Toshkent tibbiyot akademiyasi urganch filiali


Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 0.87 Mb.
bet80/114
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1211485
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114
Bog'liq
kasbiy ta\'lim metodikasi fanidan majmua

Фаннинг мақсад ва вазифалари
“Касбий таълим методикаси” фанини ўқитишнинг асосий мақсади- бўлғуси бакалаврларда касб таълимнинг методик асослари ва илмий тадқиқот усуллари, тамойиллари ва ўқитиш жараёнини ташкил этиш, билим, кўникма ва малакаларни баҳолаш йўллари ҳамда касбий фаолиятни ташкил этиш, талабаларга касбга йўналтиришга оид кўникмаларни шаклантиришдан иборатдир.
“Касбий таълим методикаси” фанининг вазифалари - куйдагилардан иборат; барча таълим мауссасалари, корхона ва ташкилотларда самарали меҳнат фаолиятини амалга ошира оладиган етук мутахассис тайёрлаш; бўлажак мутахассисларни клиник фанларидан таълим бериш методикаси билиш; ўқитишнинг илғор педагогик ва ахборот технологияларига оид билим ва кникмаларини шакллантиришдан ва келажакда хар тамонлама ривожланган касб эгаси булиб етишишлари учун замин яратишдан иборат; касбий фаолиятининг нафақат техник-технологик, балки клиник фанлардан режа, дастурлар ишлаб чиқариш; касб этикаси, муомала маданияти ва касб маҳоратини жаҳон стандартлари даражасидаги техника, технологиялар соҳасида билим ва кўникма талаблари даражасида амалга ошириш; ушбу дастур талабаларининг миллий мафкура тарбияси, ўқитувчилик касбига қўйилган асосий талаблар, педагогик бурчи, мажбуриятлари, талабалар шахсига қўйилган талаблар ва уларнинг таълим жараёнидаги бурчлари, касбий таълимнинг назарий в амалий асослари ҳақидаги билимлар билан қуроллантириш вазифасини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига
қўйиладиган талаблар
“Касбий таълим” фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр:

  • Касбий таълим услубиётини ўқитишни ҳозирги замонда яхшилаш шароитлари қатор илмий методик ва педагогик муаммоларни яъни ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратларини оширишни талаб этади. Тиббиёт олий ўқув юртини тугатувчи мутахассислар келажакда фақат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси ёки умумий амалиёт шифокори бўлиб қолмасдан маънавий-интеллектуал етук шахс бўлиб етишишини таъминлаш учун ушбу дастур талабларнинг мутахассислик ва касб тарбиясини педагогик, назарий методологик талаблар мазкур курсни ўрганишда куйидагиларни билиши керак:

  • касбий таълим методикаси фанининг предмети, мақсади, вазифалари, касб таълимнинг фалсафий методологик асослари, касб таълимнинг илмий-методик моҳияти ва илмий –тадқиқот методлари

  • ўзлуксиз таълимни стандартлаштириш асослари ва ўрта маҳсус, касб-ҳунар таълимнинг таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар таснифлагичи мазмуни;

  • ДТС мазмунини билиш;

  • касб-ҳунар коллежларида тиббиёт мутахассислиги фанларини ўқитиш назарий ва амалий машғулотларни режалаштириш;

  • дарс режасини тузиш, фаннинг ўқув дастурлари ва бошқа меъёрий хужжатлар билан ишлаш;

  • тиббий фанларни ўқитиш шакллари, воситалари ва усулларни танлаш;

  • тиббий фанлари ўқитиш жараёнида интерфаол усулларни амлга тадбиқ этиш технологияларни қўллаш;

  • дидактик восита турларини мазмуни , уларни ишлаб чиқиш ва унинг қўлланилиши;

  • тиббий фанлар бўйича ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш;

  • касбий таълим дарс турлари ва унга қўйилган асосий талаблар;

  • тиббий фанлар дарсларини таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак:

  • меъёрий хужжатлар билан ишлаш, ўзгартиришлар киритиш;

  • клиник фанларни ўтишда дидактик материални танлаш;

  • касбий таълимда ўқитувчининг фаолиятини режалаштириш, ўқув жараённи дидактик лойхалаштириш;

  • ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини бошқариш;

  • касбий таълим ва клиник фанлардан шахсий методикалар ишлаб чиқариш;

  • тиббий фанлар бўйича ишчи ўқув дастурларни, календар –тематик мавзувий режасини ишлаб чиқариш;

  • клиник фанларни ўқитиш шакллари ва усулларини танлаш, амалга ошириш технологиясини ишлаб чиқариш;

  • клиник фанларни ўзлаштиришда дарс жараёнида интерфаол усулларни татбиғ этиш;

  • касб-ҳунар коллежларда клиник фанларини ўқитишда назарий ва амалий машғулотларни режалаштириш: ўқув мақсадлари ва натижаларини белгилаш, дарс ресурслари ва ўқитиш стратегиясини аниқлаш, дарснинг технологик харитасини ишлаб чиқариш;

  • дидактик воситаларини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш

  • назорат турларини ишлаб чиқиш ва қўллаш;

  • клиник фанларни ўқитишда дарсларга қўйилган дарсларни расмийлаштириш малакаларига эга бўлишлари керак:




Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling