Toshkent tibbiyot akademiyasi urganch filiali
Таълим мазмуни, давлат таълим стандарти
Download 0.87 Mb.
|
kasbiy ta\'lim metodikasi fanidan majmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- Касб таълимининг илмий тадқиқот методлари
- Касбий таълимнинг тамойиллари
Таълим мазмуни, давлат таълим стандарти
Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти кадрлар тайёрлаш сифатига, таълим мазмунига қўйилган талаблар; таълим олувчилар тайёргарлигининг зарурий ва етарли таълим муассаслари битирувчиларига қўйилган малакавий талаблар; ўқув юкламасининг максимал ҳажми; таълим муассасалари фаолияти ва кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш тартиблари ҳамда йўл-йўриқларини белгилайди. Классификатор- таълим босқичлари (бакалавриат, магистратура), билим ва таълим соҳалари, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари еттита рақамли код билан белгиланиши. Ўқув предметининг мазмуни, уни таҳсил олувчилар томонидан ўзлаштирилишининг энг мақбул усуллари, тартиби, ахборот манбаларини ўзида мужассамлаштирувчи меъёрий ҳужжатдир-дастур. Касбий таълимга оид намунавий , ишчи ўқув дастур, тақвим-мавзувий режа, дарслик ва ўқув қўлланмалар ҳамда уларга қўйилган талаблар. Дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратиш технологияси ва уларни баҳолаш мезонлари. Касб таълимининг илмий тадқиқот методлари Махсус фанларни ўқитиш методикасида илмий изланишларнинг умумий ва махсус методлари қўлланилади. Умумилмий методларга назарий изланиш, кузатиш, суҳбат ва экспериментлар киради. Тадқиқотчининг бошқа кишилардан педагогик тажрибанинг бирор томони ёки ҳодисалари ҳақида ахборот олиш жараёни бу тест методнинг асосини ташкил қилади, сўровнома, анкета усули қўлланганда яратилган илмий фаразнинг янгилигини билиш, аниқлаш, талабаларнинг якка ёки гуруҳли фикрларини, қарашларини, қандай касбларга қизиишларини, келажак орзу-истакларини билиш ва тегишли хулосалар чиқариш, тавсиялар бериш мақсадида ўтказилиш усули. Статистика маълумотларини таҳлил қилиш усули, математика ва кибернетика усуллари, социология тадқиқот методи қўллаш. Ушбу методлардан ташқари касб таълимда махсус эмпирик методлардан фойдаланиш Касбий таълимнинг тамойиллари Ўқитиш тамойилларининг мажмуаси мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради: фаоллик тамойили; ўқитишда назария билан амалиётнинг боғлиқлиги тамойили;кўрсатмалилик тамойили; ўқитишнинг тарбияловчи характери тамойили; илмийлик тамойили; ўқитишда системалилик ва изчиллик тамойили; ўқитишнинг тушунарли бўлиши тамойили;намуналардан фойдаланиш тамойили;талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш тамойили; билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришнинг пухта бўлиши тамойили; дидактик редукция тамойили. Ўқитиш тамойиллари билан бир қаторда ўқитишнинг асосий қоидалари: тушунарлидан - тушунарсизга; яқиндан – узоққа; осондан - қийинга; аниқдан - мавҳумга; умумийдан - хусусийга. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling