ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Юқорида топширилган вазифаларга масъуллар ўз вақтида бажаришлари ва бажарилган вазифалар хақида маълумотларни кафедра мудирига тақдим этиш вазифаси топширилсин.
5.2-ЭШИТИЛДИ: асс.М.Джалилова кафедранинг маънавий-маърифий ишлар режасида белгиланган:Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи тарғибот воситалари: шиорлар, баннерлар, паноларни кафедранинг кўринарли жойларига ўрнатиш.
Яккасарой туманида ташкил этилган “Шанба озодалик кунлари”, улуғ сана ва байрамларга бағишлаб ўтказиладиган ободонлаштириш ишларида “Ободлик кўнгилдан бошланади” шиори остида талабаларнинг ўқув бинолари ва талабалар турар жойлари ҳудудларини ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этилди.
Жамоада педагогик маданиятни оширишга қаратилган “Педагогик маданият - жамоада соғлом муҳит гарови” мавзуси кафедрада кўп йиллар давомида мехнат қилиб келган, меҳнат фахрийси т.ф.д.,Т.А Ғаниев иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
“Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”” ижроси:
-27-31.10.2016 й. Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллатириш, турли “Оммавий маданият”ларнинг зарарли оқибатларининг олдини олиш ва турли салбий оқибатларга йўл қуймаслик ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2016 йил 22 октябрдаги
408-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 26 октябрдаги мазмун-моҳияти “Ахборот соат”ларида таништирди. (Гурух мураббийларининг баённомалари) “Ахборот соат”да “Хэллоуин”, “Флешмоб” ва бошқа оммавий маданият кўринишлари тўғрисида талаба-ёшларга маълумотлар берилди.(гурух мураббийларининг баённомалари).
- 5 ноябрь 2016 йил ТТЖда асс.М.Джалилова томонидан “Ёшларни ҳушёрлик ва огоҳлика, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчликка шукроналик руҳида тарбиялашга қаратилган презентацион материаллар ёрдамида давра сухбати ўтказилди, кафедра йиғилишида мухокама қилинган.
“Ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар Дастури” ижроси:
-26.10.2016 й. томонидан 3в-13 гурухи талабалари С.Жумаева ва Ш.Каримовнинг ота-оналари билан ўқув интизоми ва одоб аҳлоғига доир сухбат ўтказилди.
“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш бўйича:
Гурух мураббийлари томонидан Давлат дастурини мақсад ва вазифалари , моҳияти талаба-ёшларга “Ахборот соатлари”да тушунтириш ишлари олиб борилди. (гурух мураббийларининг баённомалари). Кафедра асс.И.Юсуповнинг ахборотини тинглаб
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Кафедра маънавий ва маърифий ишлари, Давлат дастурларида белгиланган вазифалар ижроси бўйича бажарилган ишлар муқуллансин.
5.3-ЭШИТИЛДИ: доцент М.Ахматов 5 ноябрь 2016 йил ТТЖда асс. М.Джалилова томонидан “Ёшларни ҳушёрлик ва огоҳлика, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчликка шукроналик руҳида тарбиялашга қаратилган презентацион материаллар ёрдамида давра сухбати ўтказилганлиги тўғрисида маълумот берди.
Талабаларга милллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғояларини сингдиришга эътибор қаратилди. Суҳбат давомида талабаларнинг тарбиялари ва ўзларини тутишлари тўғрисида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди. Хозирги – “интернет асрида” интернетдаги маълумотларнинг ёшлар онгига ва тарбиясига таъсири кўрсатаётган ёмон кучларга нисбатан фақат юксак маънавият, тарбия билан курашиш мумкунлиги ҳақида тушунтириб ўтилди.
Муҳокамада доц. М.Ахматов , сўзга чиқдилар ва ўз фикр-мулохазаларини билдирдилар. Кафедра мудиридоц. М.Ахматововнинг ахборотини тинглаб ўтилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |