Кафедра мудири. М.Ахматов
Котиб И.Хажимуратов
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
“Пахта саноати технологияси” факультети
“Меҳнат мухофазаси ва экология” кафедраси
Йиғилишининг 8-СОНЛИ БАЁННОМАСИ
7.12.2016 йил
Қатнашдилар: Кафедра мудири т.ф.н.М.Ахматов, проф.Т.Ғаниев, доцентлар: Р.Розиков, Ю.Махмудов, О.Йулдашева, Ж.Ахмедов, катта ўқитувчилар: Н.Мансурова, Н.Абдуллина, Т.Умаров, Ассистентлар: М.Джалилова, Г.Исаходжаева, О.Алимов, Ж.Арабов,Н.Урманов,И.Юсупов каб. муд.З.Тухтаев. лаб. И.Хажимуратов
КУН ТАРТИБИДА
1.Ўзбекистон Республикасининг Президентининг, Вазирлар Махкамасининг ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарор ва буйруқлари тўғрисида.
2. Кафедрада бажариладиган маънавий-маърифий ишларнинг бажарилиши тўғрисида ва
8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни тўғрисида.
3. 4-босқич талабаларининг якуний назоратлари тўғрисида.
4. 3-бино 2-қават кафедра хоналарига маъсуллар топширилди.
5.Кафедра профессор ўқитувчиларининг кийиниш маданияти.
6.Экология ва Фуқаро муҳофазаси фанидан ишларнинг бажарилиши тўғрисида.
7.Давлат гранти, инновацион лойихалар ва хўжалик шартномаси бўйича олиб борилаётган
илмий-тадқиқот ишларнинг бажарилиши тўғрисида.( 2017й. режалари)
8.Гуруҳ мураббийларининг хисоботлари.
1-ЭШИТИЛДИ: М.Ахматов Ўзбекистон Республикаси Президент Фармони тўғрисида ахборот берди.
2016 йил 30 ноябрдаги ПФ-4860-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларининг рахбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сонли Фармонига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида маълумот берди хамда иловаси билан таништирди.2016 йил 31-октябр 3/1 сонли ТТЕСИ ректорининг Қарори “Институт иқтидорли ёшларини ички номдор стипендияларига тавсия этиш” тўғрисидаги қарор бандлари маълумот учун қабул қилинди.
2016 йил 31-октябр 3/2 сонли “Институт ўқув бинолари, талабалар турар жойларинингқишга тайёргарлиги ва уларда ёнғин хавфсизлиги, техника хавфсизлиги, мехнат мухофазаси, фуқаро мухофазасига оид тадбирларнинг бажарилиш холати тўғрисида”ги қарор,
31-октябр 3/3 сонли “Хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган ўқув режалар бўйича ўқув адабиётларини яратиш холати” тўғрисида.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Каф.мудири М.Ахматовнинг ахбороти инобатга олинсин
Ўзбекистон Республикаси Президент Фармони билан кафедрадаги барча профессор-ўқитувчи ва ходимларга етказилсин.
Масъул: Кафедра мудири.
Ўзбекистон Республикаси Президент Фармонининг тегишли бандларидаги вазифалар ўз муддатида бажарилиши таъминлансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |