Toshkent tibbiyot akademiyasi urganch filiali
Download 0.87 Mb.
|
kasbiy ta\'lim metodikasi fanidan majmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тузувчилар
- Тақризчилар
O’quv rejasi – ta’lim muassasida o’qitiladigan o’quv fanlarining tartibi, ularning o’quv yili bo’yicha taksimlanishi, har bir o’quv faniga ajratiladigan haftalik va yillik o’quv soatlari, shuningdek, o’quv yili tuzilishini belgilovchi me’yoriy hujjat.
ILOVALAR Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил “22 ” 01 даги “26 ”-сонли буйруғининг 2-иловаси билан фан дастури рўйхати тасдиқланган. Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2016 йил “09 ” 01 даги 1 - сонли баённомаси билан маъқулланган. Фан дастури Тошкент тиббиёт академиясида ишлаб чиқилди. Тузувчилар:
Тақризчилар:
Фан дастури Тошкент тиббиёт академияси Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (2015 йил “23 ” 12 даги 5- сонли баённома). КИРИШ Республика ҳукумати ва Президенти олиб бораётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатда мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларини ривожлантиришга, айниқса, келажак авлодни миллий тикланиш мафкураси руҳида тарбиялашга жуда катта эътибор берилмоқда. Ҳозирги кунда таълим олаётган ёшлар Республикамизнинг келажагидир. Бу шарафли вазифани бажариш ўқитувчилар зиммасига тушади. Шу сабабли юксак малакали ўқитувчилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига катта эътибор қаратилаяпти. Президентимиз ўзининг “Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати” номли рисоласида шундай деб таъкидлайди: “Тарбиячи устоз бўлиши учун бошқаларнинг ақл-идрокини ўстириш, маърифат зиёсидан баҳраманд қилиш, ҳақиқий ватанпарвар, ҳақиқий фуқаро этиб етиштириш учун, аввало тарбиячиларнинг ўзи ана шундай талабларга жавоб бериши, ана шундай фазилатларга эга бўлиши керак”. Бу тезис ўз навбатида ўқитувчи-тарбиячиларнинг юксак касбий ва шахсий фазилатлар эгаси бўлишини тақозо этади. Шунинг учун ҳам ўқитувчи олдига қўйилган вазифалар ўта мураккаб, масъулиятли ва айни пайтда шарафлидир. 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисидаги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастури” таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Бу муҳим хужжатларни амалга ошириш бўйича хукуматимиз қабул қилган қарорларида республикамизда касб-ҳунар коллежларини жадал суръатлар билан ривожлантириш чора тадбирлари белгиланган. Янги ўқув масканларида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш бир томондан ўқитувчи маҳоратига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан ўқув юртини замонавий техника билан таъминланганлигига боғлиқ. Касб-ҳунар коллежи умумий амалиёт шифокори-педагог ходимлари олдига тайёрланадиган малакали ишчи кадрларда илмий дунёқарашни, меҳнатга ижодий муносабатни таркиб топтириш, уларда юксак меҳнат интизоми ва маданиятни, жамоа олдига бурч хис туйғуларини тарбиялаш вазифасини қўяди. Бу вазифаларни бажариш ишлаб чиқаришда янги техника ва технологиядан фойдалана оладиган юқори малакали ишчиларни етиштириш демакдир Таълим тизимини такомиллаштириш мақсадида халқимизнинг бой мероси, буюк мутафаккирларимизнинг ғоялари ва давримизнинг илғор янгиликларини ўзида мужассамлаштирган методик тизимнинг яратилишига асос бўлмоқда. Касбий таълим йўналишлари бўйича педагог кадрлар тайёрлашда таълим олувчиларнинг қобилияти, онг ва кўникмаларини ўстириш, илмий-амалий билимларини чуқурлаштириш муаммоси бундан ҳам муҳимроқ. Бу хусусиятлар келажакда таълим олувчилар қобилиятини ривожлантиришга, ўз касбларига қизиқиш ва масъулиятни ошишига ёрдам беради.Ўқитиш жараёнида таълим олувчиларнинг ижодий қобилиятларини ошириш муаммоси мураккаб ва кўп қиррали. Шунинг учун таълим олувчиларнинг илмий-назарий ва амалий билимларини оширишда уларнинг касбга бўлган қизиқиши ва қобилиятини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling