ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Иккинчи қайта ўзлаштириш учун Академик қарздор талабаларга маслахатлар ташкил қилинсин.
4-масала бўйича ўқув бўлими бошлиғи Б.К.Хасанов «Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2016 йил 8 сентябрдаги қўшма мажлиси қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мираманович Мирзиёевнинг Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқида белгиланган вазифалар ҳамда Вазирлик Хайъат Кенгашининг
2016 йил 20 сентябрдаги 9-сонли мажлис қарорлари ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган Институтнинг чора-тадбирлар дастури тўғрисидаги ахбороти эшитилди..
(3 октябрь 2016 йил 2/4-сонли баёни) ва унда мажлис қароридан келиб чиқиб кафедрада амалга ошириладиган устувор вазифалар топширилди. .
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
«Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2016 йил
8 сентябрдаги қўшма мажлиси қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мираманович Мирзиёевнинг Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқида белгиланган вазифалар ҳамда Вазирлик Хайъат Кенгашининг 2016 йил 20 сентябрдаги 9-сонли мажлис қарорлари ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган Институтнинг чора-тадбирлар дастурида топширилган вазифалар ўз вақтида амалга оширилиши таъминлансин.
2.ЭШИТИЛДИ: Ўқув жараёнини бориши тўғрисида.Каф.мудири М.А.Ахматов-Ўқув жараёнини бориши тўғрисида кафедра ўқитувчилари ахборотлари тингланди:
-доц.Р.С.Розиков –Меҳнат мухофазаси фанидан маруза ва амалий машғулотлари календар режа асосида олиб борилмоқда, талабалар давомати яхши, 87% атрофида.
-кат.ўқ.Н.С.Мансурова–ММ фанидан маъруза ва амалий машғулотлари календар режа асосида олиб борилмоқда, 17-13 гуруҳи талабаларидан С.Аъзамов дарсга қатнашмаётибди. Деканатни огохлантирилди. давомат 92% атрофида.
-Ж.Арабов – Э.Ачилов 3с-14 “Саноат қурилиши ва вентиляцияасослари”фанидан амалий машғулотга қатнашмаётганини маълум қилди.
-О.Н.Алимов-А.Хурсанов 1а-13 “Аэродинамика ва пневмотранспорт” фанидан давомати пастлигини маълум қилди. Давомат 90-95% атрофида.
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Кафедра профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнини бориши тўғрисидаги ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин. Давомати ёмон талабалар тўғрисида маълумотлар деканатга ўз вақтида берилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |