Toshkent tibbiyot akademiyasi urganch filiali


Тиббий фанлардан мустақил ишларни ташкил этиш


Download 0.87 Mb.
bet86/114
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1211485
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   114
Bog'liq
kasbiy ta\'lim metodikasi fanidan majmua

Тиббий фанлардан мустақил ишларни ташкил этиш

Талабанинг мустақил иши ўқув режасида муайян фанни ўзлаштириш учун белгиланган ўқув ишларининг ажралмас қисми бўлиб, у услубий ва ахборот ресурслари жиҳатидан таъминланади ҳамда бажарилиши рейтинг тизими талаблари асосида назорат қилинади.


Талаба бажарадиган мустақил ишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш кўникмаларига эга бўлиш; керакли маълумотларни излаб топишнинг қулай усуллари ва воситаларини аниқлаш; ахборот манбалари ва манзилларидан самарали фойдаланиш; анъанавий ўқув ва илмий адабиётлар, меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш; электрон ўқув адабиётлари ва маълумотлар билан ишлаш; интернет тармоғида рационал ечимни белгилаш; маълумотлар базасини таҳлил этиш; топшириқларни бажаришга тизимли ва ижодий ёндашиш.
Амалий машғулотларнинг тахминий рўйхати
Амалий машғулотларда талабалар касбий таълим методикаси фани унинг моҳияти, тушунчалари, тамойиллари, қоидалари ва усуллари. Инсонпарварлик ва гуманитар таълим. Ўқитишнинг самарадорлигини ошириш йўллари. Таълим мақсадларини қўйиш, қулай назарий ва амалий дарс турларини танлаш, дарс таҳлилини тўғри расмийлаштириш, мустақил ишларни ташкиллаштириш, топшириқларни қизиқарли қилиб яратиш ва ҳ.к ўрганадилар.

  • Касбий таълим методикаси фанининг предмети, мақсади, вазифаларини, касб таълимнинг фалсафий методологик асослари, касб таълимнинг илмий-методик моҳияти ва илмий-тадқиқот усулларини ўрганиш. Норматив хужжатлар.

  • Тиббий олийгоҳда ўқув –тарбиявий жараён: ташкиллаштириш ва режалаштириш. Таълим самарадорлигини ошириш йўллари.

  • Профессионал таълимнинг дидактик базаси: усуллар, воситалар, назорат турлари, техник приемлар.

  • Амалий ва назарий дарслар ўтиш методикаси

  • Консультация бериш ва мустақил ишларни яратиш методикаси.

  • Тиббий фанлар дарсини таҳлил қилиш методикаси

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling