Тошкент тўҚимачилик ва енгил саноат институти «пахта саноати технологияси» факультети 1б-18 гуруҳи йиғилишининг


Download 0.57 Mb.
Sana24.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1291688
Bog'liq
1b-18


ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ
«ПАХТА САНОАТИ ТЕХНОЛОГИЯСИ» ФАКУЛЬТЕТИ
1б-18 ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИНИНГ
13-сонли
Б А Ё Н Н О М А С И


29.11.18 й




Тошкент шаҳри







Гуруҳда 18 нафар талаба

Қатнашдилар: 18 нафар талаба ва гуруҳ мураббийси
КУН ТАРТИБИ

  1. Буюк аждодларга эҳтиром.


ЭШИТИЛДИ: О.А.Салимов, 1б-18 гуруҳ талабаларига “Буюк аждодларга эҳтироммавзусида, Буюк аждодимиз Амир Темур тўғрсида.
"Темурнинг Тўхтамиш устидан қозонган бу ғалабаси нафақат Марказий Осиё ва Шарқий Оврўпо, балки Русия учун ҳам катта аҳамиятга молик бўлди".
А. Ю. Якубовский, рус олими

"Бахтиёр жангчи, жаҳонгир, узоқ Шарқтса қонуншунос бўлиш билан бирга ўзида, Осиёда кам учрайдиган тактик ва стратегик билимларни ифодалади".
Ф.Шлоссер, немис олими

"Темур ўз душманларига нисбатан жуда бераҳм эди, лекин саркардалик, давлатни бошқариш ва қонунчилик соҳасида буюк талантга эга эди".
М.Вебер, немис олими

"Темур олимларга серилтифот эди. Билимдонлиги билан бир қаторда софдиллигини кўрган кишиларга ишонч биддирарди. У тарихчилар, файласуфлар, шунингдек, илм-фан, идора ва бошқа ишларда истеъдодли бўлган барча кишилар билан суҳбатлашиш учун кўпинча тахтдан тушиб, уларнинг ёнига келарди. Чунки Темур бу соҳаларга ғамхўрлик қилишга асосий эътиборини берарди"
Лянгле, француз олими
Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган. Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида маълумотлар кам учраса-да, айрим манбаларга қараганда, у ёшлигида хат-савод чиқариб, ўз даврининг тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, меъморчилик ва тарих илмларини ўрганган. Амир Темур билан суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлган буюк араб файласуфи Ибн Халдун жаҳонгир турк, араб, форс халқлари тарихини, диний, дунёвий ва фалсафий билимларнинг мураккаб жиҳатларигача яхши ўзлаштирганини таъкидлайди.
Амир Темур сиёсат майдонига кириб келган пайтда, Мовароуннаҳр мўғуллар истибдоди остида бўлиб, Чингизхон ва Ботухон босиб ўтган шаҳар ва қишлоқлар вайронага айланган, сув иншоотлари бузиб ташланган ёки ишга яроқсиз ҳолга келтирилган, Чингизхон Мовароуннаҳрни ўзининг иккинчи ўғли Чиғатойхонга суюрғол сифатида инъом қилган эди.
Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятида икки давр яққол кўзга ташланади. Биринчи даври (1360-1385) Мовароуннаҳрни мўғул хонлигидан озод қилиб, ягона марказлашган давлат тузиш, ўзаро урушларга барҳам бериш. Иккинчи даври (1386-1405) эса икки йиллик, уч йиллик, беш йиллик, деб аталувчи бошқа мамлакатларга юришлари билан характерланади.
1360 йиллардан бошлаб Амир Темур Мовароуннаҳрдаги ички низо, урушларда иштирок эта бошлади ва Мўғулистон ҳукмдори Туғлуқ Темурхон, унинг ўғли Илёсхўжага қарши курашлардан сўнг, Амир Ҳусайн устидан ғалаба қозонгач, 1370 йилда Мовароуннаҳр тахтининг ҳақиқий соҳиби бўлди ва Самарқандни ҳокимият пойтахти этиб белгилади.
Амир Темур ҳақида китоблар

  • Abdulahad Muhammadjonov. Amir Temur va temuriylar saltanati

  • Bo'riboy Ahmedov. Amir Temur o'gitlari

  • Hamidulla Dadaboyev. Amir Temurning harbiy mahorati

  • Ibrohim Mo'minov. Amir Temurning O'rta Osiyo tarixida tutgan o'rni va roli

  • Narzulla Ahmedov. Amir Temur: rivoyat va haqiqat

  • Ozod Mo'min. Amir Temurning yoquti ["Sharq yulduzi", 10-son, 1991]

  • Poyon Ravshan, Juma Qurbon. Amir Temur tug'ilgan joy yoki Zanjirsaroy qissasi 

  • Salohiddin Toshkandiy. Temurnoma

  • Turg'un Fayziyev. Temuriy malikalar

  • Turg'un Fayziyev. Temuriylar shajarasi

  • Yevgeniy Berezikov. Buyuk Temur (roman)

Буюк аждодимиз Амир Темурнинг турли йилларда ишланган портретлари




Фрунсуз рассоми томонидан XVI асрда ишланган сурат

Италиян рассоми томонидан XVI асрда ишланган сурат




XV асрда ишланган сурат





Рус рассоми томонидан XVI асрда ишланган сурат


ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1.Мураббий ахбороти қабул қилинсин.

ЭШИТИЛДИ: О.А.Салимов, 1б-18 гуруҳ талабаларига “Буюк аждодларга эҳтиром” мавзусида, Буюк аждодимиз Амир Темур тўғрсида тадбир уюштирилди.
Тадбирдан ФОТО ЛАВҲАЛАР







ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

  1. Бундай тадбирлар кўпроқ уюштирилсин

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling