Toshkent tibbiyot akademiyasi 2-son davolash 209-guruh talabasi abdullayev anvarxon


Download 2.15 Mb.
Sana10.11.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1764404
Bog'liq
konss 3333

Toshkent tibbiyot akademiyasi 2-son davolash 209-guruh talabasi abdullayev anvarxon

FAN: O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI KONSTITUTSIYA

mavzu: ta’LIM OLISH huquqlari mazmun mohiyati va ahamiyati

1.Fuqarolarning ta’lim olishiga qaratilgan me’yorlar

2.Davlat va nodavlat oliy muassalarning rivojlanishiga qaratilgan chora tadbirlar


51-савол: Фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқини кафолатлашга қаратилган янги нормаларнинг моҳияти нимадан иборат?
Жавоб: Билим инсонни комилликка кўтариш билан бирга, у яшаётган жамият ва мамлакатни ҳам юксалтиради. Инсонда билим ва интеллект сифатли таълим натижасида шаклланади. Шу боис давлат фуқароларнинг таълимга оид ҳуқуқларини амалга оширишни ўз зиммасига олади. Янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 50-моддасида фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқи билан боғлиқ қуйидаги мазмундаги нормалар мустаҳкамланмоқда
биринчидан, давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади, деган норма белгиланмоқда. Бунда давлат янги боғчаларни қуриш, мавжудларини таъмирлаш, шу жумладан давлат, давлат-хусусий шериклик ва хусусий боғчаларни кўпайтириш, янги боғчаларни ташкил этишга имтиёзлар ва субсидиялар бериш, пировардида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни юз фоизга етказиш чораларини кўради;
иккинчидан, умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги белгиланмоқда. Бу дегани мактаб ёшидаги ҳар қандай бола албатта мактабда ўқиши шарт ҳамда бунга тўсқинлик қилишга ҳеч кимнинг, ҳатто ота-оналарнинг ҳаққи йўқ. Ушбу мажбурият таълим олувчига ҳам, таълим ташкилотига ҳам бирдек масъулият юклайди
учинчидан, мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир, деган норма ўрнатилмоқда. Олдин фақатгина мактаб ишлари давлат назоратида эди, эндиликда эса мактабгача таълим ҳам давлат назоратига ўтказилмоқда. Натижада боғча ва мактабларда болаларнинг хавфсизлиги ва саломатлиги, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган тарбия, таълимнинг юқори сифати ва мазмундорлиги таъминланади;
52-савол: Конституцияда давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг ривожлантирилишини таъминлашга оид нормани киритиш зарурияти нимадан иборат?
Жавоб: Таълим ҳар қандай мамлакатда инсон капиталини ривожлантириш орқали барқарор тараққиётни таъминлайдиган муҳим омилдир. Шу боис янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 50-моддасида давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлаш бўйича давлатнинг мажбуриятини белгиловчи норма мустаҳкамланмоқда
Таълим ташкилотларини, айниқса, нодавлат ёки хусусий боғча, мактаб, университетлар ва бошқа таълим ташкилотларини ташкил этиш, фаолият юритиши ва ривожланиши учун давлатнинг доимий, ҳар томонлама қўллови муҳим ўрин тутади. Ижтимоий давлатда давлатнинг асосий функцияларидан бири аҳолининг умумий илмий ва маърифийлик даражасини оширишга қаратилади. Бунда таълим ташкилотларининг етарли бўлиши ҳамда таълим сифати муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода давлат таълим ташкилотларини ривожланиши учун қанчалик шароит яратса, нодавлат таълим ташкилотларини ҳам ташкил этиш ва фаолият юритиши учун ундан кам бўлмаган ташкилий, ҳуқуқий шароитларни яратиш, моддий кўмак кўрсатиши шарт. Шу боис хусусий таълим ташкилотларига кенг имтиёз ва преференциялар тақдим этилиб, ушбу соҳа ривожлантирилмоқда.
Буни қуйидагиларда кўриш мумкин: 2016 йилда 5211 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритган бўлса, бугунги кунда 6598 та давлат ҳамда 92 22 мингдан зиёд турли шакллардаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда; 2016 йилда 9719 та умумтаълим ташкилотлари фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 10296 тага етди. 2016 йилда 21 та нодавлат умумтаълим ташкилотлари фаолият юритган бўлса, 2022 йилда улар 334 тага кўпайди; 2016 йилда 77 та олий таълим ташкилоти фаолият юритган бўлса, 2023 йилга келиб уларнинг сони 210 дан ошди.

E’tiboringiz uchun rahmat


Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling