Тошкент тиббиёт академияси
Агар 12 та мезондан 6 ёки ундан ортик балл йигилса СНСА ташхиси ишончли хисобланади
Download 122 Kb.
|
1.Reaktiv artritlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таркалиши.
- Патоморфология.
- Клиник кўриниши
Агар 12 та мезондан 6 ёки ундан ортик балл йигилса СНСА ташхиси ишончли хисобланади.
АНКИЛОЗЛОВЧИ СПОНДИЛОАРТРИТ (БЕХТЕРЕВ КАСАЛЛИГИ) Анкилозланувчи спондилоартрит – ( Бехтерев касаллиги, Штрюмпелл-Мари-Бехтерев касаллиги) – спондилит, думгаза-ёнбош бирлашмаси, бугимлар ва умуртка погонаси боглам аппаритининг сурункали яллигланиш касаллиги. Касаллик аста-секин спинал богламлар котишига, умуртка погонаси харакатининг чекланиши ва бемор коматининг узгаришига хамда бугимлар анкилозига олиб келади. Таркалиши. Катта ёшдаги ок танлилар орасида 2:1000 нисбатни ташил килади. Асосан эркаклар ва усмирлар касалланади. Эркаклар ва аёллар нисбати 3:1 атрофида. Этиопатогенези. Этиологияси аник эмас, лекин 90-95 % беморларда учрайдиган HLA-B27 антигенига ахамият берилади. Микроорганизмларнинг Бехтерев касаллгини кузгатиш роли тасдикланмаган. Патоморфология. Пай ва богламларнинг суякка бирикиш жойинигн, умурткалараро диск фиброз кисмининг, бугимлар халтасининг яллигланиши (яллигланган энтезопатия) кузатлади. Купрок думгаза-ёнбош ва ясси усимтали (дугоострочатые) бугимлар зарарланиб, уларнинг анкилози юзага келади. Таснифи. Э.Р. Агабабова ва ҳаммуаллифлари томонидан 1997 йили Бехтерев касаллигининг ишчи таснифи таклиф килинган. Бу таснифга кура: I. Клиник шакллари: Марказий. Ризомиелик. Периферик. Нотулик (абортив) ёки скандинавик шаклари. II. Бугимдан ташкари зарарланишига кура: Кўз(увеит), ўпка(фиброз),аортааортит),юракитмваутказувчанликнинг бузилиши), буйрак (нефропатия, амилоидоз), отдуми синдроми, энтезопатиялар. III. HLA-B27 борлигига кура: HLA-B27 мусбат (позитив) HLA-B27 манфий (негатив) IV. Фаоллиги: Юкори. Урта. Паст. V. Рентгенологик узгаришлар: 1. Сакроилеит I-IV боскичлари 2. Умуртка зарарланиши VI. Кечиши: Типик Субтипик VII. Фунционал етишмовчилиги: O I II III 1978 йил Чепой В.М. томонидан бироз бошкача тасниф таклиф килин-ган. Унга кура: марказий-кифоз, ризомиелик, периферик, висцерал, ювенил шакллари; Кечишига кура: аста-секин авж олувчи, кузиш даврлари билан аста-секин авж олувчи, тез авж олувчи (киска вакт ичида Тула анкилозга олиб келади). Клиник кўриниши. Ёшлик пайтида умуртка погонаси бел сохасидаги огриклар ва карахтлик пайдо булиб улар купинча радикулит ёки ишиас сифатида бахоланади. Перифик бугимларнинг зарарланишида тана хароратининг юкори кутарилиши кузатилади. Огриклар асосан эрталабки соатларда безовта килиб харакат пайтида камаяди, куннинг иккинчи ярмида деярли йуколади. Умуртка зарарланиши зинапоясимон тарзда кечиб бел сохасидан бошланиб буйин кисмигача кутарилади. Умуртка-ковурга бугимлари зарарланишида белбогсимон огриклар пайдо булиб чукур нафас олганда кучаяди. Умуртка погонасида сагитал ва фронтал харакатлар чеклинади. Сакроилеит симптоми касалликнинг мухим белгиси булиб хисобланади. Беморларда илтижо килувчи шахс холати пайдо булади, умуртка погонасининг кукрак кифози ва бел лордозининг силликлашиши кузатилади. Кушелевский, Меннел, Отто, Шобер, Томаер симптомлари мусбат. Қонда ўткир фазали синамалар, ЭЧТ ошиши кузатилади. Рентгенологик текширишларда икки томонлама сакроилеит аникланади. Олдинига субхондрал остеосклероз пайдо булади, ёпувчи (замыкательных) пластинкаларнинг куринмаслиги, бугим атрофии остеопорози, бугим оралигининг эрувчи корни эслатувчи кенгайиши, эрозиялар, олдинига кисман кейинчалик тула анкилоз кузатилади. Умуртка погонасида умуртка танасининг узгариши (квадратланиш белгиси), умрткалараро дискларнинг ташки киррасининг оссификацияси (суякланиши), синдесмофитлар олдин бел кисмини кейинчалик кутарила бориб барча кисмларини эгаллайди. Тугри проекцияда умуртка погонаси бамбук таёкчаси куринишини эслатади. Бошка СНСАлардан фаркли равишда синдесмофитлар юпка, кейинчалик спондилодисцитлар пайдо булади, тиркиш тораяди. Товон суяги энтезопатияси кузатилади. Ёнбош суягида, утиргич думбокларида (седалищный бугор), сон суяги думбокларида периостит ва остеосклероз булишимумкин. Умуртка погонаси ва йирик бугимларда анкилоз кузатилади. Келгрен (1965) буйича сакроилеитнинг рентгенологик боскичлари: Остеопороз ва остеосклероз хисобига бугим тиркишининг кенгайиши. Бугим тиркищининг торайиши ва контурининг ноаниклиги, унинг накшланиши (узурация), кисман анкилоз. Думгаза-ёнбош бирлашмасининг тулик суякли анкилози. Чепой В.М. (1978й.) 4та боскичини ажратади. Download 122 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling