-3% уроген реактив артрит билан хасталанади, махсус текшриш ўтказилганда бу ўтказгич кескин кўтарилиши мумкин. Хламидийли уретрит сурункали рецидивланувчи кечади. Аёллар урогенитал аъзолар яллиғланиши цервицит, сальпингит, аднексит сингари касалликлар туфайли най бепуштлигига сабабчиўлади.
Уроген реактив артрит кўпроқ ёшлардп (40 ёшгача) учрайди. Лекин хламиийли инфекциянинг сурункали кечишини ҳисоблаганда катта ёшда ҳам учраши мумкин. Эркакларда аёлларга нисбатан 20 баробар кўп учрайди. Ногонококкли уретрит тасодифий жинсий алоқадан кейин 7-28 кун ўтиб ривожланади. Ўткир холларда касаллик олдинги уретрит билан чекланади, сурункали холга ўтганда тотал уретрит ва простатит билан кечади. Ўткир таносил инфекцияси ёки сурункали ўчоқ қўзишидан 1-1,5 ойдан кейин кўпинча оёқ бўғимларида ассиметрик артрит ривожланади. Касалликнинг ўткир даврида умуртқа поғонасининг турли қисмларида оғриқ кузатилади. Касаллик кечишида кўпроқ субфебрил харорат,суст лейкоцитоз, ЭЧТнинг ошиши, суст лейкоцитурия кузатилади. Синовиал суюқликда нейтрофиллар, макрофаглар, хламидий антиген ва антитана комплексининг юқори титрида бўлиши кузатилади. Тос суяклари рентгенографиясида суст ривожланган бир томонлама сакроилеит кузатилади. Сурункали кечишида гохида икки томонлама сакроилеит кузатилиши мумкин, лекин умуртқа поғонасида Бехтерев касаллиги сингари зарарланиш кузатилмайди. Реатив артритларнинг давомийлиги 3-6 ой, баъзан 12 ой ва ундан ортиқ.
Диагностика. Постэнтероколитик реактив артрит эпид.анамнез, капрологик текшириш жавоблари, синовиал суюқликда специфик антитаналарни аниқлаш ва бўғим синдромига ахамият берилади.
Урогенитал реактиа артитлари аниқлашда қуйидаги белгилар ахамиятга эга: сийдик-танол тизими инфекцияси билан артрит орасидаги хронологик боғлиқлик, навқирон ёшдаги беморларда артрит ривожланиши кўпинча оёқ бўғимларининг зарарланиши ва уларнинг носимметрик бўлиши энтеропатия ва товон бурситлари, 80-90% холларда уретра суртмасидан хламидий ёки уреаплазма аниқланиши.
Даволаш. Ҳамма энтеробактериялар тетрациклин препартига сезувчандир. Хламидиозда пенициллин ва цефалоспорин препаратлари қўлланилмайди, чунки булар таъсирида хламидийларнингтурғун турлари вужудга келади. Иерсиниоз этиологияли реактив артритларда левомицитин, рифампицин, гентамицин ёки стрептомицин тавсия қилинади. Антибиотикларнинг самарасиниошириш мақсадида хламидийли артритларда циклоферон инъекцияси қуйидаги схема асосида қўлланилади: м/о ёки томир ичига 1.2.4.6.8.11.14.17.20.23.кунлари юборилади. Даволаш курси 2,5-5 гр . давони 3-4 хафтадан кейин қайтариш лозим.иккинчи инъекциядан кейин давога антибактериал терапияни қўшиш лозим, давонинг 11 кунидан бошлаб эса антибиотикни алмаштириш лозим. Хламидийли реактив артритлрни даволвшда трихопол ҳам яхши самара беради. Булардан ташқари ностероид яллиғланишга қарши воситалардан волтарен, ортофен, индометацин, диклоберл кунига 75-100 мг тавсия қилинади. Махаллий даво сифатида гохида бўҳим ичига кеналог ёки дипроспан билан бирга клофаран, кефзол инъекциялари яхши самара беради. Касаллик фаоллиги камайганда физиотерапия, массаж, сан-курорт даво тавсия қилинади.



Download 122 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling