Кафедра мудири. М.Ахматов
Котиб И.Хажимуратов
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
“Пахта саноати технологияси”факультети
“Меҳнат мухофазаси ва экология”кафедраси
Йиғилишининг 13-СОНЛИ БАЁННОМАСИ
28.02.2017 йил
Қатнашдилар: Кафедра мудири т.ф.н.М.Ахматов, проф.Т.Ғаниев, доцентлар: Р.Розиков, Ю.Махмудов, О.Йулдашева, Ж.Ахмедов, катта ўқитувчилар: Н.Мансурова, Н.Абдуллина, Т.Умаров, Ассистентлар: М.Джалилова, Г.Исаходжаева, О.Алимов, Ж.Арабов,Н.Урманов. каб. муд.И.Юсупов. лаб. И.Хажимуратов
КУН ТАРТИБИДА
1.Кенгаш йиғилишининг қарорларида кўрилган масалалар.
2.Ректор буйруқларибажарилиши хақида.
3.Кафедрада фаолият кўрсатаётган “Эколог” тўгаракка раҳбарлик тўғрисида.
4.Турли масалаллар кўриб чиқилди.
1-ЭШИТИЛДИ:М.Ахматов Кенгаш йиғилишининг 2017 йил 27 февралдаги 7/2 сонли баённомаси билан таништириб ўтди.Унда асосийсиси “Кузгисеместр якуний баҳолаш натижалари” ҳақида гапириб ўтди:
1)Ўзлаштириш кўрсаткичлари паст бўлган фанлар бўйича талабалар учун қўшимча маслахатлар ташкил этилиши.
2)Якуний баҳолаш натижалари кафедраларнинг йиғилишларида ва факултътет институт кенгашларида атрофлича тахлил қилинсин ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида такидлаб ўтди.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:1)Ўзлаштириш кўрсаткичлари паст бўлган фанлар бўйича талабалар учун қўшимча маслахатлар ташкил этилсин.2) Якуний баҳолаш натижалари кафедраларнинг йиғилишларида ва факултътет институт кенгашларида атрофлича тахлил қилинсин.
Масъуллар:профессор-ўқитувчилар
Муддат:март ойи давомида.
7/3сонли баённомасидаги масала ва топшириқлар “Вазирлар маҳкамасининг 2009 йил
28 августдаги 11-10 сонли топшириғини ижрога қаратиш мақсадида вазирлик томонидан 2011 йил 11 ноябрдаги 447-сон буйруғида белгиланган тартиби асосида институтда ижро интизомининг мониторинги” хақида такидлаб ўтди унга кўра:
1)Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, фармойишлари, қарорлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари. Бош вазирнинг 2009 йил
28 августдаги имзолаган 11-10 сонли топшириғи билан рўйҳатга олинган ТАРТИБга муофиқ 1 ва 2-жадваллардаги вазифаларини бажариши таъминлаб бориш тўғрисида такидлаб ўтди.
2)Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, фармойишлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларининг нусхалари эълонлар тахтасида кўринарли этиб илиб қўйилиши ва ўқитувчи ходимларга мазмун-моҳиятини тушинтириб бориш такидланди.
3)Гуруҳ мураббийлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари, фармойишлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларинининг мазмунғмоҳияти талабағёшларга “Ахборот соати” дарсларида ўз вақтида етказилиши таъминланиши хақида такидлаб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |